Маргарет Элеанор Атwоод (талаффузи: Маргарет Элянор Этвуд) (1939-йил 18-ноябрда туғилган) — канадалик шоир, ёзувчи, адабиёцҳунос, эссеист, ўқитувчи, атроф-муҳит фаоли ва ихтирочи. 1961-йилдан бери у 18 та шеърий китоб, 18 та роман, 11 та бадиий китоб, тўққизта қисқача бадиий адабиёт тўплами, саккизта болалар китоби ва иккита график роман, шунингдек, шеърий ва бадиий адабиётнинг бир қатор кичик нашрларини чоп эттирган. Атwоод ёзган ишлари учун кўплаб соврин ва мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, иккита Боокер мукофоти, Артҳур C. Cларке мукофоти, Генерал-губернатор мукофоти, Франс Кафка мукофоти, Астурия маликаси мукофотлари ва Миллий китоб танқидчилари ва ПЕН маркази сингари АҚШнинг нуфузли мукофотларини қўлга киритган[1]. Унинг бир қатор асарлари кино ва телевидение учун мослаштирилган.

Маргарет Атwоод

Атwооднинг асарлари турли мавзуларни ўз ичига олади, жумладан, жинс ва ўзига хослик, дин ва афсона, тил кучи, иқлим ўзгаришлари ва „сиёсат кучи“[2]. Унинг кўпгина шеърлари ёшлиданоқ уни қизиқтирган афсона ва эртаклардан илҳомлантирган ҳолда ёзилган[3].

Атwоод Гриффин Шеърият мукофоти ва Канада Ёзувчилар Трустининг (Wритерс' Труст оф Cанада) асосчиси. У, шунингдек, Торонтодаги Массей коллежининг катта илмий ходими. У ЛонгПен қурилмаси ва ҳужжатларни масофадан роботли ёзишни осонлаштирадиган айрим технологияларнинг ихтирочиси ҳамдур.

Шахсий ҳаёти

Атwооднинг 1951-йилда туғилган Рутҳ Атwоод исмли синглиси ва ундан икки ёш катта Ҳаролд Леслиэ Атwоод исмли акаси бор[4]. У ХВИИ асрда жодугарликдан омон қолган Марй Wебстер унинг аждоди эканлигини даъво қилган. Wебстер Атwооднинг „Ҳалф-Ҳангед Марй“ шеърининг мавзуси бўлган, шунингдек, „Тҳе Ҳандмаидъс Тале“ (1985) романидаги асосий қаҳрамони ҳамдир[5].

Атwоод 1968-йилда америкалик ёзувчи Жим Полкга турмушга чиққан, бироқ кейинчалик 1973-йилда улар ажрашишади[6][7]. Кўп ўтмай у ёзувчи ҳамкасби Граэме Гибсон билан яқин муносабатларда бўлади ва 1976-йилда уларнинг қизи Элеанор Жесс Атwоод Гибсон туғилади. Шундан сўнг улар Онтарио штатидаги Аллистон яқинидаги фермага кўчиб ўтадилар[6].

Оила 1980-йилда Торонтога қайтиб келади[8]. Атwоод ва Гибсон 2019-йил 18-сентябргача бирга яшашган, Гибсон ақлий заифликдан азоб чекиб вафот этган[9]. 2020-йилда Тҳе Гуардиан журналида Атwооднинг эри Гибсон ҳақидаги Деарлй шеъри ва қайғули мақоласи чоп этилади[10]. Атwоод Гибсон ҳақида шундай дейди: „У эгоист эмас эди, шунинг учун мен қилаётган ҳеч нарсага тақиқ қўймади. Умрининг сўнггида қизимизга: „Онанг мен билан учрашмаганида ҳали ҳам ёзувчи бўларди, лекин бунчалик завқланган бўларди“, деб айтган“[11] .

Гибсон моҳир ёзувчи бўлиш билан бирга, Атwооднинг айтишича, у компютерда ҳам, қўлда ҳам ёза оладиган „кучли имло таҳрирчи“ ҳисобланган[12].

Атwоод 2000-йил сентябр ойида Эден Миллс Ёзувчилар фестивалида қатнашди.

Мукофот ва унвонлар

Атwоод турли институтларнинг, жумладан, Сорбонна, НУИ Галwай ҳамда Охфорд ва Cамбридге университетларининг кўплаб фахрий даражаларига эга[13].

Манбалар

  1. ↑ „Аwардс Лист“. маргаретатwоод.cа. Қаралди: 2021-йил 6-феврал.
  2. ↑ Марион, Wйнне-Давиэс. Маргарет Атwоод, Бритиш Cоунcил, Ҳорндон, Тавистоcк, Девон: Нортҳcоте, Бритиш Cоунcил, 2010. ИСБН 978-0746310366. ОCЛC 854569504. 
  3. ↑ Оатес, Жойcе Cарол. „Маргарет Атwоод: Поэт“, Тҳе Неw Ёрк Тимес, Май 21, 1978.
  4. ↑ Роберт Потц. „Лигҳт ин тҳе wилдернесс“. Тҳе Гуардиан (2003-йил 16-апрел). Қаралди: 2020-йил 16-апрел.
  5. ↑ „Тҳе Cруcибле - Тҳе Ҳалф-Ҳангед Марй Поэм“.
  6. ↑ 6,0 6,1 Потц. „Лигҳт ин тҳе wилдернесс“. Тҳе Гуардиан (2003-йил 26-апрел). Қаралди: 2013-йил 30-май.
  7. ↑ Тҳомас, Паул Леэ. Реадинг, Леарнинг, Теачинг Маргарет Атwоод. Петер Ланг Публишинг, 2007 — 7-бет. ИСБН 978-0820486710. Қаралди: 2013-йил 8-август. 
  8. ↑ Сутҳерланд, Жоҳн. Ливес оф тҳе Новелисц: А Ҳисторй оф Фиcтион ин 294 Ливес. Яле Университй Пресс, 2012 — 721-бет. ИСБН 978-0-300-18243-9. 
  9. ↑ „Cанадиан аутҳор Граэме Гибсон деад ат 85“. CП24 (2019-йил 18-сентябр). 2020-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  10. ↑ Атwоод, Маргарет. „Cаугҳт ин тиме'с cуррент: Маргарет Атwоод он гриэф, поэтрй анд тҳе паст фоур еарс“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2020-йил 7-ноябр).
  11. ↑ Фреэман, Ҳадлей. „Маргарет Атwоод он феминисм, cултуре wарс анд спеакинг ҳер минд: 'И'м верй wиллинг то листен, бут нот то бе сcаммед'“. Тҳе Гуардиан (2022-йил 19-феврал).
  12. ↑ Сетоодеҳ. „Маргарет Атwоод он Ҳоw Доналд Трумп Ҳелпед 'Тҳе Ҳандмаид'с Тале'“. Вариэтй (2018-йил 10-апрел). Қаралди: 2018-йил 18-июл.
  13. ↑ „Аwардс & Реcогнитионс“. маргаретатwоод.cа. Қаралди: 2017-йил 24-январ.