Marakaybo
Маракайбо —Венесуэладаги кўл, Кариб денгизининг Венесуэла қўлтиғидан жан.да, қўлтиқ билан саёз (2–4 м) бўғоз билан боғланган (бўғоз орқали уз. 8,7 км ли кўприк қурилган). М. гарбда Серраде-Периха ва шаркда Кордилера-Мерида тоғ тизмалари оралигидаги ботиқда жойлашган. Майдони 16,3 минг км² (баъзи маълумотларга кўра, 13,3 минг км²). Чуқ. 250 м гача. Соҳил қисми ботқоқлашган пасттекислик. М.га 50 дан ортиқ дарё қуйилади. Дарё оқизиқларининг жуда кўп келиб тушиши натижасида кўл майдони кичрайиб бормоқда. Кўл суви жан. қисмида чучук, шим.да шўрроқ. М.да кема қатнайди. Кўл ҳудудида йирик нефт конлари топилган. Ғарбий соҳилида Маракайбо порти жойлашган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |