Maqom ansambli
Мақом ансамбли — мақомларни ижро этишга ихтисослашган хонанда ва созандалар гуруҳи. Уларнинг ижро дастурларидан асосан мақомлар, шунингдек, ўзбек бастакорларининг куй ва ашулалари, халқ мусиқаси намуналари ўрин олади. ХХ асрнинг бошларига қадар Мақом ансамблилари Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон, Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда, хусусан сарой шароитида фаолият кўрсатган. Кейинчалик Мақом ансамблилари янгича шарт-шароитларда мумтоз миллий мусиқа ижодиётини кенг тарғиб қилиш мақсадида қайта тузилган. Ўтмишда Мақом ансамбллари томонидан мақомлар яхлит туркум ҳолда ёки уларнинг алоҳида-алоҳида чолғу ва ашула қисмлари ижро этилган. Бунда, жумладан, Шашмақом Талқин, Наср, Савт каби шоъбаларини айтишга ихтисослашган ҳофизлар талқинхон, насрчи, савтхон деб юритилган. Уларга танбур, дойра ёки ихчам чолғу ансамбли жўрлик қилган. Жумладан, ХИХ асрнинг охирида Бухорога мос Мақом ансамбли таркибида, одатда, 2 та танбур, дутор, қўбиз (ёки сато), доира ва 2—3 нафар жўровоз ҳофизлар бўлган. 1920-йилларда ташкил топган Шарқ мусиқа мактабларида, Самарқанд мусиқа ва хореография институтида мақом ижрочилигидан сабоқ беришда Опга Жалол Носиров, Ота Ғиёс Абдуғани, Домла Ҳалим Ибодов, Ҳожи Абдулазиз Расулов, Матёқуб Ҳарратов каби йирик мақомчи устозлар хизмат қилганлар; 2) Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги Юнус Ражабий номидаги „Мақом“ ансамбли. 1959-йилда академик Ю. Ражабий ташаббуси билан тузилган. 1989-йилдан Юнус Ражабий номида. Республика радиоси ҳузурида 1927-йилда ташкил топган ўзбек халқ чолғулари ансамбли (раҳбар Ю. Ражабий), шунингдек, Ҳожи Абдулазиз Расулов, Домла Ҳалим, Тўйчи ҳофиз каби атоқли ҳофизларнинг бой ижодий-ижрочилик анъаналарига таяниб иш тутди. Ансамблга тажрибали хонанда ва созандалар жалб этилиб, миллий чолғулардан танбур, дутор, чанг, рубоб, ғижжак, сато, най, қўшнай, доира ва бошқа киритилди. Ансамбл томонидан, асосан, Бухоро ва Фарғона-Тошкент мақом йўллари мукаммал ўрганилиши ҳамда ноёб ижро услублари ўзлаштирилишида Ф. Содиқов (1961—76 йилларда чангчи ва мусиқа раҳбари), Ж. Султонов, О. Имомхўжаев, А. Ҳайдаров, К. Исмоилова, Б. Довидова, О. Алимаҳсумов, О. Қосимов, Т. Алиматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар — К. Мўминов, А. Убайдуллаев, Б. Зиркиев, И. Катаев, С. Аминов, Ш. Эргашев, Х. Қодирова, Ҳ. Юсупова, З. Содиқов, И. Қодиров, шунингдек, И. Тўраев, Д. Соттихўжаев, У. Отаев ва бошқаларнинг улуши катта бўлди. Бу жамоа ижросида Шашмақом, Фарғона—Тошкент мақом йўллари магнит тасмаси ҳамда граммофон пластинкаларга ёзиб олиниб, бир неча бор кўпайтирилган. Ю. Ражабий раҳбарлигида кенг фаолият кўрсата бошлаган бу ижодий жамоа катта ва ўзига хос мактаб яратишга муваффақ бўлди. Ансамблга бадиий раҳбар сифатида ишлаган Ю. Ражабий (1959—76), О.Алимаҳсумов (1976—79), Ш. Мирзаев (1979—81), Ғ. Тошматов (1981—86), А. Исмоилов (1989—96 ва 1999-йилдан), Исроил Ваҳобов (1996— 99)ларнинг хизматлари катта. Сўнгги даврдаги ансамбл таркиби уд ва қонун чолғулари билан кенгайди, мақомларнинг ижро талқинлари янада кўпайди. Мақом ансамбли ижрочилигининг кейинги равнақида А. Исмоилов ва А. Абдурашидов, О. Ҳотамов, О. Отахонов, Э. Лутфуллаев, Ҳ. Ражабий, М. Тожибоев, М. Йўлдошев, ака-ука Ваҳобовлар, Б. Дўстмуродов, Т. Махмудов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар А. Холтожиев, М. Далабосова, Н. Сатторова, А. Дадаев, М. Зиёева ва бошқаларнинг муносиб ҳиссаси бор. Ансамбл созанда ва хонандалари нуфузли мусиқий анжуманлар, шу жумладан, ЙУНЕСКО қошидаги халқаро мусиқа кенгашининг ВИИ конгресси (Москва, 1971), Халқаро мусиқашунослик симпозиумлари (Самарқанд, 1978, 1983, 1987), „Шарқ тароналари“ халқаро мусиқа фестиваллари (Самарқанд, 1997, 1999, 2001)да муваффақиятли иштирок этган; 3) Ўзбекистоннинг турли жойлар (маданият саройлари, ўқув юртлари, вилоят телевидениеси ва бошқалар)да ташкил топган профессионал ва ҳаваскорлик мақом ансамбллари 1970-йиллардан фаолият кўрсатмоқда (Хоразм, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Қўқон ва бошқалар). Мақом ансамблилари устозона мақом ижрочилиги анъаналарини давом эттиргани ҳолда бошқа мумтоз куй ва ашулаларни ҳозирги замон тингловчиларининг диди, талаб ва эҳтиёжларига мослаб ижро этилишига алоҳида ақамият беради. 1972-йилда Тошкент консерваторияси (ҳозир Ўзбекистон давлат консерваторияси) таркибида Шарқ мусиқаси (ҳозир Анъанавий ижрочилик) кафедраси очилиши билан созанда талабалар учун Мақом ансамбли номли ўқув-амалий фани жорий этилди. Консерватория талабаларидан иборат чолғу Мақом ансамбли ижросида Бузрук мақоми чолғу қисмлари (1973, раҳбар Ф. Содиқов), шунингдек, Шашмақомнинг барча мушкилот йўллари (раҳбар доцент А. Ҳамидов) илк бор мукаммал ҳолда ёзиб олиниб, 5 та махсус граммофон стерео пластинкалар (жами 11 дона) чиқарилган (1987—91). Хоразм мақомлари тўлиқ ҳолда 1990-йилларда Хоразм вилоят телерадиоси қошида тузилган Мақом ансамбли (бадиий раҳбар Р. Жуманиёзов) ижросида магнит тасмасига ёзиб олинган. Ҳозирги мусиқа ва санъат коллежларида ҳамда баъзи бошланғич мусиқа ва санъат мактаб ва лицейларида ҳам мақом йўллари ўқитилмоқда. 1983-йилдан мунтазам ўтказиладиган Мақом ижрочиларининг республика танловларида Мақом ансамблилари ҳам иштирок этади. 1991-йилда бу танловга Юнус Ражабий номи берилган.
Равшан Юнусов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |