Marathalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маратҳалар, маратҳлар — Ҳиндистонда яшайдиган халқлардан бири, Маҳараштра штати аҳолисининг асосий қисмини ташкил этади. М.нинг кичик гуруҳлари қўшни штатларда ҳам истиқомат қилади. Умумий сони 74 млн. кишини ташкил этади (2001). Маратҳи тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, ҳиндуизмга эътиқод қилади, мусулмонлар (асосан, шиалар), буддавийлар ва католиклар ҳам бор. Асосий машғулоти — деҳқончилик; кўп Тапмокли кустар ҳунармандчилик ва қадимдан денгиз савдоси ривожланган. ХВ асрда рус сайёҳи Афанасий Никитин М.нинг урфодатлари, турмуши ҳақида батафсил маълумот қолдирган. М. Ҳиндистоннинг энг шаклланган миллатларидан бири бўлиб, тил жиҳатдан ҳиндевропа тиллари гуруҳига киради. ХВИИИ аср ўрталарига келиб жанговар М.нинг қудратли давлати шим.да Ҳинд водийсигача, жан.да Танжургача ва шарқда Бенгалиягача бўлган ҳудудни ўз ичига олган. Лекин ХВИИИ асрнинг 2-ярмида бо-бурийлар сулоласига мансуб султонлар билан бўлган жангларда анча кучсизланган. Кейинчалик Буюк Британия истилочиларига карши олиб борган қаттиқ курашларда мағлубиятга учраб, ХИХ аср бошларида бутунлай мустамлакачиларга бўйсундирилган. Ҳиндистон мустақилликка эришгач (1947), Маҳараштра миллий штати тузилган (1960). М. ўзларининг бой миллий адабиёти ва санъати билан фахрланадилар. Ажанта ва Эллора горларида бунёд этилган сангтарошлик намуналари бутун дунёга машҳур. М. орасидан миллий озодлик ҳаракатининг таникли вакиллари етишиб чиққан. Илғор фикрловчи М. ҳинд жамиятидаги консерватив кастачилик тизимини ўзгартириш лозимлигини талаб қилмоқдалар. Бу ортодоксал ҳиндуларнинг қаршилигига сабаб бўлмоқда. Ад.: Народи Южной Азии, М., 1963.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |