Marattiyanamolar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мараттиянамолар — қирққулоқсимонлар синфига мансуб ўсимликлар тартиби (Мараттиалес) ёки кенжа синфи (Мараттиидаэ). Пояси йўғон картошкасимон бўлиб, ярми тупроққа ботиб туради. Барги йўғон бандли, йирик (уз. 4–6 м), пацимон, баъзан панжасимон, бир-бирига туташ, иккита калин ёнбаргчаси бор. Баргларининг оркасида, томирлари бўйлаб спорангийлар жойлашган; кўпчилик М.да улар ўсиб синангийлар ҳосил қилади. 6 туркуми (200 га яқин тури) бор. Иккала яримшарнинг тропиклари, баъзан субтро-пикларида усади. Афтидан, М. энг қадимий қирққулоклардан бўлиб, қазилма ҳолдагиси палеозой (карбон) давридан маълум. Айрим М.нинг новда ва ёнбарглари крахмалга бой, овқатга ишлатилади. Йирик М. манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |