Малика Марфа Василевна Собакина[1] (1552-1571) — Иван Грознийниг учинчи хотини, Коломна зодагонининг қизи эди.

Марфа Василевна Собакина
Марфа Василевна
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1552
Коломна, Россия
Вафоти 13-ноябр 1571-йил
Александр слободаси
Ўлим сабаби Заҳарланган
Турмуш ўртоғи Иван ИВ Грозний
Болалари Йўқ
Онаси Номаълум
Отаси Василий Степанович Болшой
Дафн этилган жойи Вознесенский монасири (Москва)

Биография

Оиласи

Марфа ва оиласининг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар кам ва келишмовчиликлар мавжуд. Бу олижаноб оила Коломна яқинидан келганлиги ҳақида маълумот сақланиб қолган. Унинг отаси Василий Степанович Собакин эди[2], лекин Таубе ва Крусе хато қилиб уни Новгородлик савдогар Григорий Собакин деб аташган.

Собакинлар уруғининг мансаби подшоҳнинг уйланишидан сўнг кўтарилди, лекин Марта вафотидан кейин яна кўздан ғойиб бўлди[3]. Б. Н. Флоря ёзганидек, "1571-йил октабрда подшоҳ Марфа билан никоҳини нишонлаганида, унинг хотинининг отаси Василий Степанович Собакинга бояр унвони берилди, амакиси Василий сарой хизматчиси, маликанинг амакиваччаси Каллист-қиролликнинг вино қуювчи хизматчиси , Василий Кичикнинг яна бир ўғли Семён, қирол аъёни бўлди

Б. Н. Флоря айтганидек Василий Собакин , Марфа вафотидан кейин монастирга сочи олинди. Марфанинг амакиваччалари ҳам азоб чекишди - "икки йилдан камроқ вақт ўтгач, Каллистос ва Семён Собакин подшоҳни ва унинг болаларини сеҳр билан ўлдирмоқчи бўлганликда айбланиб, оталари билан бирга қатл этилди ".

Таъкидланишича, Малюта Скуратов, Марфа Собакинанинг узоқ қариндоши бўлган[4].

Танланиши

Марфа келинларни кўздан кечиришнинг анъанавий жараёндан сўнг қиролнинг рафиқаси этиб сайланди (1571). Бу 2 йил давомида тул қолган подшоҳ томонидан ўтказилган 2-кўрик эди. Унинг бошқа иштирокчиси — Эвдокия Сабурова катта шох Иванга келинликка берилди. 1570- йилдаги зодагон қизлар рўйхатига кўра, унга 2 мингга яқин қиз йиғилган, улардан 24 нафари аввал, кейин 12 нафари танланган.

„ Пок бўлмаса-да бевалик билан зерикиб қолган шох узоқ вақтдан бери излаб юрган учинчи турмуш ўртоғини қидириб топди… Барча шаҳарлардан икки мингдан ортиқ танилган ва танилмаган келинларни Слободага олиб келишди : ҳар биттаси унга шахсан тақдим этилди. Аввал у 24 та кейин 12 тасини танлади… уларни гўзаллик, ёқимлилик, донолик билан узоқ вақт давомида таққослади; ниҳоят, барчасидан кўра Марфа Василевна Собакинни афзал кўрди […], шу билан бирга Эвдокия Богдановна Сабуровани катта ўғлига келинликка танлади. Бахтли гўзалларнинг ҳеч вақоси йўқ оталари боярларга айланди.“ (Карамзин). Немис Жоҳанн Таубе ва Элерт Крусе ёзмаларида ушбу жараён ҳақида маълумот сақланиб қолган. Қизларни кўрувга олиб келишганида, подшоҳ „хонага кириб уларга таъзим қилди, улар билан бир оз гаплашди, кўздан кечирди ва улар билан хайрлашди“. Немисларнинг сўзларига кўра, охирги қизлар ўнлиги яланғоч ҳолда текширилган. Бунда, Россияга хизмат қилиш учун келган Кембриж битирувчиси инглиз шифокори Элисеус Бомелиус иштирок этган ва „шифокор уларнинг сийдикини стаканда текшириши керак эди“[2].

Никоҳ маросими 1571-йил 26-июнда бўлиб ўтган, бироқ келинчак тез орада оғир касал бўлиб, „қурий бошлаган“.

Тўй

Никоҳ 1571-йил 28-октабрда Александр Слободасида бўлиб ўтди.

Маълумки, тадбир қизиқарли ўтди — қироллик тўйи ўйин-кулгуси учун Великий Новгороддан бутун бошли аскиячилар, қўшиқчилар ва қўлга ўргатилган айиқлар келтирилди. Бир ҳафта ўтгач, отаси билан бир кунда унаштирилган шох Иван Ивановичнинг 4-ноябр куни тўйи бўлиб ўтди.

Марфа Василевна Собакина портрети, ХВИИИ аср нусхаси. эски портретдан

Марфа ўлимидан сўнг, черков томонидан тақиқланган (ўша пайтда кўриб чиқилган аёллар орасида 2-ўринни эгаллаб турган Анна Колтовская билан) 4-никоҳни амалга ошириш ҳуқуқини қидириб, учинчи марта бева қолган Иван руҳонийларга келин касаллиги ва унинг тўсатдан ўлими туфайли унинг хотини бўлишга улгурмаганини — шайтоннинг қоронғу кучлари „кўп одамларнинг адовати бизнинг маликамизга қарши душманликни қўзғатди ва уни заҳарладилар“ дея қасам ичади.

Ўлим

Малика Марфа тўйдан 15 кун ўтиб вафот этди. Иваннинг биринчи икки хотини Анастасия Романовна ва Мария Темрюковна сингари, маликаларнинг эрта ўлими Иванда улар заҳарланганлигига шубҳа уйғотди ва уни қаттиқ ғазаблантирди. Марфанинг заҳарлангани расман эълон қилинди. Баъзи маълумотларга кўра, тергов давомида 20 киши, шу жумладан Марфанинг учта амакиваччаси „сеҳр-жоду учун“ қатл этилган.

Келинни заҳар билан „йўқ қилган“лар ролига бир нечта номзодлар бор эди. Бир тахминга кўра, улар подшоҳнинг биринчи хотини ёки иккинчисининг -Романовлар ёки Черкасскийларнинг қариндошлари эди. Бошқа бир тахминга кўра, унинг „ҳомиладор бўлиши“ ҳақида ғамхўрлик қилган Марфанинг онаси унга қандайдир „дамлама“ берган. Даниил Принз фон Бучау „Москов ҳақида“ номли ёзувларида шундай деб ёзган эди: „У бир зодагон аёлни учинчи никоҳига олди, аёл онаси томонидан сарой аъёни орқали берилган дамламани ичганида вафот этди (эҳтимол она бу ичимлик ёрдамида қизининг насл қолдиришини хоҳлади); Бунинг учун онани ҳам, сарой аъёнини ҳам қатл қилдишди“.

Шох Иван Василевичнинг руҳлар хотираси хатида (1572-йил июн-август) марҳум Марфа ва Мария Темрюковна князлар Иван ва Федордан уларни эслаб хотирашларини илтимос қилди[5].

Дафн қилиш

Қиролича қиролнинг олдинги рафиқаси Мария Темрюковнанинг ёнига дафн қилинди (Маъбаднинг ғарбий девори яқинидаги Кремл Осмон монастирининг Осмонга кўтарилган соборида; маъбад бузилгандан сўнг, қолдиқлар 1930-йилда Арчангел соборига кўчирилди.).

1990-йилларда Марфанинг қолдиқлари текширилганда ундан заҳарли металлар ёки бошқа турғун моддалар топилмади; аммо бу кимёвий таҳлилга мос келмайдиган ўсимлик заҳаридан фойдаланилганини истисно қилмайди[3].

Ривоятларга кўра, қабр очилиши пайтида қироллик келини тобутда оқариб кетган ҳолда ётарди, гўё тирикдек, 360 йил давомида ер остида ётганига қарамай, чириган бўлмаган. Бироқ бир неча дақиқа ичида унинг юзи қорайиб, чангга айланди[4]. Т.Д. Пановага жўра, бу афсонанинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ[3].

Саркофагдан яхши сақланган бош кийим ҳам топилган — каштадўзлик билан безатилган дўппича ва кумуш паллетда Италияда ишлаб чиқарилган ноёб шиша қадаҳ, Россиядаги музей коллексияларида ўхшаши йўқ[3].

2003-йилда криминолог С.А Никитин бош суягини тиклаб, ҳайкал портретини яратди.

Манбалар

  1. ↑ Встречаэця ошибочний вариант Сабурова, возникший по неизвестним причинам, возможно, из-за смешения благодаря сходству первих слогов, а также сущэствованию других жен-Сабурових в сарской семе — Соломонии у оца Ивана Грозного и Евдокии у сина.
  2. ↑ 2,0 2,1 Т. Панова. Та самая сарская невеста // Наука и жизн
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 [росвестй.ру/1897/cултуре/?ид=3424 Жизн и смерт первих русских сариц // Российскиэ вести. 26-декабря — 1-января 2007 № (47)1897]
  4. ↑ 4,0 4,1 [милитера.либ.ру/био/скрйнников_рг/03.ҳтмл Скринников Р. Г. Иван Грозний. М., 2007]
  5. ↑ Духовная грамота саря Ивана Василевича