Marakaibo
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маракаибо — Венесуэланинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар, Сулия штатининг маъмурий маркази. Аҳолисининг сони ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан мамлакатда 2-ўринда (Каракас шаҳридан кейин); аҳолиси 1,5 млн. киши (1990-йиллар охирлари). Маракайбо нефт саноати раёнининг савдо ва са-ноат маркази. Йирик порт (йиллик юк ортиб-тушириш 70 млн. т), асосан, нефт саноати учун хизмат қилади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Кимё, нефт кимёси, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўн-поябзал, электротехника, қоғоз, фармацевтика, семент, ёғочсозлик, металлсозлик саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга 1571-йилда асос солинган. Меъморий ёдгорликларидан мустамлакачилик даврида қурилган собор ва черков сақланган. Ун-т (1891), тарих музейи, ҳарбий музей, Нафис санъат академияси, консерватория бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |