Зиёсферада исми Мардон ва фамилияси Мавлонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Мардон Ҳамроқулович Мавлонов (1963-йил, 3-ноябр, Самарқанд) — эстрада хонандаси (лирик тенор). Ўзбекистон (1999) ва Тожикистон (2000) халқ артисти. Самарқанд санъат билим юртини тугатган (1984). Самарқанд вилояти филармонияси якка хонандаси (1980— 85), Самарқанд тумани "Самарқанд тароналари" ансамблининг бадиий раҳбари (1985-йилдан). Ўз ижодида миллий мусиқа мероси, айниқса, Бухоро — Самарқанд маҳаллий услубидаги мусиқа намуна (мавсумий маросим айтимлари, мавриги ва бошқалар)ларини эстраданинг "фолк-поп" услубида қайта ишлаган. Репертуаридан ўрин олган баъзи қўшиқлари ("Санаме", "Хандиданош", "Самарқанд тўёна қўшиғи", "Асираман", "Самарқанд қизлари"ва бошқалар) нинг мусиқасини ўзи ёзган. Филм ("Шариф ва Маъриф" ва бошқалар)ларда ҳам қўшиқ айтган. Ижро этган қўшиқлари бир нечта лазер дискига ёзилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил