Marat Zokirov
Марат Зокиров (1939-2020-йил) — илғор ўқитувчи, Ўзбекистон Қаҳрамони (2002).
Таржимаи ҳоли
Марат Зокиров 1939-йил 21 мартда Жиззах вилояти Жиззах туманида тугъилган. Самарқанд давлат университетининг физика-математика факултети (1961), Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг агрономия факултетини (1981, сиртдан) тугатган. 1961-йилдан Жиззах туманидаги 16-мактабда физика ўқитувчиси, 1976—1984 йилларда Пахтакор туманидаги “Навбаҳор” хўжалигида партия ташкилотининг котиби сифатида ишлаган. 1984-йилдан Жиззах туманидаги 36-мактаб, 1995-йил сентабрдан Жиззах педагогика институти қошидаги иқтидорли болалар лицейи директори лавозимларида фаолият юритган[1].
Марат Зокиров Республика таълим маркази билан ҳамкорликда "Соғлом авлод — миллат кўрки", "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!", "Ўзлигини англаган халқ" каби қўлланмалар, "Маърифий сабоқлар", "Умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг бўш вақтини таъминлаш" китоблари муаллифи[2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |