Мақсуда Азизовна Варисова (туғ. 1961-йил 20-январ, Тошкент вилояти Зангиота тумани, ЎзССР) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Ўзбекистон Халқ демократик партияси раисининг оъринбосари.

Мақсуда Ворисова
Таваллуди 1961-йил 20-январ (1961-01-20) (65 ёш)
Мукофотлари

Биографияси

Варисова Максуда Азизовна 1961-йил 20-январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Ма’лумоти – олий. 1984-йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Ихтисослиги – шифокор.

Меҳнат фаолиятини 1984-йилда Тошкент давлат медицина институти клиникаси интернатура сифатида бошлаган. 1987–1989-йилларда Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 6- сонли поликлиника шифокор-терапевти, 1989-2018-йилларда Тошкент вилояти Зангиота тумани "Назарбек" қишлоқ врачлик пункти шифокор-терапевти, мудираси, 2018-йилда Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 19-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири, 2018-2020- йилларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 2020-йилдан буён Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосари (жамоатчилик асосида) лавозимида ишлайди. врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган[1][2][3].

2021-йилда Мақсуда Ворисованинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига илгари сурилган.

Мукофотлар

2018-йилда 1-даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланди.

Манбалар