Мар-а-Лаго (/ˌмɑːрəˈлɑːɡоʊ/ испанчада: денгиздан кўлгача) – Флорида штатининг Палм-Беач шаҳридаги курорт ва миллий тарихий ёдгорлик. Ҳудуд АҚШнинг ҳозирги президенти Доналд Трумпга тегишли. Трумп Мар-а-Лагони 1985-йилда сотиб олган ва президентлик даврида уни „Қишки Оқ уй“ ва „Жанубий Оқ уй“ деб атаган. 1994-йилдан бошлаб 126 хонали, 62,500-квадрат-фут (5,810 м2)[2] майдонли сарой „Мар-а-Лаго клуби“га айланди. Бу клуб фақат аъзолар учун мўлжалланган бўлиб, меҳмонхоналар, курорт ва бошқа меҳмонхона услубидаги қулайликларга эга. 2019-йилдан бери Мар-а-Лаго Трумпнинг асосий қароргоҳи саналади ва у ўша ердан иш олиб боради. Мар-а-лаго Палм-Беач округида жойлашган, шарқда Атлантика океани ва ғарбда Флорида штатидаги Интраcоастал сув йўли билан чегарадош.

Мар-а-Лаго
Мар-а-Лаго миллий тарихий ёдгорлиги

Мар-а-Лаго 2023-йил.
Эски номлари Мар-а-Лаго
Муқобил номлари Трумп резиденсияси
Қишки Оқ уй
Умумий маълумот
Жойлашуви 1100 С. Оcеан Блвд., Палм Беач, Флорида, Америка Қўшма Штатлари
Шаҳар Палм-Беач
Координаталар 26°40′37″Н 80°2′13″W / 26.67694°Н 80.03694°W / 26.67694; -80.03694
Эгаси Доналд Трумп
Техник ҳолати
Бинонинг ички майдони 62,500 кв фт (5,810 м2)[1]
Дизайн ва конструксия
Меъмор Марион Симс Wетҳ (ташқи қисми)
Жозеф Урбан (ички қисми)

Мар-а-Лаго 1924-йилдан 1927-йилгача Генерал Фоодс корпорациясининг собиқ эгаси, социалист ишбилармон хоним Маржори Мерриwеатҳер Пост учун қурилган. Хоним 1973-йилда вафот этаётганида, мулкни давлат ташрифлари учун ёки Қишки Оқ уй сифатида фойдаланишга умид қилиб, Миллий боғ хизматига васият қилган. Аммо мулкни сақлаш харажатлари тақдим этилган маблағдан ошиб кетганлиги ва обектни таъминлаш қийин бўлганлиги сабабли (чунки ҳудуд Палм-Беач аэропортининг парвоз йўлида жойлашгани учун) мулк 1981-йилда Конгресс акти билан Пост Фоундатионга қайтарилган[3].

Мар-а-Лаго Трумп томонидан тахминан 10 миллион долларга сотиб олинган. У қасрдан саккиз йил давомида қароргоҳ сифатида фойдаланган, кейин уни Мар-а-Лаго клубига айлантирган. Трумпнинг оиласи уйнинг алоҳида, ёпиқ майдончада жойлашган шахсий хонадонларида яшайди[4]. Трумп АҚШ президенти лавозимида ишлаган вақтида Мар-а-Лагога тез-тез ташриф буюрган[5]. Трумп ушбу саройида халқаро етакчилар, жумладан, Япония бош вазири Синдзо Абе ва Хитой етакчиси Си Сзинпин билан учрашувлар ўтказган.

Мар-а-Лаго Флорида штатидаги иккинчи энг катта саройдир (Виндермердаги Версалдан кейинги ўринда туради). 2018-йилда Форбес мулкнинг қийматини тахминан 160 миллион долларга баҳолаган ва Трумп сотиб олганидан кейин қимматлашганини маълум қилган[6].

Этимологияси

Мар-а-Лаго испанчадан таржима қилганда „денгиздан кўлгача“ деган маънони англатади[7]. Курорт Палм-Беачнинг бутун кенглигини, Атлантика океанидан Атлантика қирғоғи ичидаги сув йўлининг бир қисмини ташкил этувчи Уорт кўлгача чўзилган.

Тарихи

Мар-а-Лагонинг ташқи кўриниши, 1967-йил.
Мар-а-Лагонинг меҳмонхонаси, 1967-йил.

Дизайни

1920-йилларда Пост Cереалс бизнесининг меросхўри ва кейинчалик Америка Қўшма Штатларидаги энг бой аёл Маржориэ Мерриwеатҳер Пост[8][9] турмуш ўртоғи Эдwард Ф. Ҳуттон билан Флоридада уй қурилиши учун пул тўлаган. Эр-хотин Марион Симс Wетҳни дизайнер сифатида ташқи безаклар учун ҳамда Жосепҳ Урбанни интерер дизайни учун ёллади[10][11]. Қурилишга 7 миллион АҚСҲ доллари (2023-йилда 123 миллион долларга тенг) сарфланди. 1927-йилда қуриб битказилди[7]. Ўша пайтда бино қироллик қароргоҳи бўлмаган энг қиммат уй ҳисобланган.

Маржориэ Мерриwеатҳер Постнинг қишки қароргоҳи

Ҳуттон ва Пост мунтазам равишда Мар-а-Лагодан ўзларининг қишки қароргоҳи сифатида фойдаланганлар, одатда саройда январ ойининг ўрталаридан март ойининг охиригача қолишган. Саройда кечки овқатлар, хайрия тадбирлари, консертлар, баллар ва сирк томошалари ўтказилган.

1935-йилда Ҳуттон ва Пост ажрашишган. Пост АҚШнинг Совет Иттифоқидаги элчиси этиб тайинланган вашингтонлик адвокат Жозеф Э. Девисга турмушга чиқди. Мар-а-Лаго беш мавсум ёпиқ бўлди. Пост 1940-йилларнинг бошларида Мар-а-Лагога фақат қисқа муддатли ташрифлар қилди. 1941-йилдан 1948-йилгача бу мулкда яшамади. 1944-йил апрел ойида уй урушдан қайтиб келган ҳарбий хизматчилар учун ўқув марказига айлантирилди[12].

Пост 1948-йилда Мар-а-Лагога қайтиб келиб, ижтимоий тадбирларни яна ўтказишни бошлади. 1957-йилдан буён мулк анъанавий равишда Халқаро Қизил Хоч тадбирларига мезбонлик қилиб келмоқда[7]. 1961-йилда эса 30 фут кенглик ва 50 фут узунликдаги рақс майдончасига эга бўлган павилён қурилди. Павилёнда рақс кечалари ўтказилади[12].

Федерал ҳукумат ва фонд

1950—1960-йилларга келиб, ижтимоий дидлар ўзгариши натижасида 1920-йилларда қурилган кўплаб ҳашаматли уйлар бузиб ташланди[7]. Бироқ, Мар-а-Лаго 1969-йилда миллий тарихий обида сифатида эътироф этилди[13]. АҚШ Ички ишлар департаменти томонидан тайёрланган ҳисоботда унинг аҳамияти „Буюк депрессиядан олдинги Палм-Беачдаги қишки курорт ҳаётининг ажойиб тасвири“ сифатида изоҳланган[10].

1973-йилда президентлар ва ташриф буюрган чет эллик меҳмонлар учун Қишки Оқ уй сифатида мулкнинг 6.9 га ҳудуди АҚШ ҳукуматига берилган[14]. Бироқ Ричард Никсон Флориданинг Кей Бисcайнедаги Оқ уйни афзал кўрган. Жиммй Cартер ҳам Мар-а-Лагога қизиқмаган. Федерал ҳукумат тез орада хизмат кўрсатишнинг катта харажатларини ва дипломатлар хавфсизлигини таъминлаш қийинлигини тушунди[15] ва мулкни 1981-йилда Пост фондига қайтарди. Кейинчалик у 20 миллион долларга сотувга қўйилган. Лекин қизиқиш шунчалик кам эдики, ўрнида кичикроқ уйлар қуриш учун бузиш қарори маъқулланди[16].

Мар-а-Лаго 1980-йилда Миллий тарихий ёдгорлик деб эълон қилинди. Бу мақомга „1920-йилларда Флоридада сарой қурган бадавлат кишиларнинг ҳашаматли турмуш тарзини“ яққол акс эттиргани туфайли сазовор бўлди[17][18][19].

Трумпнинг мулки

2014-йилда кириш эшиги

Доналд Трумп Палм-Беачдаги иккита уйни оиласи учун сотиб олишга ҳаракат қилаётган вақтда мулк ҳақида хабар топган. Тадбиркор мулк учун Пост оиласига 15 миллион доллар таклиф қилган, бироқ улар таклифни рад этишган. Трумп шундан сўнг Мар-а-Лаго ва океан ўртасидаги ерни КФC’нинг собиқ эгаси Жек C. Массидан 2 миллион долларга сотиб олди[20]. Трумп Мар-а-Лагодан кўзга ташланадиган денгиз манзарасини тўсиб қўядиган уй қурмоқчи эканлигини маълум қилди. Таҳдид мулкка қизиқишнинг пасайишига сабаб бўлди ва Трумп 1985-йилда мулкни 7 миллион долларга сотиб олди[21][22]. Турли манбалар хариднинг умумий қийматини тахминан 10 миллион долларга баҳолаган[6][23][24][25]. Минимал қабул қилинадиган таклиф 20 миллион долларни ташкил этган, ички жиҳозлар эса 8 миллион долларга баҳоланган[26].

Кўчмас мулкни сотиб олгандан сўнг, Трумп кенг қамровли таъмирлаш ишларини олиб борди ва 20,000-квадрат-фут (1,900 м2) ҳудудда бал залини ташкил қилди[16]. Клубда шунингдек, бешта теннис корти ва денгиз бўйида бассейн мавжуд. Ўша пайтда унинг рафиқаси Ивана Трумп мулкни бошқариш учун мас’ул бўлган[27].

1990-йиллар бошида Трумп молиявий қийинчиликларга дуч келди. Банкирлари билан музокаралар олиб борар экан, у Мар-а-Лагони кичикроқ мулкларга бўлишни маълум қилди. Бу Палм-Беач аҳолисини хавотирга солди. Шаҳар кенгаши бу режани рад этди. Бунинг ўрнига Трумп 1994-йилда мулкни хусусий клубга айлантирди[28][29][30].

Янги клуб Cелине Дион ва Билли Жоэлнинг консертларига мезбонлик қилди ва гўзаллик танлови иштирокчилари меҳмон сифатида қатнашди[16][31]. Мар-а-Лаго тез-тез Халқаро Қизил Хоч тадбирларига мезбонлик қилади[32].

Трумп томонидан тақдим этилган молиявий маълумотларга кўра, Мар-а-Лаго клубининг 2015-йил июнидан 2016-йил майгача бўлган даврда ялпи даромади 29,7 миллион долларга тенг бўлган[33]. Клуб 2017-йилги календар йили учун 25,1 миллион доллар, 2018-йилда 22 миллион доллар ва 2019-йилда 21,4 миллион доллар даромад олган[34][35].

2022-йилда Форбес мулкининг қийматини тахминан 350 миллион долларга баҳолади[6]. 1995-йилда Трумп „Мара-а-Лагодан ижтимоий клубдан ташқари ҳар қандай мақсадда фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечди“ ва мулкни „Муҳофаза қилиш ва сақлаш акти“га рози бўлди. Форбес маълумотларига кўра, Палм-Беачдан ташқаридаги кўчмас мулк мутахассислари бу жойнинг қиймати 200 миллион доллардан ортиқ эканлигини тахмин қилишган. Оролдаги брокерлар бу анча қимматроқ бўлиши мумкин деб ўйлашади, энг йирик ҳисоб-китоб 725 миллион долларга тўғри келган. Ню-Ёрк бош прокурори Летитиа Жеймс томонидан 2022-йилда киритилган даъвога кўра Трумп Мар-а-Лагонинг қийматини 739 миллион долларга оширган. Аслида эса мулк 75 миллион долларга баҳоланиши керак эди[36].

Архитектура услуби, тартиби ва материаллари

Меъморий жиҳатдан курорт испан уйғониш услубида барпо этилган. Бино Ўрта ер денгизи услубидаги вилла бўлиб, ўша пайтда Палм-Беачда машҳур бўлган Ҳиспано-Мореска услубига мослаштирилган. У икки қаватли марказий блокдан иборат бўлиб, биноларда оилавий хонадонлар ва хизмат кўрсатиш жойлари мавжуд. Уйнинг тепасида етмиш беш футлик, черепица томли минора жойлашган бўлиб, унда ётоқхоналар, ҳаммомлар ва Палм-Беачнинг кенг манзарасини кўрсатувчи кузатув майдончаси мавжуд[10]. Тахминан 20 000 том ёпиш плиткалари, 2200 та қора ва оқ мармар пол блоклари Кубан қал’асидан келган. Айниқса, кириш зали, ҳовли, ибодатхона ва баъзи хоналарда жуда кўп фойдаланилган қадимий испан плиткалари диққатга сазовордир. 1880-йилларда Ҳораcе Ҳавермеер оиласи томонидан йиғилган йиғилган 36 000 га яқин ХВ аср плиткаларидан иборат тўплам мавжуд. Ушбу тўплам, эҳтимол, дунёдаги энг йирик тўпламлардан биридир[10].

Уйда 58 та ётоқхона, 33 та ваннахона, 29 фут узунликдаги (8,8 м) қаттиқ мармар стол, 12 та камин ва учта бомбапанагоҳ мавжуд.

Трумп президентлиги

Президент Трумп Мар-а-Лагони ўзининг „Қишки Оқ уйи“[37] ва баъзида ўзининг „Жанубий Оқ уйи“[38] деб атаган.

Президентнинг муҳим ташрифлари

Соат йўналиши бўйича:
  • Мар-а-Лагода Трумплар ҳамда Шинзо Абе ва рафиқаси Акие Абе.
  • Мар-а-Лагода Трумплар ҳамда Си Сзинпин ва рафиқаси Пенг Люан.
  • Президент Трумп Мар-а-Лагода Бразилия президенти Жаир Болсонаро билан.
  • Президент Трумп (стол бошида) ва унинг ходимлари Мар-а-Лагодаги СCИФахборот марказидан Сурияга Шайрат ракета зарбасини кузатмоқда.
Трумп 2020-йил декабрда Мар-а-Лагода 2021-йилги Консолидацияланган маблағлар тўғрисидаги қонунни имзолади

Доналд Трумпнинг АҚШ президенти сифатида Мар-а-Лагога биринчи ташрифи 2017-йилнинг 3-6-феврал дам олиш кунлари бўлиб ўтди. Шанба куни президент Мар-а-Лаго клубида Қизил Хоч маросимини ўтказди[39], якшанба куни эса Wест Палм Беачдаги Трумп Интернатионал Голф Cлубда Супер Боwл ЛИ мусобақасини томоша қилди. 2017-йилнинг 10-12-феврал дам олиш кунлари Президент Трумп ва унинг рафиқаси Мелания Япония бош вазири Синдзо Абе ва унинг рафиқаси билан учрашди. Бу халқаро лидерни кўнгил очиш учун Мар-а-Лагодан биринчи марта фойдаланиши эди. Чунки меҳмонларни қабул қилиш анъанавий равишда Оқ уйда ўтказиладиган вазифа ҳисобланган[40]. Шу ҳафта охирида президент Трумпнинг биринчи халқаро хавфсизлик инқирозларидан бири – Шимолий Кореянинг ракета учирилиши содир бўлди. Трумп ва Абе бошқа меҳмонларнинг кўз ўнгида суҳбатлашди[41].

17-20-феврал кунлари Мар-а-Лагога учинчи ҳафта охири ташрифи чоғида Президент Трумп Мелбурн Орландо халқаро аэропортида сайловолди митингини ўтказди[42]. У, шунингдек, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўрнига интервю берди ва 2017-йил 20-февралда генерал ҲР МcМастерни яқинда ишдан бўшатилган Мичаэл Флинннинг вориси сифатида тайинлади[43].

Президент Трумпнинг 2017-йил 3-5-март кунлари бўлиб ўтган тўртинчи ҳафта охири ташрифидан сўнг, клубнинг пул тўлайдиган аз’олари унга ва унинг атрофидагиларга кириш ҳуқуқига оид кириш ҳуқуқи ҳақида саволлар кўтарилди. Бир қатор демократ сенаторлар Президентдан Мар-а-Лагога ташриф буюрувчилар журналини, шунингдек, хусусий клуб аъзоларининг рўйхатини эълон қилишни сўрашди[44]. Кейинчалик, „Мар-а-Лаго қонуни“ жорий этилди. Қонунчилик Оқ уйда ва президент бизнес юритадиган бошқа жойларда ташриф буюрувчилар журналларини нашр этишни талаб қилади[45]. Даъво аризаси берилгандан сўнг, судя 2017-йил июл ойида ушбу журналларни сентябр ойида маълум қилишни буюрди[46].

Президент Трумпнинг бешинчи президентлик ташрифи 17-18-март кунлари бўлиб ўтди. Меҳмонлар орасида Меланиянинг ота-онаси Виктор ва Амалия Кнавс бор эди.

6-9-апрел кунлари бўлиб ўтган навбатдаги ташрифи чоғида Президент Трумп дастлабки икки кун давомида Хитой етакчиси Си Сзинпинни қабул қилди[47][48][49]. Мар-а-Лагода Сурия аэродромига зарба бериш тўғрисида қарор қабул қилинади[49]. Кейинги Пасха дам олиш кунлари ҳам президент вақтини оила аъзолари билан Мар-а-Лагода ўтказди[50].

2017-йилнинг 4-апрелида, олий етакчи Си ташрифи олдидан АҚШ Давлат департаментининг Халқаро ахборот дастурлари бюроси томонидан бошқариладиган ШареАмериcа веб-сайти Мар-а-Лаго тарихини тасвирловчи блог постини эълон қилди[51]. 2017-йил 5-апрел куни АҚШнинг Буюк Британиядаги элчихонаси ўз блогида асл блог постининг парчаларини, АҚШнинг Албаниядаги элчихонаси эса Фаcебоок’даги асл постни улашди[52][53]. 2017-йилнинг 24-апрелида демократ сенатор Рон Уайден, Вакиллар палатасида озчилик раҳбари Ненси Пелоси ва собиқ элчи Норман Эйзен каби кузатувчилар Трумпга тегишли бўлган хусусий мулкни тарғиб қилувчи расмий ҳукумат ресурсларидан фойдаланишига эътироз билдирди[54][55][56][57]. 2017-йилнинг 25-апрелига келиб, ШареАмериcа ҳамда АҚШнинг Буюк Британия ва Албаниядаги элчихоналари ўз постларини олиб ташладилар. ШареАмериcа ўз постини қуйидаги баёнот билан алмаштирди: „Мақоланинг мақсади жамоатчиликни президентнинг дунё етакчиларини қаерда қабул қилгани ҳақида хабардор қилиш эди. Ҳар қандай нотўғри тушунчадан афсусдамиз ва постни ўчириб ташладик“[51].

2017-йил ноябр ойида Президент Трумп Миннатдорчилик кунини нишонлаш учун Мар-а-Лагога қайтди[58] ва бир ой ўтгач, Рождество таътилида ўнинчи президентлик ташрифи билан яна Флоридадаги мулкига келди[59].

2018-йилда Президент Трумп май ойида мавсумий ёпилишдан олдин Мар-а-Лагога саккиз марта ташриф буюрган. Шу вақт ичида собиқ президент 17-18-апрел кунлари Синдзо Абе билан саммитда учрашди[60].

2018-йил ноябр ойида Президент Трумп Миннатдорчилик куни учун Мар-а-Лагога келди. Бир ой ўтгач, Трумп АҚШ федерал ҳукуматининг 35 кунлик ёпилиш қароридан кейин Мар-а-Лагода режалаштирилган Рождество таътилини бекор қилди. 2019-йил ноябр ойида у Мар-а-Лагога Миннатдорчилик куни учун қайтиб келди ва бир ойдан кейин Рождествони ҳам ўтказди.

2020-йил 7-март куни Президент Трумп кечки овқатда Бразилия президенти Жаир Болсонарони қабул қилди. Учрашувда икки етакчи АҚШнинг Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатиш бўйича саъй-ҳаракатларини, келажакдаги савдо келишуви ва Яқин Шарқ учун тинчликни муҳокама қилишди[61]. Кечки овқатда Болсонаронинг матбуот котиби Фабио Wажнгартен ҳам бор эди. Болсонаронинг рафиқаси 2020-йил 11-март куни ижтимоий тармоқларда президент АҚШдан Маями орқали Бразилияга қайтганидан кейин CОВИД-19 учун топширган тести ижобий чиққани ҳақида хабар берган[62]. Кечки овқатда иштирок этганлар орасида вице-президент Майк Пенс, Иванка Трумп ва Жаред Кушнер ҳам бўлган[63].

Хавфсизлик зонаси

Трумп президент сифатида қароргоҳида бўлганида Палм-Беач ҳудуди парвозларни вақтинча чеклаш ҳудудига[64] айланади, бу 30 денгиз мили (55.56 км радиусда) масофасида парвозлар ва ҳаво операцияларига жиддий таъсир кўрсатган[65]. Соҳил қўриқлаш хизмати ва Махфий хизмат икки сув йўли, океан ва кўл хавфсизлигини таъминлайди. Махфий хизмат президентнинг ташрифлари пайтида Мар-а-Лагога кўчаларни ўраб олади. 2017-йил феврал ойининг учинчи дам олиш кунлари вақти Палм-Беач округи аэропорти (Лантана аэропорти) ҳафта охирига келиб кетма-кет учинчи марта ёпилди ва бу бир нечта корхоналар учун катта молиявий йўқотишларга олиб келди[66].

Мар-а-Лаго клуби

Мар-а-Лаго 2009-йилда.

Мулкни эгаллаган асосий бизнес Мар-а-Лаго клуби бўлиб, 1994-йилда очилган ва бадал тўловчи аъзолар учун курорт ва меҳмонхона сифатида фаолият юритади. Шунингдек, хусусий тадбирлар учун кўчмас мулк жойларини ижарага беради. Саройни клуб сифатида шу тарзда бошқариш, шу билан бирга бинода яшашни давом эттиришнинг Трумп учун ижобий томони бор. Масалан солиқ тўловини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради[67].

Мар-а-Лаго клубига аъзо бўлиш учун 200 000 доллар тўлов талаб қилинади. 2012-йилда, хабарларга кўра, Палм-Беачнинг кўплаб бадавлат аҳолисига таъсир қилган Берни Мадофф можаросидан кейин талабнинг пасайишига жавобан тўлов 100 000 долларгача туширилган[68]. Тўлов 2017-йилнинг январ ойида Трумп президент этиб сайланганидан сўнг[68] 200 000 долларга қайтди, йиллик 14 000 АҚШ долларни ташкил этди[69]. Меҳмонлар бир кеча учун 2000 долларгача пул тўлашган[16].

Мар-а-Лагонинг аъзолик рўйхати узоқ вақтдан бери сир тутилади. 2020-йилги „Тҳе Грифтер’с Cлуб“ китобида клубнинг эски аъзолик ёзувлари мавжуд бўлиб, у Жеффри Эпштейннинг 2007-йилгача аъзо бўлганини тасдиқлайди ва „Эпштейн клуб аъзосининг қизини безовта қилганидан кейин“ чиқариб юборилганлигини кўрсатади. Китобда қиз ўша пайтда ўсмир бўлганлиги таъкидланади. Одатда „Истеъфога чиқди“ деб қайд этиладиган аъзоларнинг истеъфога чиқиши ҳолатларидан фарқли ўлароқ, Эпштейн клуб аъзолиги ёзувларида „Ҳисоб 10/07 ёпилган“ деб қайд этилганлигини тасдиқлайди[70].

2017-йил январ ойи ҳолатига кўра, клубда 500 нафар тўловчи аъзолар бўлган ва йилига йигирмадан-қирқтагача янги аъзони қабул қилган[71][72]. 2017-йилдаги аъзолар орасида нефт савдогари Билл Коч, молиячи Тҳомас Петерффй, Ню-Жерси Демократик партияси раҳбари Георге Норcросс, лоббичи Кеннетҳ Дуберстеин, кўчмас мулк ишлаб чиқувчилари Бруcе Э. Толл ва Ричард ЛеФрак, медиа-ижрочи Чристопҳер Руддй, Cар ток-шоуси бошловчиси Мичаэл Савагенинг рафиқаси ва НФЛ мураббийи Билл Беличиcк бўлган[72].

2017-йил феврал ойи ҳолатига кўра, Трумп элчи лавозимига камида учта клуб аъзосини кўриб чиққан[73].

2017-йил августида Виржиния штатининг Чарлоттесвил шаҳрида бўлиб ўтган Трумпнинг „Ўнг томонни бирлаштиринг“ митингидаги сўзларига норозилик сифатида олтита нотижорат ташкилот клубда режалаштирилган тантанали тадбирларни бекор қилган. Бекор қилинган хайрия ташкилотлари орасида Америка Қизил Хоч ва Америка Саратон Жамияти ҳам бўлган[74].

Клуб соғлиқни сақлаш қоидаларини бузганлиги учун тез-тез тилга олинади. 2017-йил январ ойида Флорида инспекторлари 15 та қоидабузарликни қайд этганлар, улар орасида хавфли денгиз маҳсулотлари, етарлича музлатилмаган гўштлар, занглаган жавонлар ва бош кийимлари бўлмаган ошпазлар киради[75]. 2013-йилдан бери клубда 51 та соғлиқни сақлаш қоидалари бузилиши қайд этилган[76].

2019-йил 30-март куни Хитой фуқароси Южинг Чжан ҳибсга олинди. Унга биноларга ноқонуний кириш ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ёлғон кўрсатма бериш каби айбловлар қўйилган[77].

2021-йил 13-мартда Аир Маил Wеэклй журналист Нимрод Камернинг Мар-а-Лагога яширинча кириш йўллари ҳақидаги ҳикоясини нашр этди[78].

2022-йил август ойида Питцбург Пост-Диспатч нашри сохта исм ишлатган ва ўзини Роцҳилдлар оиласи меросхўри деб даъво қилган рус тилида сўзлашувчи украиналик бир йил давомида қароргоҳга тез-тез келгани, ҳаттоки у ерда Трумп ва сенатор Линдси Грем билан суратга тушгани ҳақида хабар берган эди[79][80].

Ҳуқуқий масалалар

Довулдан суғурта даъвоси

Трумп 2005-йилдаги Атлантика океанидаги бўрондан кейин Мар-а-Лагога бўрондан етказилган зарар учун, яъни, ободонлаштириш, том ёпиш, деворлар, бўяш, оқлаш, гобеленлар, плиткалар, испан плиткалари, пляждаги санъат асарларига етказилган зарар учун 17 миллион доллар суғурта тўлови олди. Трумпнинг дам олиш масканидаги собиқ ёрдамчиси Антҳонй Сенеcал „дам олиш маскани орқасидаги баъзи дарахтлар қўпорилган ва баъзи том плиталари йўқолган, аммо уй ҳеч қандай жиддий зарар кўрмаган. Мен ҳамма [бўронлар] вақтида у ерда эдим“ деб эслайди[81].

Дискриминация бўйича даъво

1993-йилда Трумп ва Палм-Беач шаҳар кенгаши Трумпга қароргоҳни хусусий клубга айлантириш имконини берувчи келишув имзолаган[82]. 1996-йил ноябр ойида Трумп Палм-Беач кенгашидан шартномада кўрсатилган, оммавий ахборот воситаларида суратга олиш, кино суратга олиш, ер сотиш, аъзолик ва клубда тирбандликни камайтирадиган чекловларни олиб ташлашни сўради. Кенгаш бу талабни рад этди. Ванитй Фаир маълумотларига кўра, йиғилишдан олдин „Трумп ва унинг адвокати клуб аъзоларининг кўпчилиги яҳудий бўлганлиги сабабли камситилганини ва бундан ҳам ёмони, унга шарт қўйган кенгаш аъзолари бундай қилмаганлигини таъкидладилар“[22]. 1997-йил декабр ойида Трумп Флориданинг жанубий округи бўйича Америка Қўшма Штатлари округ судига клуб яҳудий ва афро-америкалик аъзоларни[83] қабул қилгани ва шаҳар амалдорлари молиявий улушларга эга бўлгани учун рақобатдош клубларда уни ва клубини камситганини даъво қилди[84].

Авиация бўйича суд жараёни

Трумп Палм-Беач халқаро аэропортига борадиган ва Мар-а-Лагога таъсир кўрсатадиган самолётлар бўйича бир неча бор Палм-Беач округига қарши судга мурожаат қилган[85].

Трумп биринчи марта 1995-йилда бундай даъво билан мурожаат қилган; Бу ҳаракат 1996-йилда ҳал қилинди, округ Федерал Авиация маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга ва энг шовқинли реактив самолётлар ҳудуд бўйлаб учиши учун парвоз схемаларини ўзгартиришга рози бўлди[86]. Аҳоли пункти доирасида Трумп округдан 215 гектар майдонни ижарага олди ва у ерда 18 залли Трумп халқаро голф клубини қурди[22]. 2010-йил июл ойида Трумп аэропортнинг иккинчи тижорат учиш-қўниш йўлаги қурилишни тўхтатиш мақсадида яна бир судга мурожаат қилди[87]. Бу даъво рад этилди[86].

Трумп 2015-йил январ ойида округга қарши учинчи даъво аризаси билан мурожаат қилиб, „Мар-а-Лагода асоссиз миқдорда шовқин, чиқиндилар ва ифлослантирувчи моддалар ҳосил қилгани“ учун 100 миллион доллар товон талаб қилди[88]. Трумпнинг таъкидлашича, амалдорлар Федерал Авиация маъмуриятига „қасддан ва ғаразли“ ҳаракат билан Мар-а-Лаго орқали Палм-Беач халқаро аэропортигага ҳаво ҳаракатини йўналтириш учун босим ўтказган[89].

2015-йилнинг ноябр ойида Флорида туман суди судяси Трумпнинг кўпгина далилларига қарши қарор чиқарди, олтита даъвонинг тўрттасини рад этди ва қолганларини амалга оширишга рухсат берди[90]. Трумп президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг даъвони рад этди, чунки мулк ФАА томонидан учиш тақиқланган ҳудудга айланиши мумкин эди[91][22]. 2017-йил январ ойида Палм-Беач Мар-а-Лагони Трумп президент бўлган даврда турар-жой мулкларига вертолёт қўндиришини тақиқлашдан озод қилди[92].

Трумп резиденсияси сифатида фойдаланиш

Доналд Трумпнинг Палм-Беач оролидаги мулки, 2019-йилда тасвирланган

2019-йил сентабр ойида Мар-а-Лаго аввал Ню-Ёркда асосий резиденсияси бўлган Доналд ва Мелания Трумпнинг асосий қароргоҳига айланди[93][94]. Бунинг қонунийлиги баҳсли эди, чунки 1993-йилда Трумп Флорида штатидаги Палм-Беач шаҳри билан „фойдаланиш шартномаси“ни имзолаган бўлиб, у Мар-а-Лаго номини якка тартибдаги турар жойдан хусусий клубга ўзгартирган. Меҳмонлар, шу жумладан Трумп, у ерда йилига кетма-кет уч ҳафтадан кўпроқ қола олмаган[95][96].

2020-йил декабр ойида Мар-а-Лагонинг қўшнилари Палм-Беач шаҳар кенгашига талаб хати юбордилар. Унда кенгаш Трумпга мулкдан ўз қароргоҳи сифатида фойдалана олмаслиги ҳақида хабар бериши кераклиги айтилганди[97][98].

Махфий ёзувларни сақлаш

Мар-а-Лагодаги ҳаммомда сақланадиган махфий ҳужжатлар

2021-йил январ ойида Оқ уйни тарк этгач, Трумп президентлик ёзувлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ қолдирилиши керак бўлганига қарамай, катта ҳажмдаги президентлик ёзувларини Мар-а-Лагога олиб кетган[99]. Президентнинг дунё етакчилари билан алоқалари ва ёзишмаларини сақлаб қолиш учун Миллий архивлар ва ёзувлар бошқармаси 2022-йил январ ойида Мар-а-Лагодан 15 қути материални қайтариб олишга эришди[100]. Улар орасида аниқ таснифланган ҳужжатлар бор. Бунинг натижасида эса Адлия департаментини 15 қутининг мазмунига оид ҳар қандай маълумотларни махфийлаш сақлади[101].

2022-йил 11-май куни Адлия департаменти Трумпга маҳфий деб белгиланган қўшимча ҳужжатларни сўраб, ҳакамлар ҳай’атининг чақирув қоғозини юборди[102]. Кейинчалик чақирув қоғози клубдан кузатув камераси тасвирларини талаб қилди. 2022-йил 8-августда ФҚБ агентлари тинтувга ордер тақдим этди ва Трумпнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида тинтув ўтказди, бу махфий ҳужжатларни нотўғри ишлатиш бўйича давом этаётган тергов доирасида юз берди. Ордер Махфий хизмат ходимларига „қароргоҳга киришини осонлаштирди“ ва қидирувда Трумпнинг адвокатларидан бири иштирок этди[103].

Баҳолашдаги номувофиқлик

Палм-Беач округи экспертлари мулк қийматини „уй сифатида қайта сотиш қиймати ёки реконструксия қийматига қараб эмас, балки Мар-а-Лагонинг клуб сифатидаги йиллик соф операцион даромади асосида“ баҳолайдилар[104]. Ню-Ёркдаги фуқаролик тергови доирасида Ню-Ёрк суди 2011-йилдан 2021-йилгача Мар-а-Лаго Палм-Беач округи томонидан 18 миллион доллардан 27,6 миллион долларгача баҳоланганлигини аниқлади. Ҳар хил кўчмас мулк брокерлари мулкнинг қиймати 300 миллион доллардан 1 миллиард долларгача бўлганини тахмин қилишган[105][106].

Манбалар

  1. ↑ Спенcер, Террй „Фор Ирма вс. Мар-а-Лаго, тҳе смарт моней ис он Трумп'с ҳоусе“. чиcаготрибуне.cом (2017-йил 8-сентябр).
  2. ↑ Спенcер. „Фор Ирма вс. Мар-а-Лаго, тҳе смарт моней ис он Трумп'с ҳоусе“. чиcаготрибуне.cом.
  3. ↑ Грусон, Керрй. „Пост Ҳоме Фор Сале Фор $20“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1981-йил 16-июл). Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  4. ↑ Шерман. „А Лоок Инсиде Доналд Трумп'с Лавиш, $200 Миллион 'Палаcе'“. Фортуне. Қаралди: 2016-йил 18-ноябр.
  5. ↑ {{cите магазине}}: Эмптй cитатион (ёрдам)
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Петерсон-Wитҳорн, Часе. „Доналд Трумп Ҳас Гаинед Море Тҳан 1000 Миллион Он Мар-а-Лаго“. Форбес (2018-йил 23-апрел).
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Луонго, Мичаэл (Новембер 2017). „Тҳе Ирониc Ҳисторй оф Мар-а-Лаго“. Смитҳсониан (инглизча). Смитҳсониан Институтион. Қаралди: Оcтобер 12, 2020.
  8. ↑ Барретт, Wиллиам П. „Лаwсуиц Ниббле Аwай Ат Фамоус Фортуне“ (эн). Форбес. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  9. ↑ Бйрне, Ҳаннаҳ „Тоастинг то тҳе Мусеум тҳат Невер Wас“ (эн). Смитҳсониан Институтион Арчивес (2021-йил 14-январ). Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 „Мар-а-Лаго ҲАБС Но. ФЛА-195“. Либрарй оф Cонгресс.Jamoat mulki асас жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
  11. ↑ „Тҳе Ҳисторй анд Мемориэс Беҳинд Мар-а-Лаго“. Тҳе Палм Беач Пост (2005-йил 17-декабр). 2007-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 26-декабр.
  12. ↑ 12,0 12,1 Майҳеw, Аугустус „Буилдинг Мар-а-Лаго: Маржориэ Мерриwеатҳер Пост'с Палм Беач шоwплаcе“ (эн-УС). Тҳе Палм Беач Пост. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  13. ↑ Рян, Эрика. „Тҳис ис тҳе wилд анд опулент ҳисторй оф Мар-а-Лаго, лонг бефоре Трумп анд тҳе ФБИ“. НПР (2022-йил 8-сентябр). Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  14. ↑ {{cите магазине}}: Эмптй cитатион (ёрдам)
  15. ↑ Кесслер, Роналд. Тҳе Сеасон: Инсиде Палм Беач анд Америcа'с Ричест Соcиэтй, 1., Неw Ёрк, НЙ: ҲарперCоллинсПублишерс, 1999 — 181-бет. ИСБН 0060193913. 
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 Броwн, Иан. „А лоок инсиде Палм Беач, wҳере wеалтҳй Cанадианс аре оне дегреэ оф сепаратион фром Доналд Трумп“. Тҳе Глобе анд Маил (2016-йил 31-декабр).
  17. ↑ „Мар-А-Лаго“. Натионал Ҳисториc Ландмаркс Програм. Натионал Парк Сервиcе. 2009-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган.
  18. ↑ МcКитҳан, Cеcил Н. „Натионал Регистер оф Ҳисториc Плаcес Инвенторй-Номинатион: Мар-а-Лаго“. Натионал Парк Сервиcе (1981-йил 31-август). анд Аccомпанйинг 4 пҳотос, эхтериор, фром 1967. (942 КБ)
  19. ↑ „АссетДетаил“. нпгаллерй.нпс.гов. Қаралди: 2022-йил 8-август.
  20. ↑ „Бусинесс Легенд Жаcк Массей Диэс“. Тҳе Палм Беач Даилй Неwс (1990-йил 16-феврал), с. 1. Қаралди: 2017-йил 17-декабр.
  21. ↑ „Трумп Фигҳц Пропертй Тахес“. Ассоcиатед Пресс (1988-йил 29-март).
  22. ↑ 22,0 22,1 22,2 22,3 {{cите магазине}}: Эмптй cитатион (ёрдам)
  23. ↑ Либерман, Си. „Мар-а-Лаго: Ан инсидер'с виэw оф Трумп'с Флорида эстате“. УСА Тодай (2018-йил 7-март).
  24. ↑ „Го инсиде тҳе отҳер Трумп ҳоме, Мар-а-Лаго“. Апп. УСА Тодай Нетwорк (2018-йил 7-март).
  25. ↑ „Флорида cоунтй cонсидерс спеcиал тах фор Трумп'с Мар-а-Лаго висиц“. Неw Ёрк Пост. Ассоcиатед Пресс (2017-йил 10-апрел).
  26. ↑ Килиан, Мичаэл. „Аcе оф Трумп“. Чиcаго Трибуне (1987-йил 22-ноябр). Қаралди: 2021-йил 10-август.
  27. ↑ Шнаерсон, Мичаэл. „Инсиде Ивана'с Роле ин Доналд Трумп'с Эмпире“. Ванитй Фаир (1988-йил 16-июл). Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  28. ↑ {{cите магазине}}: Эмптй cитатион (ёрдам)
  29. ↑ Кесслер, Роналд. „А Роадмап то Трумп'с Wашингтон“. Wашингтон Тимес (2017-йил 3-апрел).
  30. ↑ Кесслер, Роналд. „Тҳе Анатомй оф а Трумп Деcисион“. Wашингтон Тимес (2017-йил 26-апрел).
  31. ↑ Маззеи, Патриcиа. „Ҳаугҳтй Палм Беач леарнс то лове Трумп, онcе а сcорнед оуцидер“. Миами Ҳералд (2017-йил 17-январ).
  32. ↑ Танасйчук, Жоҳн. „Тҳе Жеwел оф Палм Беач“. Сун Сентинел (2020-йил 6-феврал). „Ит ис тҳе онлй Палм Беач эвент wҳере мен wеар wҳите тиэ анд деcоратионс (медалс), анд wомен wеар тиарас алонг wитҳ тҳеир балл гоwнс.“.
  33. ↑ „Доналд Трумп Персонал Финанcиал Дисcлосуре Форм 2015“. 2019-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-май.
  34. ↑ Галиото, Катиэ. „Трумп'с Мар-а-Лаго ресорт тоок а финанcиал ҳит ласт еар; 'Тҳе Арт оф тҳе Деал' cонтинуэс то маке моней, бут тҳе пресидент'с дозен-плус отҳер боокс броугҳт ин нехт то нотҳинг—$201 ор лесс.“. Политиcо (2019-йил 16-май). Қаралди: 2019-йил 16-май.
  35. ↑ Стаплетон. „Ревенуэс cонтинуэ доwнwард слиде ат Трумп'с Мар-а-Лаго“ (эн-УС). Тҳе Палм Беач Пост (2020-йил 27-август). Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  36. ↑ „Мар-а-Лаго овервалуэд бй $664 миллион, бусинесс фрауд лаwсуит агаинст формер Пресидент Доналд Трумп cлаимс“. WПТВ Неwс Чаннел 5 Wест Палм (2022-йил 21-сентябр). Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
  37. ↑ Cапуто. „Трумп дубс Мар-а-Лаго тҳе неw 'Wинтер Wҳите Ҳоусе'“. Политиcо.
  38. ↑ Боер, Даве. „Трумп дубс ҳис Мар-а-Лаго ресорт 'Тҳе Соутҳерн Wҳите Ҳоусе'“. Тҳе Wашингтон Пост (2017-йил 18-феврал). Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
  39. ↑ „Трумп ин Палм Беач: Анотҳер голф cоурсе висит тодай“. Тҳе Палм Беач Пост (2017-йил 5-феврал). Қаралди: 2017-йил 6-феврал.
  40. ↑ Расcоэ, Аеша. „Трумп анд Жапан'с Абе таке а сwинг ат голф дипломаcй“. Реутерс (2017-йил 11-феврал). Қаралди: 2017-йил 13-феврал.
  41. ↑ Липтак, Кевин. „Ат Мар-а-Лаго, Трумп таcклес cрисис дипломаcй ат cлосе ранге“ (2017-йил 13-феврал).
  42. ↑ Боер, Даве. „Трумп дубс ҳис Мар-а-Лаго ресорт 'Тҳе Соутҳерн Wҳите Ҳоусе'“. Тҳе Wашингтон Пост (2017-йил 18-феврал). Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  43. ↑ „Оуцпокен генерал намед Трумп'с топ сеcуритй адвисер“. Реутерс (2017-йил 20-феврал). Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  44. ↑ Wебб, Кристина. „Неw: Сенаторс cалл фор релеасе оф виситор логс фром Трумп'с Мар-а-Лаго“. Тҳе Палм Беач Пост (2017-йил 6-март). 2017-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-март.
  45. ↑ Эстепа, Жессиcа. „Демоcрац интродуcе тҳе 'Мар-а-Лаго Аcт'“. CНБC (2017-йил 25-март). Қаралди: 2017-йил 26-март.
  46. ↑ „Жудге Ордерс Сеп. 8 Деадлине фор Мар-а-Лаго Виситор Реcордс Релеасе | Натионал Сеcуритй Арчиве“ (эн). нсарчиве.гwу.эду. Қаралди: 2017-йил 13-сентябр.
  47. ↑ Ҳуанг, Cарй. „Саид анд унсаид: тҳе ҳиц анд миссес оф Хи-Трумп талкс ин Мар-а-Лаго“. Соутҳ Чина Морнинг Пост (2017-йил 8-апрел). Қаралди: 2017-йил 9-апрел.
  48. ↑ Wонг. „Wҳен Хи Жинпинг Висиц Трумп ат Мар-а-Лаго, 'Нотҳинг Инволвинг Голф Cлубс'“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2016-йил 5-апрел).
  49. ↑ 49,0 49,1 Беннетт, Георге. „Трумп ин Палм Беач: Сйриа стрике ОК'д ат Мар-а-Лаго“. Плам Беач Пост (2017-йил 7-апрел). 2017-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-апрел.
  50. ↑ Голдинг, Бруcе. „Трумп аттендс Эастер сервиcе wитҳ фамилй неар Мар-а-Лаго“. Неw Ёрк Пост (2017-йил 16-апрел). Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  51. ↑ 51,0 51,1 Ҳартман, Леигҳ. „Мар-а-Лаго: Тҳе wинтер Wҳите Ҳоусе“. ШареАмериcа (2017-йил 4-апрел). 2017-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-апрел.
  52. ↑ „Мар-а-Лаго: Тҳе wинтер Wҳите Ҳоусе“ (эн-УС). У.С. Эмбассй & Cонсулатес ин тҳе Унитед Кингдом (2017-йил 5-апрел). 2017-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  53. ↑ „У.С. Эмбассй—Тирана“ (эн). www.фаcебоок.cом. 2021-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  54. ↑ „Рон Wйден он Тwиттер“ (эн). Тwиттер. Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  55. ↑ „Нанcй Пелоси он Тwиттер“ (эн). Тwиттер. Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  56. ↑ Боргер, Жулиан. „УС эмбассй сите триггерс оутраге бй cаллинг Мар-а-Лаго 'wинтер Wҳите Ҳоусе'“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2017-йил 24-апрел). Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  57. ↑ „Wҳй ис а У.С. эмбассй промотинг а сторй абоут Мар-а-Лаго?“ (эн). УСА Тодай. Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
  58. ↑ Cочране, Эмилй. „А Мар-а-Лаго Тҳанксгивинг: Ит'с Алл Гравй“. Неw Ёрк Тимес (2017-йил 23-ноябр). Қаралди: 2017-йил 26-ноябр.
  59. ↑ Е Ҳеэ Леэ, Мичелле; Розса, Лори. „Палм Беач аджусц то ҳавинг тҳе пресидент ас оне оф иц парт-тиме ресиденц“. Тҳе Wашингтон Пост (2017-йил 27-декабр). Қаралди: 2017-йил 28-декабр.
  60. ↑ „Пресидент Доналд Ж. Трумп'с Суммит Меэтинг wитҳ Приме Министер Шинзо Абе“. wҳитеҳоусе.гов (2018-йил 18-апрел). Қаралди: 2019-йил 14-январ.
  61. ↑ Адгҳирни, Сами; Ҳарней, Жоҳн; Паркер, Марио. „Трумп анд Болсонаро Дисcусс Венезуэла Овер Мар-а-Лаго Диннер“. Блоомберг (2020-йил 7-март). Қаралди: 2020-йил 8-март.
  62. ↑ Cампос Мелло, Патрícиа; Урибе, Густаво. „Wажнгартен волта де виагем аос ЭУА cом Болсонаро э теста поситиво пара cоронавíрус: Информаçãо é да мулҳер до сеcретáрио де Cомуниcаçãо да Пресидêнcиа да Репúблиcа“. Фолҳа де С.Пауло (2010-йил 12-март). Қаралди: 2020-йил 12-март.
  63. ↑ Чампион, Маттҳеw. „А Бразилиан Оффиcиал Wҳо Мет Трумп Ат Мар-А-Лаго Ҳас Тестед Поситиве Фор Тҳе Cоронавирус: Фабио Wажнгартен wас пиcтуред алонгсиде Доналд Трумп анд Мике Пенcе ласт Сатурдай. Бразилиан Пресидент Жаир Болсонаро ис беинг мониторед фор тҳе cоронавирус.“. БуззФеэд Неwс (2020-йил 12-март). Қаралди: 2020-йил 12-март.
  64. ↑ Нарноwитз. „АОПА Сеэкс ФАА Меэтинг он Мар-а-Лаго ТФРс“. АОПА (2017-йил 14-феврал). Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  65. ↑ „ТФР Лист 7/4956 (Палм Беач, ФЛ)“. ФАА (2017-йил 15-феврал). 2017-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  66. ↑ Спенcер, Террй. „Смалл аирпорт бусинессес то Трумп: Ёур Флорида висиц ҳурт“. Чиcаго Трибуне (2017-йил 17-феврал). Қаралди: 2017-йил 18-феврал.
  67. ↑ Сетҳ, Тҳéвоз. „Инсиде Мар-а-Лаго: тҳе сеcрет ҳисторй оф Трумп'с Флорида ретреат“. опенДемоcраcй (2021-йил 21-январ). Қаралди: 2021-йил 15-феврал.
  68. ↑ 68,0 68,1 Франк. „Мар-а-Лаго мембершип феэ доублес то $200,000“. CНБC (2017-йил 25-январ). — „Тҳе инитиатион феэ фор Мар-а-Лаго ҳад беэн 8100,000 синcе 2012, wҳен ит wас cут фром $200,000. Пеопле cлосе то тҳе ресорт саид тҳе феэ wас редуcед фоллоwинг а деcлине ин мембершипс афтер тҳе Берниэ Мадофф сcандал, wҳич cлаимед манй wеалтҳй Палм Беач виcтимс.“. Қаралди: 2017-йил 13-феврал.
  69. ↑ Жордан, Марй. „Инсиде Трумп'с Палм Беач cастле анд ҳис 30-еар фигҳт то wин овер тҳе лоcалс“. Тҳе Wашингтон Пост. Қаралди: 2016-йил 18-ноябр.
  70. ↑ Бласкей, Сараҳ. Тҳе Грифтер'с Cлуб: Трумп, Мар-а-Лаго анд тҳе Селлинг оф тҳе Пресиденcй. Неw Ёрк: ПублиcАффаирс, 2020. ИСБН 978-1529362695. 
  71. ↑ Дисис. „Трумп-оwнед Мар-а-Лаго ҳикес приcес ас мембершип неарс cап“. CННМоней (2017-йил 26-январ). 2024-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-август.
  72. ↑ 72,0 72,1 Cонфессоре, Ничолас; Ҳаберман, Маггиэ; Липтон, Эриc. „Трумп'с 'Wинтер Wҳите Ҳоусе': А Пеэк ат тҳе Эхcлусиве Мемберс' Лист ат Мар-а-Лаго“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 19-феврал), с. А1. Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  73. ↑ Cонфессоре, Ничолас; Ҳаберман, Маггиэ; Липтон, Эриc. „Трумп'с 'Wинтер Wҳите Ҳоусе': А Пеэк ат тҳе Эхcлусиве Мемберс' Лист ат Мар-а-Лаго“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 19-феврал), с. А1. Қаралди: 2017-йил 20-феврал.
  74. ↑ Гленза, Жессиcа. „Чаритиэс cанcел эвенц ат Трумп'с Мар-а-Лаго cлуб“. Тҳе Гуардиан (2017-йил 18-август). Қаралди: 2017-йил 18-август.
  75. ↑ „Мар-а-Лаго рестауранц слаппед wитҳ 15 ҳеалтҳ cоде виолатионс“. ФохНеwс. Ассоcиатед Пресс (2017-йил 13-апрел). Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
  76. ↑ Смитҳ, Аллан. „Трумп'с ҳисторй оф ҳеалтҳ cоде виолатионс ат ҳис бусинессес cомес ундер фире афтер ҳе бласц 'филтҳй' рестаурант тҳат киcкед оут Сараҳ Ҳуcкабеэ Сандерс“. Бусинесс Инсидер (2018-йил 25-июн). Қаралди: 2018-йил 25-июн.
  77. ↑ Лукас Микелионис. „Сеcрет Сервиcе ундер фире афтер агент тестифиэс агенcй инсертед малиcиоус тҳумб дриве инто cомпутер“. Фох Неwс (2019-йил 19-апрел). Қаралди: 2019-йил 30-май.
  78. ↑ „Ҳоw то Снеак инто Мар-а-Лаго“ (эн). аирмаил.неwс. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  79. ↑ Бурнетт. „'Тҳей невер фоунд оут': Факе ҳеиресс аccессед Мар-а-Лаго фор овер а еар“. CНН (2022-йил 26-август). 2022-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
  80. ↑ Саллаҳ. „Инвентинг Анна: Тҳе тале оф а факе ҳеиресс, Мар-а-Лаго, анд ан ФБИ инвестигатион“. Питцбургҳ Пост-Газетте (2022-йил 26-август). 2022-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
  81. ↑ Ҳорwитз. „Трумп тоок 957 миллион ин инсуранcе фор дамаге феw ремембер“. АП Неwс (2016-йил 24-октябр).
  82. ↑ Wагнер, Жодиэ. „Тоwн атторней'с финал wорд: Трумп cан ливе ат Мар-а-Лаго ас а 'бона фиде эмплоеэ'“. Палм Беач Даилй Неwс (2021-йил 7-май). Қаралди: 2022-йил 9-август.
  83. ↑ Жоҳнсон, Женна. „Трумп cлаимс но оне ҳас 'доне со муч фор эқуалитй' ас ҳе ҳас, cитинг ҳис привате cлуб“. Тҳе Wашингтон Пост (2016-йил 1-март). Қаралди: 2022-йил 9-август.
  84. ↑ Голд, Сcотт. „Трумп Суэс Палм Беач Овер Мар-а-Лаго“. Тҳе Сун Сентинел (1997-йил 22-май). 2022-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  85. ↑ Реид, Андй. „Трумп'с Аирпорт Лаwсуит Лингерс ас Пресидентиал Бид Ҳеац Уп“. Соутҳ Флорида Сун-Сентинел (2015-йил 11-декабр).
  86. ↑ 86,0 86,1 Реид, Андй. „Трумп'с Аирпорт Лаwсуит Лингерс ас Пресидентиал Бид Ҳеац Уп“. Соутҳ Флорида Сун-Сентинел (2015-йил 11-декабр).
  87. ↑ Плайфорд, Адам. „Трумп Суэс то Превент Рунwай Эхпансион“. Палм Беач Пост (2010-йил 20-июл). 2012-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-октябр.
  88. ↑ Реид, Андй. „Трумп'с Аирпорт Лаwсуит Лингерс ас Пресидентиал Бид Ҳеац Уп“. Соутҳ Флорида Сун-Сентинел (2015-йил 11-декабр).
  89. ↑ Седенскй, Матт. „Трумп Суэс фор 10500М, Сайс Аир Траффиc Таргец Ҳим“. УСА Тодай (2015-йил 13-январ). Қаралди: 2015-йил 23-феврал.
  90. ↑ Реид, Андй. „Трумп'с Аирпорт Лаwсуит Лингерс ас Пресидентиал Бид Ҳеац Уп“. Соутҳ Флорида Сун-Сентинел (2015-йил 11-декабр).
  91. ↑ „Мар-а-Лаго но-флй зоне рендерс Трумп лаwсуит моот“. Бусинесс Инсуранcе (2016-йил 16-ноябр). 2020-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-октябр.
  92. ↑ {{cите магазине}}: Эмптй cитатион (ёрдам)
  93. ↑ Ҳаберман, Маггиэ. „Трумп, Лифелонг Неw Ёркер, Деcларес Ҳимселф а Ресидент оф Флорида“. Неw Ёрк Тимес (2019-йил 31-октябр). Қаралди: 2019-йил 1-ноябр.
  94. ↑ Линтон, Cаролине. „Лифелонг Неw Ёркер Трумп мовинг примарй ресиденcе то Флорида“. CБС Неwс (2019-йил 31-октябр). Қаралди: 2019-йил 1-ноябр.
  95. ↑ Роиг-Франзиа, Мануэл; Леонниг, Cарол Д.. „Мар-а-Лаго неигҳборс то Трумп: Спенд ёур пост-пресиденcй элсеwҳере“. Тҳе Wашингтон Пост (2020-йил 15-декабр). Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  96. ↑ Роиг-Франзиа, Мануэл. „Трумп маде Флорида ҳис оффиcиал ресиденcе. Ҳе май ҳаве алсо маде а легал месс.“. Тҳе Wашингтон Пост (2020-йил 8-май). Қаралди: 2020-йил 8-май.
  97. ↑ Роиг-Франзиа, Мануэл; Леонниг, Cарол Д.. „Мар-а-Лаго неигҳборс то Трумп: Спенд ёур пост-пресиденcй элсеwҳере“. Тҳе Wашингтон Пост (2020-йил 15-декабр). Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  98. ↑ Ҳаберман. „А 27-еар-олд агреэмент май превент Трумп фром ливинг ат Мар-а-Лаго.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 17-декабр).
  99. ↑ Раи, Саракши. „Wҳите Ҳоусе реcорд бохес реcоверед ат Трумп'с Мар-а-Лаго: репорт“. Тҳе Ҳилл (2022-йил 7-феврал). Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
  100. ↑ „Натионал Арчивес ҳад то ретриэве Трумп Wҳите Ҳоусе реcордс фром Мар-а-Лаго“. Wашингтон Пост (2022-йил 7-феврал). Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
  101. ↑ Алеманй, Жаcқуэлине. „ДОЖ ребуффс Демоcрац' реқуэст фор инвенторй оф Трумп'с бохес“. Wашингтон Пост (2022-йил 12-апрел). Қаралди: 2022-йил 12-август.
  102. ↑ Cолвин, Жилл. „А тимелине оф тҳе инвестигатион инто Трумп'с Мар-а-Лаго доcс“. АП Неwс (2022-йил 31-август). Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
  103. ↑ Cапуто, Марc; Реиллй, Рян Ж.. „ФБИ сеарч ат Трумп'с Мар-а-Лаго ҳоме тиэд то cлассифиэд материал, соурcес сай“. НБC (2022-йил 9-август). Қаралди: 2022-йил 9-август.
  104. ↑ Ҳофҳеинз, Даррелл. „Мар-а-Лаго'с валуэ wас фронт анд cентер ин Трумп'с Неw Ёрк cивил фрауд cасе“. Палм Беач Даилй Неwс (2024-йил 17-феврал).
  105. ↑ „Трумп Тапс Топ Палм Беач Брокер Лаwренcе Моэнс ин Фрауд Cасе“ (2023-йил 6-октябр).
  106. ↑ Ис Мар-а-Лаго wортҳ $1 биллион? Трумп’с wинтер ҳоме валуатионс аре ат тҳе cоре оф ҳис фрауд триал, Ассоcиатед Пресс, Оcтобер 9, 2023

Адабиётлар

Ҳаволалар

  • Расмий сайти
  • Инcлудес интераcтиве 3-Д wалк-тҳроугҳ модел оф Мар-а-Лаго:
Сингҳви, Анжали; Грöндаҳл, Мика; Ҳаберман, Маггиэ; Cаи, Wеийи; Миглиоззи, Блаcки „Инсиде Мар-а-Лаго, Wҳере Тҳоусандс Партиэд Неар Сеcрет Филес“ (эн-УС) (2022-йил 15-декабр). 2022-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган.