Марғула — гажак, бурама шаклидаги ўсимликсимон нақш бўлаги. Бир новданинг учида иккита марғула чизилса, қўш марғула, марғула новда билан тасвирланганда марғулали новда деб аталади. Нақш мужассамотида тўддирувчи бўлак ҳисобланади. Мискарлик, наққошлик, ганчкорлик, зардўзлик ва бошқаларда кенг қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил