Marathalar davlati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маратҳалар давлати - ХВИИ асрнинг 2-ярми ва ХИХ аср бошида Маҳараштра (Ҳиндистон)да мавжуд бўлган давлат. Маҳараштранинг аҳолиси мусулмон ер эгалари томонидан ғоят жабрланган. Улар шу боис бобурийлар ҳукмронлигига қарши озодлик ҳаракатлари бошлаган. Бу қўзғолонга Шохжи, сўнгра унинг ўғли Шиважи бошчилик қилган. 1674-йилда мустақил Маратҳалар давлати тузилган. Маратҳалар давлатини марказлаштириш мақсадида бир неча маъмурий ислоҳот ўтказилган, йирик ер эгаларининг ерлари мусодара қилинган, деҳқонлардан қатъий солиқ (ҳосилнинг 30—40%) ундириш қонунлаштирилган. Шиважи билан бобурий подшо Аврангзеб ўртасидаги урушлар бир неча йил давом этган. Шиважининг ўлимидан сўнг (1680) Маратҳалар давлатига путур ета бошлаган. Аврангзеб 1689-йилда Маҳараштра қўшинларини тормор этиб, Шиважининг ўғлини қатл этган. 1714-йилда маратҳ ер эгаларидан Балажи Вишванатҳ Бхат тахтга ўтирган ва пешволар сулоласига асос солган. Шундан бошлаб Маратҳалар давлатида ҳокимият расмий равишда пешво (бош вазир)ларга мерос қоладиган бўлган. Уларнинг қароргоҳи Пуна шаҳри бўлган. Кейинги пешво Бажи Рао даври (1721—40) да маратҳалар Декан ва Шимолий Ҳиндистоннинг катта қисмини эгаллаганлар. 1758-йил маратҳалар бобурийлар пойтахти — Дехлини забт этишган. 1761-йил Нянв.да Панипатдаги жангда маратҳалар (С. Бхау бошчилигида) афғонлардан (Аҳмадшоҳ Дурроний қўмондонлигида) мағлубиятга учрагач, иттифоқ тарқаб кетган. Шундан сўнг ўзаро ички кураш кучайган. Бундан фойдаланган инглизларнинг Ост-Индия компанияси Маратҳалар давлатини босиб олган (1818).
Ад:. Новая история Индии, М. 1961; Ғиёсов Т. Ғ., Ҳиндистоннинг янги тарихи, Т., 1999.
Темур Ғиёсов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |