Marțolea
Марțолеа — Румин мифологиясида (айниқса Буковина ва Марамуреș минтақаларида)ги иблисга ўхшаш мавжудот. Мавжудотнинг жинси аниқ эмас, чунки у ўз хоҳишига кўра кўринишини ўзгартириши мумкин. У тоғларда яшайди ва сешанба оқшомлари қо'шиқ билан ўзига жалб қилиш ва ишлаётган аёлларни жазолаш учун пастга тушади[1].
Марț Сара (эски руминча сўзларида "сешанба оқшом) деб ҳам аталади. Сешанба кунини ҳурмат қилишни талаб қиладиган ва аёлларнинг тўртта хўжалик ишлари: жун йигириш, экин экиш, кир ювиш ва нон пиширишни тақиқловчи зарарли махлуқ. Марțолеа бутпараст мавжудот деб қаралади. Унга ўхшаш яна бир мавжудот бу Фаун.
Марțолеанинг турмушга чиқмаган аёллар учун қўллайдиган жазолари жуда даҳшатли: бўлаклаб ўлдириш, ичак-чавоқни девор ва идиш-товоқ атрофида михларга осиб қўйиш. Турмушга чиққан аёллар учун жазо ўз фарзандини ёки уйдан узоқда бўлган эрини ўлдиришга мажбурлашдир.
Одатда ташқи кўриниши одамга ўхшаш бошли, шохлари ва туёқлари бўлган эчкидир. У бутунлай қора кийинган хунук, кекса аёлга, аскарга ёки келишган одамга айланиши мумкин. Турмушга чиққан аёлларга у кекса аёл сифатида, турмушга чиққан эркакларга бокира қиз сифатида, турмушга чиқмаган аёлларга эса ёш мафтункор йигит сифатида намоён бўлади.
Баъзи ҳудудларда Жоимâриţа деб номланган бошқа мавжудот бор, бу Руминча пайшанба сўзининг бошқа шакли. Бироқ, бу мавжудот дангаса болаларни жазолайди.
Марțолеа сешанба кунини муқаддас билган аёлларни тухумларни ёки Буковинадаги энг баланд тоғлардаги гулларни эшиклари олдига қолдириш орқали тақдирлайди. Март ойининг биринчи кечасида баҳор безаклари (Марțиșор) кийган аёллар Марțолеа томонидан кумуш танга билан мукофотланади, бу пулни қизлар бутун йил давомида сақлашлари керак бўлади.
Манбалар
- ↑ „Марțолеа“. ҳттпс://www.фолк-метал.нл. Қаралди: 2023-йил 21-март.