Маранян — Бразилиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги штат, Атлантика океани соҳилида. Майдони — 333,3 минг км². Аҳолиси — 5,63 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Сан-Луис шаҳри. М. ҳудуди Бразилия ясситоғлигининг шимолий қисми ва соҳилбўйи аллювий пасттекислигидан иборат. Иқлими сернам, субекваториал иқлим. Ўртача ойлик температура Сан-Луис шаҳри атрофларида 21—3°C, йиллик ёгин 1900 мм гача, жануби-шарқий қисмида 650–1000 мм, сентабр-ноябр ойлари қурғоқчил. Ўсимлиги ясситоғларда ксерофил буталар ва сийрак ўрмонлар, пасттекислик қисмида қимматбаҳо дарахт турларига бой сернам экваториал ўрмонлардан иборат. М. хўжалигининг асосини йирик деҳқончиликка асосланган қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Деҳқончилик, асосан, шим., соҳилбўйи ҳудудлар ва дарё водийларида ривожланган. Асосий экинлари — пахта, шакарқамиш, тамаки, шоли. Шунингдек, маккажўхори, маниок, дуккаклилар экилади. Қорамол, чўчқа, эчки ва қўй боқилади. Балиқ овланади. Ўрмонларда палма ёнғоғи, кокос ёнғоғи ва бошқа йигилади. Йирик шакар заводлари ва тўқимачилик корхоналари мавжуд. Йирик дарёларида кема қатнайди. Алкантара шаҳри яқинида денгиз сувидан туз олинади. Йирик порти — Сан-Луис[3].

Маранян
португалча: Маранҳãо

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Тегишли Шимоли-шарқий ҳудуд
Таркибида - 5 мезорегион;
- 21 микрорегион;
- 217 муниципалитет
Маъмурий маркази Сан-луис
Губернатор португалча: Росеана Сарней
Вице-Губернатор португалча: Wашингтон Луиз де Оливеира
Сенаторлар португалча: Эдисон Лобãо Филҳо
португалча: Эпитácио Cафетеира
португалча: Жоãо Алберто де Соуза
ЙАИМ (2009) Р$39 855 000 [1]  (16-ўрин)
Расмий тиллар Португал
Аҳоли (2010-йил) 6 574 789
Зичлиги 19,81 киши./км²
Динлар таркиби католиклар
Майдони 331 935,507 [2] км² (8-ўрин)
Кенглиги -6.183333
Узунлиги -45.616667
Вақт минтақаси ГМТ-3
Код ИСО 3166-2 БР-МА
Почта индекси 65000-000 по 65990-000
Расмий сайти ма.гов.бр
Харитада
Maranyan xaritada
Maranyan, Xarita
6°11′0″С 45°37′0″W / 6.18333°С 45.61667°W / -6.18333; -45.61667

Манбалар