Marat Kabayev
Марат Вазихович Кабаев (русча: Марат Вазыхович Кабаев, татарча: Марат Вазыйх улы Кабаев; 1961-йил 27-майда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган) – ўзбекистонлик татар миллатига мансуб нафақадаги футболчи, СССР спорт устаси. 2016-йил 11-майгача Россия Федерацияси мусулмон тадбиркорлари уюшмаси президенти лавозимида фаолият юритган[1]. 2017-йил феврал ойидан бошлаб ўзи асос солган „Халқаро ислом бизнеси ассоциацияси“ни бошқариб келмоқда[2][3][4].
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Марат Вазиҳович Кабаев | ||
| Таваллуд санаси | 1961-йил 27-май | ||
| Таваллуд жойи | Узун тумани, Ўзбекистон ССР | ||
| Бўйи | 178 cм (5 фт 10 ин) | ||
| Амплуаси |
Ҳужумчи, ярим ҳимоячи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1979—1980 | Автомобилист(Термиз) | ? | (?) |
| 1980—1986 | Пахтакор | 155 | (25) |
| 1986 | СКА Ростов-он-Дон | 20 | (2) |
| 1987—1988 | Пахтакор | 84 | (21) |
| 1989 | Днипро Днипропетровск | 1 | (0) |
| 1989—1990 | Пахтакор | 36 | (2) |
| 1991 | Умид Тошкент | 17 | (7) |
| 1991—1994 | Трактор Павлодар | 109 | (28) |
| 1995 | Навбаҳор | 5 | (1) |
| 1996 | Қайсар | 25 | (0) |
| 1997 | Междуреченск | 11 | (0) |
| 1997 | Самарқанд-Динамо | 5 | (0) |
| Бошқарган клублари | |||
| 2004—2005 | Трактор (Тошкент) (ёрдамчи) | ||
| 2008—2009 | Олмалиқ ФК (Ёшлар жамоаси) | ||
| 2009—2010 | Ўзбекистон У-19 | ||
| 2011 | Қизилқум Зарафшон | ||
| 2012—2015 | Рубин (скаут мураббий) | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Биографияси
Марат Кабаевнинг ота-онаси асли татар миллатига мансуб бўлиб, Ўзбекистон ҳудудига Татаристондан кўчиб келган, Ўзбекистон ССР Сурхондарё вилояти Узун туманидаги шаҳар қишлоғида татар оиласида туғилган[5]. Отаси Вазих Кабаев ўз вақтида Ўзбекистон ССР миллий кураши бўйича республика федерациясининг раиси бўлган[6]. Бироқ, Маратнинг ўзи болалигидан футбол ва баскетболни яхши кўрган. Биринчи мураббийи Владимир Матвеев бўлган.
Кабаев 15 ёшида Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги Меҳнат заҳиралари жамиятида ўйнаган ва машғулотлар олиб борган. 1979-йили Термизнинг „Автомобилист“ жамоаси таркибида ўйнай бошлаган. 1980-йилда „Пахтакор“ клубига таклиф қилинган. „Пахтакор“ жамоаси таркибидаги илк ўйинни 28-сентябр куни Тошкентда „Лвов Карпати“ жамоаси билан ўтказилган. У „Таврия Симферопол“га қарши уй учрашувида биринчи голини урган[7].
Кабаев ҳужум режасида яримҳимоячи сифатида ўйнаб ҳужумчилар остида ҳаракат қилган. У яхши техник тайёргарлик, самарадорлик ва катта ҳаракат радиуси билан ажралиб турган. Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг марказий ҳимоячи вазифасини ўтаган[8].
1981-йилда СССР ёшлар терма жамоаси билан Тулон шаҳрида (Франсия) бўлиб ўтган халқаро турнирда иштирок этган. 1983-йилда СССР Олимпия терма жамоаси билан норасмий ўйинларда иштирок этган.
1986-йилда СКА (Ростов-на-Дону) биринчи лига клубида ўйнаган. 1987-йилда „Пахтакор“га қайтади ва дарҳол жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган.
1989-йилда Евгений Кучеревскийнинг Днепропетровск Днеприга кўчиб ўтиш таклифини қабул қилади ва у ерда Федерация кубоги соҳиби бўлади[9]. Бироқ, тез орада машғулотларнинг бирида жароҳат олиб даволаниш учун бироз вақт футболдан четлашишга мажбур бўлади[10]. Соғайгач „Металист“га қарши тақвим ўйинида қатнашди ва учрашувларнинг бирида тўпиғидан жароҳат олади. Кабаев икки ойда сафга қайтади ва Кучеревскийдан „Пахтакор“га қайтаришини сўрайди.
1989-йилда "Пахтакор"га қайтгач у ерда икки мавсум ўтказиб, жамоанинг катта лигага чиқишига ёрдам беради. Бироз вақт ўтиб Кабаев 1990-йилда Исроилга жўнаб кетади. Биринчи ўйинда гол уришига қарамай жароҳати қайталангани сабабли шартнома имзолай олмайди[7].
1991-йилда 2-лиганинг „Умид“ жамоасида ўйнаган. 1991-йилда „Трактор“ (Павлодар) клубига ўтган. Дастлаб 2-лигада, СССР парчаланиши билан эса Қозоғистон чемпионатида ўйнаган. У ерда жамоа сардори бўлган. 1993-йилда Қозоғистон чемпиони ва чемпионатнинг кумуш ва бронза медаллари совриндори бўлган. Кабаев Ўзбекистонда "Навбаҳор" (1995-йил чемпионат бронза медали совриндори) ва "Динамо" (Самарқанд) сафида ўйнаган. Футболчилик фаолиятини 1998-йилда якунлаган.
2000-йилдан бошлаб мураббийлик фаолияти билан фаол шуғуллана бошлаган.
2011-йилда Қозонга кўчиб ўтган.
2014-йил ноябр ойида Россия Федерацияси мусулмон тадбиркорлари уюшмаси президенти этиб сайланган[5]. 2016-йил май ойида шахсий сабабларга кўра ушбу ваколатлардан воз кечган[11].
2016-йилдан буён 2017-йил 16-февралда Москвада очилиши бўлиб ўтган Ислом бизнеслари халқаро ассоциациясини (ИАИБ) ташкил этишда иштирок этган. Тадбирда ИАИБ ва Ислом Тараққиёт Банки (Саудия Арабистони) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Кабаев уюшма президенти этиб сайланган[4].
Мураббийлик фаолияти
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин мураббийлик билан шуғуллана бошлаган. 2000—2004, 2005—2008 йилларда Тошкент шаҳридаги республика футбол олий спорт маҳорати мактаби мураббийи бўлган.
2004—2005-йилларда Тошкентнинг „Трактор“, 2008—2009-йилларда Олмалиқнинг Олмалиқ клуби ўринбосарлар жамоаларида бош мураббийи бўлган.
2009-йилдан 2011-йилгача Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (19 ёшгача) бош мураббийи лавозимида ишлаган[12]. 2010-йил январ ойида жамоа Гранаткин мемориалида „Очилиш турнири“ совринини қўлга киритган[13]. 2011-йилги мавсум бошидан Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида бош мураббийи лавозимида ишлаган, бироқ май ойидаёқ 8-турнинг "Бунёдкор"га қарши ўйинида 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз хоҳиши билан жамоани тарк этган. 2011-йил август ойида "Пахтакор" селексия хизматига раҳбарлик қилиш таклифини қабул қилган[14].
2012-йилдан 2015-йилгача „Рубин“ (Қозон) клубининг катта мураббийи лавозимида фаолият юритган.
Оилавий ҳолати
Оилали. Алина ва Лейсан исмли қизлари бор.
Ижтимоий фаолияти
2014-йил ноябр ойида муфтий таклифи билан Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси Комил Ҳазрат Самигуллин Россия Федерацияси мусулмон тадбиркорлари уюшмаси президенти этиб сайланади[5].
2015-йил 26-июн куни унинг раҳбарлигида Россия Федерацияси мусулмон тадбиркорлари ассоциацияси Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси билан ҳамкорликда „Қозон Арена“ стадионида ифторлик уюштиради.
Ифторликка 5 мингдан ортиқ киши ташриф буюради. Татаристон Республикаси давлат маслаҳатчиси Минтимер Шаймиев ва Татаристон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Рустам Миннихоновлар ҳам ифторликда иштирок этишади[15]. 2017-йилдан буён ўзи ташкил этган Ислом бизнеси халқаро ассоциациясига раҳбарлик қилиб келади.
Ютуқлари
Манбалар
- ↑ „«Новым президентом ассоциации предпринимателей-мусульман РФ стал первый зам Марата Кабаева»“. 2017-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-май.
- ↑ „Структура — Международная ассоциация исламского бизнеса ИАИБ.wорлд“ (ру). Международная Ассоциация Исламского Бизнеса. 2017-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-октябр.
- ↑ „Исламский бизнес в России“ (ру). мир24.тв. 2017-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 „В Москве представили Международную ассоциацию исламского бизнеса“ (ру). Ислам и мусульмане в России и в мире (2017-йил 16-феврал). 2018-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-октябр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Отец Алины Кабаевой стал главным исламским бизнесменом Татарстана“. 2017-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-ноябр.
- ↑ „Марат Кабаев: «У Семина все получится»“. 2017-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-май.
- ↑ 7,0 7,1 „Юбилей Марата Кабаева“ (деадлинк). 2012-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-май.
- ↑ Виктор Хохлюк: „Наши футболниэ легенди. Голеадори бившего СССР в футболних битвах зарубежя“. – Москва. – 2018. – стр. 77. ИСБН 978-5-604-10716-4
- ↑ Виктор Хохлюк: "О том, как обозревател „Интерфутбола“ трофеи Марата Кабаэва Находил" // „ИнтерФутбол“. – № 28 (496), июл 2018. – с. 12—13.
- ↑ „Марат Кабаев: «Буряк громко ругался — в номерах киевлян отключили воду»“. 2017-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-май.
- ↑ „Новым президентом Ассоциации предпринимателей-мусульман РФ избран Айдар Шагимарданов“ (ру). www.татар-информ.ру. 2017-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-октябр.
- ↑ У руля новой „молодежки“ встал бивший пахтакоровес[сайт ишламайди]
- ↑ „Мемориал Валентина Гранаткина“ (деадлинк). 2012-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-январ.
- ↑ Известний в прошлом футболист Марат Кабаэв назначен руководителем селексионной служби „Пахтакора“[сайт ишламайди]
- ↑ „«Если следовать математической прогрессии, в следующем году должно быть 10 тысяч»“. 2017-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 7-июл.
- ↑ Хохлюк, Виктор Николаевич. „О том, как обозреватель «Интерфутбола» трофеи Марата Кабаева находил“. ИнтерФутбол.уз (2018-йил 19-июл). 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-январ.
- ↑ Хохлюк, Виктор Николаевич. „О том, как обозреватель «Интерфутбола» трофеи Марата Кабаева находил“. ИнтерФутбол.уз (2018-йил 19-июл). 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-январ.
- ↑ Хохлюк, Виктор Николаевич. „О том, как обозреватель «Интерфутбола» трофеи Марата Кабаева находил“. ИнтерФутбол.уз (2018-йил 19-июл). 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-январ.
- ↑ Хохлюк, Виктор Николаевич. „О том, как обозреватель «Интерфутбола» трофеи Марата Кабаева находил“. ИнтерФутбол.уз (2018-йил 19-июл). 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-январ.
Ҳаволалар
- Марат Кабаэв – Газета „Спорт ден за днем“[сайт ишламайди]
- 27-mayda tugʻilganlar
- 1961-yilda tugʻilganlar
- Uzun tumanida tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Surxondaryo viloyati kishilari
- Oʻzbekistonlik erkak futbolchilari
- SSSR erkak futbolchilari
- Surxon klubi futbolchilari
- Paxtakor jamoasi futbolchilari
- Navbahor futbolchilari
- Dinamo Samarqand futbolchilari
- Oʻzbekistonlik futbol murabbiylari
- Oʻzbekistonlik futbol murabbiylari chet elda
- Traktor Toshkent klubi bosh murabbiylari
- Qizilqum futbol klubi bosh murabbiylari
- Oʻzbekistonlik muhojir erkak futbolchilari
- FC SKA Rostov-on-Don futbolchilari
- FC Dnipro futbolchilari
- Erkak futbol yarim himoyachilari
- FC Irtish Pavlodar klubi futbolchilari
- Futboldagi erkak hujumchilar
- Tatar sportchilari
- Oʻzbekiston musulmonlari
- Qozogʻistondagi muhojir erkak futbolchilar
- Rossiyadagi muhojir erkak futbolchilar
- SSSR Oliy ligasi futbolchilari
- SSSR birinchi ligasi futbolchilari
- FC Kaisar jamoasi futbolchilari
- Alifbo boʻyicha sportchilar