Maraztepa
Qiyofa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маразтепа, Манзаратепа — ўрта аср шаҳар ҳаробаси (милодий 8—ХИИИ аср боши). Қизилсув дарёси (Тожикистон)нинг сўл қирғоғида жойлашган. Хутталон вилоятининг маркази Хулбук шаҳри М. ўрнида бўлган деган фикрлар мавжуд. М.нинг умумий майдони 120 га бўлиб, ўзаро кенг кўчалар билан ажратилган 3 қисмдан ташкил топган. Арк (50х50 м) шаҳар ҳаробасининг жан.-ғарбий қисмида жойлашган. Шаҳар маҳаллалари, майдонлари, каналлар ва айрим йирик биноларнинг излари сақланган. Араблар келишидан аввал М.да будда ибодатхонаси бўлган. Хитой манбаларида Коло-кян номли шаҳар қайд этилган; у ВИИ асрда Хутталонга тегишли рустоклардан бирининг маъмурий маркази бўлган. Ушбу шаҳар М. ўрнида бўлган деб тахмин этилмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |