Marek Dolezaj
Марек Долеžаж 1998-йил 13-апрелда туғилган) - словакиялик профессионал баскетболчи. У Сйраcусе Оранге учун коллеж баскетболида ўйнаган.
|
Долеžаж ин 2020 | |
| Кефлавíк ИФ | |
|---|---|
| Позицияси | Поwер форwард |
| Шахсий маълумот | |
| Таваллуди |
1998-йил 13-апрел Братислава, Словакиа |
| Миллати | Словак |
| Бўйи | 6 фт 10 ин (2.08 м) |
| Вазни | 200 лб (91 кг) |
| Фаолияти ҳақидаги маълумотлар | |
| Мактаб |
Гймнáзиум Ҳубенéҳо (Братислава, Словакиа) |
| Коллеж | Сйраcусе (2017–2021) |
| МБА драфти | 2021 / Танланмаган |
| Ўйиндаги фаолияти | 2014—ҳозиргача |
Эрта ҳаёт ва фаолияти
Долеžаж Братиславада туғилган, Милоš Долеžаж, банкир ва профессор Ладиславанинг ўғли бўлган. Унинг катта опаси жуда яхши волейболчи бўлган. Долеžаж ёшлигида футболни жуда севиб ўйнаб катта бўлган, лекин биринчи марта мураббий тавсия қилганидан кейин етти ёшида баскетбол ўйнай бошлаган[1]. Братиславадаги Ҳубенеҳо гимназиясида таҳсил олган. Долеžаж биринчи марта 2014-йилда Экстралиганинг МБК Карловка Братислава жамоасига қўшилган ва жуда ажойиб натижаларни қўлга киритган ҳар бир ўйинда ўртача 2,1 очко ва 1,1 рибаунд тўплаган. У 2015-йил октабир ойида Испаниянинг ЛЕБ Плата клуби Балонсесто Эл Оливар кулуби билан ўзи кутган шартномани имзолади[2]. У ўзининг баскетбол ўйнаётган видеоларини ЁуТубе'га жойлаштирди, бу Сиракуза ёрдамчи мураббийи Адриан Аутрининг э'тиборини тортди. Отри охир-оқибат Братиславага Долеžажни ёллаш учун келди[1]. 2016—2017-йилги мавсумда у МБК Карловка Братислава жамоасида хайронқоларли даражадаги ўйнларни ва ҳар бир ўйинда ўртача 11,7 очко ва 4,2 рибаунд қайд этган. 2017-йил май ойида у Сиракузада коллеж баскетболида ўйнашга қарор қилди[3].
Коллеж фаолияти
Долежаз биринчи курс талабаси сифатида мавсумнинг сўнгги 17ўйинида яхши ва ҳар бир ўйинда ўртача 5,8 очко ва 4,8 рибаунд тўплади ва бу жамоага НCАА турнирининг "Сwеэт 16" га эришишига ёрдам берди. У иккинчи курс талабаси сифатида ҳар бир ўйинда ўртача 4,1 очко ва 3,5 рибаунд тўплаган ва олтита ўйинда шунча очко тўплади[4]. 2020-йил 1-февралда Долеžаж Дюкга 97:88 ҳисобида ютқазиб, фаолиятидаги энг юқори 22 очкони қўлга киритди[5]. Ўсмирлик даврида у ҳар бир ўйинда ўртача 10,4 очко ва 6,4 рибаунд тўплаган. Долеžаж ўйинда жароҳатланиб бармоғини синдириб олигани сабабли ўйинлари бирмунча секинлашди[6]. У 2021-йил 9-январда Жоржтаунга қарши ўйинда яна бир жароҳат олади бу сафар уни тиши синади[7]. Долеžаж ҳар бир ўйинда ўртача 9,8 очко, 5,1 рибаунд ва 3,3 голли узатма тўплади ва бу Орангенинг НCАА турнирининг Сwеэт 16 турнирига чиқишига ёрдам берди[8]. У 960 очко ва 649 рибаунд билан фаолиятини якунлади. Долеžаж НCААнинг CОВИД-19 пандемияси туфайли берилган қўшимча йилни қабул қилишдан бош тортди, бунинг ўрнига 2021 НБА лойиҳасига киришди[6].
Профессионал фаолияти
2021-йил 17-августда Долеžаж Украина Баскетбол Суперлигасининг БC Тернопил клуби билан шартнома имзолади[9]. У ҳар бир ўйинда ўртача 9,8 очко, 3,5 рибаунд, 1,9 голли узатма амалга оширди.
2022-йил 13-январда Долеžаж Греция Баскет Лигаси вакили Ираклис билан шартнома имзолади[10]. 13-ўйинда у ҳар бир баҳсда 23 дақиқада ўртача 4 очко ва 3,7 рибаундни тез фурсатдақолга киритди.
Терма жамоадаги фаолияти
Долеžаж бир неча халқаро мусобақаларда Словакия шарафини ҳимоя қилган. У 2015-йилги ФИБА 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг Б дивизионида иштирок этди, кўпчилик ўйинчилардан ёшроқ бўлишига қарамай, ҳар бир ўйинда ўртача 9,1 очко, 9 рибаунд ва 4 голли узатма тўплади. Долеžаж Ирландияга қарши ўйинда 11 очко, 12 рибаунд ва 10 голли узатма билан трипл дубл қайд этди[2]. 2016-йилги ФИБА У18 Европа чемпионатининг Б дивизионида у ҳар бир ўйинда 13,4 очко, 9,4 рибаунд ва тўп киритиш бўйича жамоани етакчиси ҳисобланарди[3]. Долеžаж 2018-йилги ФИБА У20 Европа чемпионатининг Б дивизиони саралаш босқичида ўртача 11 очко, 6,4 рибаунд қайд этиб жамоага катта аҳамиятдаги очколарни тўплаган эди[11].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Словак Баскетбалл Плаер Марек Долезаж ат Сйраcусе Университй“. Фирст Cатҳолиc Словак Унион (2020-йил 5-март). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ 2,0 2,1 „Марек Долезаж, нуэва пиэза пара эл филиал й эл Жúниор дел CАИ Зарагоза“ (Спаниш). Cасадемонт Зарагоза (2015-йил 8-октябр). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ 3,0 3,1 Дитота, Донна. „Марек Долезаж, 6-9 форwард фром Словакиа, сигнс wитҳ Сйраcусе баскетбалл“. Тҳе Пост-Стандард (2017-йил 23-май). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ Wатерс, Мике. „Сйраcусе’с Марек Долезаж он 19-поинт гаме: ‘Ит’с миндсет’“. Тҳе Пост-Стандард (2019-йил 18-ноябр). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ „Но. 9 Дуке беац Сйраcусе 97-88; Cарей анотҳер доубле-доубле“. ЭСПН. Ассоcиатед Пресс (2020-йил 1-феврал). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ 6,0 6,1 „Марек Долезаж сайс гоодбе то Сйраcусе“. ЛоcалСйр.cом (2021-йил 7-апрел). 2022-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ Cарлсон, Чрис. „Марек Долезаж исн’т суппосед то эат пизза фор 2 wеэкс, бут Буддй Боэҳеим белиэвес ҳе wилл ‘финд а wай’“. Тҳе Пост-Стандард (2021-йил 11-январ). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ Сладек, Томмй. „СУ мен'с баскетбалл: Марек Долезаж гоинг про, wон'т ретурн нехт сеасон“. CНЙ Cентрал (2021-йил 7-апрел). Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ Wатерс, Мике. „Формер Сйраcусе баскетбалл плаер Марек Долезаж ҳас сигнед wитҳ а про теам ин Эуропе“. Тҳе Пост-Стандард (2021-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ Маммидес. „Марек Долезаж (эх Тернопил ТНЕУ) жоинс Ираклис“. Эуробаскет (2022-йил 13-январ). Қаралди: 2022-йил 13-январ.
- ↑ „Марек ДОЛЕЗАЖ“. ФИБА. Қаралди: 2021-йил 22-август.