Mardavij
Мардавиж (Гилаки/форсча: مرداویج — „ҳужумкор эркак“; Буюк Мардавиж номи билан ҳам танилган) — Зиёрийлар сулоласига асос солган эроний ҳукмдор, 930-йилдан 935-йилгача ҳукмронлик қилган.
| Мардавиж مرداویج | |
|---|---|
|
Мардавижнинг олтин динори, 933/34-йилда Наҳавандда зарб этилган. | |
| Табаристон амири | |
| Салтанат | 930935-йил январ |
| Ўтмишдоши | Макан ибн Какий |
| Давомчиси | Вушмгир |
| Туғилиши | тах. 890 |
| Вафоти | 935-йил январ |
| Сулола | Зиёрийлар |
| Отаси | Зиёр |
| Онаси | Ҳарусинданнинг синглиси |
| Дини | Зардуштийлик |
Гилонлик маҳаллий зардуштий оилада туғилган Мардавиж ВИИ асрда Рошидун халифалиги забт этган ва кейинчалик мусулмонлар ҳукмронлиги остида бўлган Сосонийлар империясига ўхшаш маҳаллий эроний зардуштий империясини барпо этишни кўзлаган[1]. Дастлаб қариндоши Асфар ибн Шируя қўшинида ҳарбий фаолиятини бошлаган. Кейинчалик Мардавиж Асфарга сотқинлик қилиб, уни ўлдирган ва Жибалнинг катта қисмини эгаллаган. Шундан сўнг Аббосийлар халифалигидан Ҳамадон, Диновар ва Исфаҳонни тортиб олишга киришган. Сўнгра ўзини Эрон шоҳи деб эълон қилиб, Исфаҳонни пойтахтга айлантирган.
Кейинчалик дайламий ҳарбий етакчи Макан ибн Какини мағлуб этиб, 932-йилда Табаристонни эгаллашга муваффақ бўлган. 934-йилда унинг ҳокимияти Шероз[2] ва Аҳвозгача[3] бўлган ҳудудларда тан олинган. Бироқ Эрон империясини қайта тиклаш мақсади 935-йилда ўз туркий қуллари қўлида ўлдирилиши билан барбод бўлган.
Тарихи

Мардавиж тахминан 890-йилда Гилонда туғилган. Дахел атрофида кезиб юрувчи, қироллик хонадони бўлган Шаҳаншоҳвандларга мансуб Зиёрнинг ўғли эди. Мардавижнинг онаси Гиляний ҳукмдор Ҳарусинданнинг синглиси бўлган. Мардавиж Арғич қабиласига мансуб бўлиб, ушбу қабила аъзолари ўзларини Кайхусрав даврида яшаган Гилян ҳукмдори Арғуш Фарҳадандан келиб чиққан, деб даъво қилганлар[4]. Мардавиж Эрон империяси улуғворлиги хотиралари сақланиб қолган Эрон маданияти таъсирида улғайган. Х аср араб тарихчиси Масъудийнинг сўзларига кўра, зардуштий ва мажусий бўлган дайламий ҳамда гиляний етакчиларнинг кўпи атеистга айланган[5]. Мардавиж Табаристон, Гилон ва Дайлам устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган Алавийлар хизматига кирган кўплаб гиляний етакчилардан бири эди[5].
Ҳокимиятга кўтарилиши
Тахминан 913-йилда Мардавиж лоҳижонлик Асфар ибн Шируя қўшини сафига қўшилган. Асфар Табаристондаги Зайдийларга хизмат қилган. 930-йилда Асфар зайдий Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Қосим мулкларига бостириб кирган. Босқин чоғида Мардавиж Амол яқинида Абу Муҳаммадни қаттиқ яралаган ва шу билан Алавийлар қўлида ўлдирилган тоғаси Ҳарусиндан учун қасос олган. Сўнг Асфарнинг қўшини Райга йўл олиб, у ерда дайламий саркарда Макан ибн Какини мағлуб этган. Макан Дайламга қочиб кетган[6][7]. Асфар Табаристонни муваффақиятли эгаллаб, Қазвин ва Занжонни ҳам қўлга киритган ҳамда Мардавижни Занжон ҳокими этиб тайинлаган. 930-йилда Мардавижга Асфарнинг укаси Ширзод билан бирга Таром, яъни Салорийлар ҳукмдори Муҳаммад ибн Мусофир назоратидаги пойтахт шаҳарни эгаллаш буюрилган. Қамал вақтида Макан ва Муҳаммаднинг даъвати билан Мардавиж Асфарга қарши исён кўтариб, сотқинлик қилган. Муҳаммад ва Маканнинг ёрдами билан Мардавиж Ширзод ва унинг бошқа қабила аъзоларини мағлуб этиб, ўлдирган. Сўнг Асфарнинг одамлари Қазвинга юриш қилган, бироқ Асфар қочишга улгурган. Шундай қилиб Мардавиж Зиёрийлар сулоласига асос солган ва Асфарнинг аввалги ҳудудлари бўлган Рай, Қазвин, Занжон, Абҳар, Қум ҳамда Каражни ўз ичига олган ерларнинг ҳукмдорига айланган[4]. Маълумотларга кўра, Мардавиж саройида „Ануширвон тожини“ кийган[8].
Ҳукмронлиги

Худди шу йили Макан Мардавижни мағлуб этиб, Табаристонни қисқа муддатга қайтариб олади. Сўнгра Макан Гургоннинг катта қисми устидан ҳокимиятини кенгайтириб, ҳатто Ғарбий Хуросондаги Нишопурни ҳам эгаллайди. Бироқ Сомонийлар ҳукмдори Наср ИИ босими остида 931-йилда бу ҳудуддан воз кечишга мажбур бўлади[6][4]. 931-йилда Мардавиж Маканга қарши қўшин юборади, аммо Макан 931-йилдаги илк тўқнашувда Мардавиж кучларини мағлуб этади. Охир-оқибат, Макан Нишопурдан Табаристонга қайтгач, Мардавиж шахсан ҳужум бошлаб, Табаристонни забт этади[6][4].
Энди Мардавиж ҳудудларини тажовузкорона кенгайтиришга киришиб, Ҳамадонда яшаётган (мағлубиятдан кейин) Асфарга ҳужум қилади. 931-йилда Мардавиж Асфарни мағлуб этиб ўлдиришга муваффақ бўлади. Кейин тезда Аббосийлар қўл остида бўлган Ҳамадон, Диновар ва Кошон шаҳарларини, охир-оқибат эса Исфаҳонни[4] эгаллайди. Исфаҳонни ўз пойтахтига айлантиради. Кейин укаси Вушмгирни Амол ҳокими этиб тайинлайди. Мардавиж Бағдодни эгаллаш, халифаликни тугатиш, Ктесифонда тож кийиш ва Эрон империясини тиклашни режалаштирган[2].
Мардавиж ғалабасидан кўп ўтмай, Али ибн Бувайҳ икки укаси Ҳасан ибн Бувайҳ ва Аҳмад ибн Бувайҳ билан бирга Мардавиж тарафига ўтади. Бу пайтда Мардавиж Алборз тоғлари жанубига, Қазвингача юриш қилишга ҳозирлик кўраётган эди[9]. Кўп ўтмай Мардавиж Алига маъмурий бошқарув учун стратегик аҳамиятга эга, эҳтимол ҳозирги Баҳромобод яқинида жойлашган Каражни беради. Аммо Али Каражга кетаётиб Райда тўхтаганида, Мардавижнинг вазири ал-Амид Мардавиж Алини йўқ қилишни режалаштираётганини билдиради. Али шошилинч Райни тарк этиб, Каражга етиб боради ва шаҳарни эгаллаб олади[9]. 933-йилда Мардавиж Сомоний ҳукмдор Наср ИИ билан сулҳ тузади. Мардавиж Гургонни Сомонийларга бериш ва Райни қўлида ушлаб тургани учун хирож тўлашга рози бўлади[2]. Шундан сўнг Мардавиж бутун диққатини ғарбий Эронга қаратади. Қўшинлари Аҳвозгача етиб бориб забт этади ва Шерозда бўлиб турган Алини яна бир бор ўз ҳокимиятини тан олишга мажбур қилади[2]. Сўнг Мардавиж қимматбаҳо тошлар билан безатилган олтин тахт, туника ва олтин тож ясатади. Маълумотларга кўра, тожи сосоний шоҳи Хусрав И тожига айнан ўхшаш бўлган. Энг яхши саркардалари учун бир нечта кумуш тахт ҳам ясатади[манба керак].
Ўлими
Мардавиж 935-йил январида, Наврўз байрамидан бироз олдин, дайламий/гиляний аскарларни афзал кўриб турган бир вақтда ўзи ёмон муомалада бўлган туркий қуллари томонидан ўлдирилади[6][2]. Ўлдирилганидан сўнг қўшинларининг кўпчилиги Аббосийлар хизматига киради, бошқалари эса Бувайҳийлар сулоласини барпо этган ва марказий ҳамда жанубий Эронда Мардавиж мулкларини эгаллаб олган Алига қўшилади. Шимолий Эронда Мардавижнинг укаси Вушмгир ҳокимиятни эгаллайди. Мардавиж Гонбад-э Мардавизда дафн этилган. Бу жой Рай шаҳрида Амин Аббад Бороуғнинг шимоли-шарқи ҳамда Теҳрон жанубида жойлашган[манба керак].
Мероси
Мардавиж исломдан аввалги эроний урф-одатларни сақлаб қолиши ва тарғиб қилиши билан танилган шимолий Эроннинг энг машҳур шахсларидан бири бўлган[10]. 1960-йилларда, исломдан аввалги Эронга қизиқиши юқори бўлган Паҳлавийлар даврида, Мардавиж болалар журналларидаги ҳикоялар ва комикслар қаҳрамони бўлган[10].
Манбалар
- ↑ Робинсон, Часе Ф.. Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам: Волуме 1, Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс (эн). Cамбридге Университй Пресс, 2010-11-04. ИСБН 9781316184301. „Латер он, Мардавиж маде тҳреац агаинст Багҳдад анд тҳе cалипҳате, деcларинг ҳис интентион то ресторе тҳе Ираниан монарчй анд тҳе Зороастриан религион.“
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Маделунг 1975, с. 213.
- ↑ Босwортҳ 2010.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Маделунг 1975, с. 212.
- ↑ 5,0 5,1 Маделунг 1969, с. 88.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Назим 1987, с. 164.
- ↑ Маделунг 1975, с. 211.
- ↑ Буссе 1975, с. 273.
- ↑ 9,0 9,1 Буссе 1975, с. 254.
- ↑ 10,0 10,1 Бромбергер 2011.
Адабиётлар
- Маделунг, W. „Шимолий Эроннинг кичик сулолалари“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Босwортҳ, C. Э. „ЗИЙОРИДЛАР“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Онлине Эдитион (2010).
- Назим, М. (1987). "Мāкāн б. Кāкī". ин Ҳоуцма, Мартижн Тҳеодоор. Э.Ж. Брилл'с фирст энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913–1936, Волуме В: Л–Морисcос. Леиден: БРИЛЛ. 164–165 б. ИСБН 90-04-08265-4. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=иЖҚ3ААААИААЖ&пг=ПА164.
- Буссе, Ҳериберт „Буйидлар даврида Эрон“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 250–304-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Маделунг, W. „ГĪЛĀН ив. Илк ислом даврида тарих“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Онлине Эдитион. Қаралди: 2016-йил 27-феврал.
- Маделунг, W.. Буйидлар томонидан „Шоҳоншоҳ“ унвонининг қабул қилиниши ва „Дейлам ҳукмронлиги (Давлат ал-Дайлам)“. Жоурнал оф Неар Эастерн Студиэс, вол. 28, но. 2, 1969 — 84–108-бет. ДОИ:10.1086/371995. ИСБН 0857731815.
- Бромбергер, Чристиан (2011). "ГИЛĀН хв. Шахсият ҳақидаги оммабоп ва адабий тасаввурлар". Энcйcлопаэдиа Ираниcа. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/гилан-хв-идентитй.