Маратҳий — маратҳалар тили. Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати аҳолисининг расмий тили, шу давлатнинг асосий адабий тилларидан ҳисобланади. Ҳинд-Европа тиллари оиласининг ҳиндорий гуруҳига мансуб. Бу тилда 60 млн.га яқин киши гаплашади (1990). Ҳозирги М. тили 3 (деший, конкамий ва шарқий) шевага бўлинади. Адабий тилига деший шеваси асос бўлган. Алифбоси деванагарий ёзувида. М. тилининг тарихи ХИИИ асрда яратила бошланиб, ХИХ асрда адабий тил сифатида шаклланган. Бошқа ҳинд-орий тилларига нисбатан қад. ҳолатдаги 3 хил жинс(род)ни сақлаб қолган ҳамда "С" ва "Дз" каби тиш олди аффрикатларига ҳам эга[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил