Maral
Марал[1] ёки асл буғу (лотинча: Cервус элапҳус) — буғусимонлар оиласига мансуб жуфт туёқли сутемизувчи. Марал Европанинг катта қисми, Кавказ, Кичик Осиё, Эрон, Ғарбий ва Марказий Осиёда тарқалган. Шунингдек, Африканинг шимоли-ғарбий қисмида, Марокаш ва Тунис ўртасидаги Атлас тоғлари ҳудудида ҳам тарқалган, Африкага хос бўлган ягона буғу туридир. Марал бошқа ҳудудларга ҳам инсон томонидан олиб кирилган, жумладан Австралия, Янги Зеландия, АҚШ, Канада, Перу, Уругвай, Чили ва Аргентина[2][3]. Дунёнинг кўп жойларида марал гўшти истемол қилинади.
| Марал | ||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Эркак марал Файл:Ред Деэр (Cервус элапҳус) (W1CДР0001424 БД3).огг | ||||||||||||||||||||||
| Урғочи марал | ||||||||||||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||
| Cервус элапҳус | ||||||||||||||||||||||
Мараллар тарқалиш ҳудуди
| ||||||||||||||||||||||
Осттурлар
| ||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||
Марал — тўрт камерали ошқозонга эга кавшовчи ҳайвон. Генетик таҳлиллар шуни кўрсатадики, марал анъанавий равишда битта тур эмас, балки [турлар мажмуаси]]дир, лекин бу мажмуа нечта турни ўз ичига олиши борасида олимлар бир тохтамга келишмаган[4]. Шимолий Америка ва Осиёнинг шарқий қисмларида тарқалган вапити, маралнинг осттури деб ҳисобланган, аммо генетик таҳлилардан сўнг у алоҳида тур сифатида ажратилди. Барча маралларнинг, жумладан, вапитиларнинг аждоди, эҳтимол, Ўрта Осиёда пайдо бўлган.
Ташқи кўриниши
Эркакларининг тана узунлиги 175-250 сантиметр, баландлиги 1,37-1,68 м, урғочиларининг тана узунлиги 160-210 м ва баландлиги 1,2-1,42 м. Эркакларининг вазни 160-240 кг, урғочиларининг 120-170 кг. Думининг узунлиги 12-19 см[5].
Марал ҳозирда мавжуд буғу турлари орасида олчами бойича тортинчи орин эгаллайди, у булон, вапити ва ҳинд замбаридангина кичикроқ[6]. Турли хил марал турларида ташқи кўринишда кичик фарқлар мавжуд. Бу фарқлар асосан уларнинг ўлчами ва шохларида кўринади. Энг кичиги Корсика ва Сардиния оролларида яшайдиган корсика марали, энг каттаси эса Каспий денгизининг ғарбида, Кичик Осиё ва Кавказ ҳудудида тарқалган каспий марали ҳисобланади.
Тарқалиши
Марал дунёнинг кўплаб ҳудудларида тарқалган. Ғарбий Европанинг деярли бутун қисмида, жумладан Британия ороллари, Корсика ва Сардинияда, шимолда Скандинавиянинг жанубий қисмида, Шарқий Европада (Санкт-Петербург ва Москвадан жанубда), Шимолий Африкада (Жазоир, Марокаш, Тунис), Эрон, Афғонистон, Марказий Осиёда (чўл ҳудудларидан ташқари), Моғулистон, Тибет ва Хитойнинг жануби-шарқида учрайди. Марал Шимолий Африкага кечки плейстоцен даврида кириб келган. Инсон фаолияти туфайли Шарқий Европадаги тарқалиш майдони кескин қисқарган ва у ерда узлуксиз ареал ўрнига фақат алоҳида популяция ўчоқлари қолган. Марал Австралия, Янги Зеландия, Аргентина ва Чилига ҳам олиб кирилган. Бу мамлакатлар иқлимига мослашиб яшамоқда.
Европа ва Шимолий Африка
Европа марали жануби-ғарбий Осиёда (Кичик Осиё ва Кавказ), Шимолий Африкада ва Европада тарқалган. Нидерландияда маралларнинг катта подаси (2012-йил охирида тахминан 3000 бош) Оостваардерсплассен деб аталадиган табиий қўриқхонада яшайди. Франсияда мараллар жуда тез кўпаймоқда. Сўнгги ярим аср ичида уларнинг сони беш бараварга ошган, 1970-йилда 30 минг бошдан 2014-йилда тахминан 160 минг бошгача етган. Мараллар баландроқ жойлашган ўрмонларга ҳам фаол тарқала бошлади, уларнинг шу ҳудудлардаги сони сезиларли ошди.
Буюк Британияда маралларнинг маҳаллий популяциялари Шотландияда, Коллар ўлкасида ва Англиянинг жануби-ғарбида (асосан Эхмоор атрофида) тарқалган[7]. Уларнинг барчаси ҳам соф наслли эмас. Айрим жойларда маралларни вазни ва шохлари йирик бўлиши учун, Wарнҳам ёки Wобурн Аббей паркларидан махсус чиқариб қўшишган. Эдинбург университети эса Шотландияда марал ва доғли кийик орасида чатишиш бўлганини аниқлаган[8]. Британия буғу жамияти бошчилигида 2007 ва 2011-йилларда ўтказилган ҳисоблар, 2000-йилдан буён қизил мараллар Англия ва Уэлс бўйлаб яшаш ҳудудларини кенгайтирганини аниқлашди. Айниқса Мидленд ва Шарқий Англияда ўсиш жуда юқори[9][10].
Бербер марали Африкада яшайдиган ягона буғусимонлар оиласига мансуб тур болиб, унинг асосий қисми материкнинг шимоли-гарбий қисмидаги Атлас тогларида тўпланган[11]. 1990-йилларнинг орталарига келиб, Марокаш, Тунис ва Жазоир марал яшайдиган Африканинг ягона мамлакатлари эди[12].
Ирланд марали Ирландиянинг, замонавий ёввойи, турлари орасида энг каттаси ҳисобланади[13].
Эрон
Эронда, каспий марали, Гиркан о'рмонларида тарқалган.
Озиқланиши
Марал жуда хилма-хил озуқа билан озиқланади. Унинг асосий емиши ўт-ўланлар, бошоқли ўсимликлар ва дуккаклилардир. Баҳорда, қишдан кейин, кучни тиклаш ва витаминли озуқа олиш учун оқсилларга бой ўсимликлар билан озиқланади. Қишда қор қалин бўлмаса, марал кузда тўкилган баргларни, турли пояларни ва буталарнинг пўстлоғи билан озиқланади, шунингдек қарағай ва арча игналарини исте’мол қилади. Қишда мараллар учун муҳим озуқалардан бири — қор остидан топиладиган эман ёнғоғи, бундан ташқари каштанлар ва бошқа ёнғоқлар, ўсимлик уруғлари ҳам исте’мол қилинади. Қўзиқоринлар, лишайниклар, мевалар ва резаворлар ҳам марал учун озуқадир. Иссиқда соя жойларда катта вақтини ўтказишади, фақат эрталаб ва кечқурун ўтлашадилар. Жазирамада дарёларда вақт ўтказиб иссиқдан сақланадилар. Хонгуллар эса ўтлашга асосан тунда чиқади. Қишда ҳаво ҳарорати жуда паст бўлганда, ҳайвонлар энергия захирасини тўлдириш учун деярли бутун кун давомида отлашга мажбур бўлади.
Таксономияси
Яқин вақтгача биологлар марал билан вапитини битта тур деб ўйлашган. Улар бу ҳайвонлар Евросиё ва Шимолий Американинг мўтадил ҳудудларида узлуксиз тарқалган деб ҳисоблашган. Генетик тахлиллар вапити ва марал аслида икки алоҳида тур эканини аниқ кўрсатади.
2014-йилда ўтказилган митохондриал ДНК тадқиқоти Асл буғусимонлар уруғининг ички филогенезини қуйидагича эканини кўрсатди.
| Cервус |
| ||||||||||||||||||||||||
|
Руса (Замбарлар уруғи) | |||||||||||||||||||||||||
Марал Европада ўрта плейстоценнинг бошида, тахминан 800 минг йил аввал пайдо бўлган ва улар Cервус элапҳус аcоронатус деб аталадиган қадимий турга мансуб бўлган. Шунингдек, бошқа қадимий турлар ҳам ма’лум: масалан, Италиядаги ўрта плейстоцен даврига оид C. э. рианенсис ва Сицилиянинг ўрта плейстоценнинг охири ва юқори плейстоцен даврига мансуб C. э. сиcилиаэ[14].
Осттурлари
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи маралнинг (Cервус элапҳус) тўққизта осттурини рўйхатга олган: уларнинг учтаси қирилиб кетиш арафасида, биттаси заиф, биттаси заиф ҳолатга яқин деб баҳоланган, қолган тўрттаси эса етарли ма’лумот бўлмагани учун ҳеч бир тоифага киритилмаган. Умуман олганда тур хавф даражаси паст сифатида қайд этилган. Лекин ТМХИ рўйхати маралнинг эскирган таснифига асосланган бўлиб, унга вапити ҳам киритилган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80 000 ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. // Масъул муҳаррирлар А. Мадвалиев, Д. Худайберганова. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023. - 864 бет.
- ↑ Ред Деэр — Соутҳ Америcа|Онлине Реcорд Боок Превиэw Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси.. сcиреcордбоок.орг
- ↑ „Ред деэр - Cервус элапҳус | Б#Висуал - Пҳото Агенcй“. 2019-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-декабр.
- ↑ Андоза:Книга:Пятиязычный словарь названий животных. Млекопитающие
- ↑ Барышников, Тихонов 2009.
- ↑ Андоза:Книга:Пятиязычный словарь названий животных. Млекопитающие
- ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. Марк Д Wалкер. Ҳеадҳунтинг: Тҳе дистрибутион оф wилд деэр ин Бритаин.
- ↑ „Cросс-бреэдинг 'тҳреат' то деэр“.
- ↑ Wалкер, М. Д. (2016). "Ҳеадҳунтинг: Тҳе дистрибутион оф wилд деэр ин Бритаин". Бритиш Натуралист (Спринг/Суммер): 5–15.
- ↑ Деэр Дистрибутион. Ред Деэр 2000—2007 Арчивед 23 Септембер 2015 ат тҳе Wайбаcк Мачине. Тҳе Бритиш Деэр Соcиэтй
- ↑ „Тҳе Ред Деэр Cервус элапҳус“. 2008-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 9-декабр.
- ↑ „Cервус элапҳус (Ред Деэр)“.
- ↑ „Тҳе Cасе оф тҳе Ириш Элк“. 2012-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 9-декабр.
- ↑ Cроитор, Роман (2018). Плио-Плеистоcене деэр оф Wестерн Палеарcтиc: тахономй, сйстематиcс, пҳйлогенй. Институте оф Зоологй оф тҳе Аcадемй оф Сcиэнcес оф Молдова. ИСБН 978-9975-66-609-1. ОCЛC 1057238213