Maqsud Sulaymon
- Википедияда исми Мақсуд бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Мақсуд Сулаймон (қрим татарча: Maqsud Suleyman; 1909, Таврия губернияси, — 1953, Андижон) — қрим-татар ёзувчиси. Иккинчи жаҳон урушида артиллерия экипажига қўмондонлик қилди.
| Мақсуд Сулаймон | |
|---|---|
| Файл:Сулейман Максуд.жпг | |
| Таваллуди |
1909 |
| Вафоти |
1953 Андижон |
| Касби | ёзувчи, шоир |
| Ижод қилган тиллари | татар тили |
| Фуқаролиги |
|
Биография
Мақсуд Сулаймон адабиётга 30-йилларнинг бошида кирган қрим-татар шоирларидан биридир. У 1908-йилда Лариндорф туманидаги Беген қишлоғида туғилган[1].
Симферопол тўққиз йиллик намунали мактабда ўқиган. Қрим педагогика институтини тугатган (1938). Талабалик йилларида ше’р ёза бошлаган. Институтни тугатгач, “Яш ленинджилер” (“Ёш ленинчилар”) ва “Совет эдебияты” журналларида мас’ул котиб бўлиб ишлаган[1].
1934-йилда унинг “Насибе” ше’ри нашр этилган. 1934-йилда “Сиваш хотиралари” номли илк ше’рий тўпламини нашр эттирди. 1937-йилда унинг "Сиваш" ва "Субботниклар" шеърлари "Қрим шоирлари" тўплами учун Арсений Тарковский томонидан таржима қилинган. 1940-йилда иккинчи ше'рлар тўпламини нашр этди ва Эшреф Шемъизода билан биргаликда олтинчи синф ўқувчилари учун Қрим-татар адабиёти антологиясини нашр этди[1]. “Миллионларнынъ джевабы”, “Санъа селям”, “Котериль, юртым”, “Дженк истемеймиз”, “Партизан Камол” ва “Корюшув” ше’рлари муаллифи[2].
1939—1941-йилларда Симферополдаги Мутахассислар уйида яшаган. Иккинчи жаҳон уруши бошланганидан кейин, уни армияга чақиришди. Артиллерия экипажига қўмондонлик қилди. Жангда яраланиб, асирга олинган[1]. Симферопол тўққиз йиллик намунали мактабда ўқиган. 1938-йилда Қрим педагогика институтини тугатган. Талабалик йилларида ше’р ёза бошлаган. Институтни тугатгач, “Яш ленинджилер” (“Ёш ленинчилар”) ва “Совет эдебияты” журналларида мас’ул котиб бўлиб ишлаган
1944-йилда Қрим-татарлар депортация қилинганидан кейин Ўзбекистон ССРда, Андижон шаҳрида яшаган[1].
1953-йилда Андижон шаҳрида узоқ давом этган касаллик туфайли вафот этган[1].
Адабиёт
Урсу Д.П., Қрим-татар маданияти арбоблари (1921-1944), 112-113-бетлар.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Свод памятников истории, архитектуры и культуры крымских татар. Том ИИИ. г. Симферополь. — Белгород: «КОНСТАНТА», 2018. — с. 359. — 392 с.
- ↑ Лиля Юнусова. „Карта мира: Крым: Максуд Сулейман. Хайтарма“ (ру). Карта мира (2013-йил 10-ноябр). 2020-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-июн.