Mar-del-plata
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мар-дел-плата — Аргентинанинг шарқий қисмидаги шаҳар. Буэнос-Айрес провинсиясида. Аҳолиси 541,8 минг кишидан зиёд (2001). Транспорт йўли ва шоссе йўл орқали Буэнос-Айрес шаҳри билан боғланган. Атлантика океани соҳилидаги порт, мамлакатнинг ҳарбий денгиз флоти базаси. Озиқ-овқат (жумладан, балиқ консервалаш), поябзал саноати корхоналари мавжуд. Балиқ овлаш маркази. Жанубий Американинг энг йирик денгиз бўйи курортларидан бири. Шаҳарга 1874-йилда асос солинган. Музей, университет бор. Туризм ривожланган. Халқаро шахмат турнирлари ўтказилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |