Маргарете Ҳедwиг Зуэлзер (1877-йил 2-феврал – 1943-йил 29-август) – немис биологи ва зоологи бўлиб, протозоаларни ўрганишга оид тадқиқотлар олиб борган.

Маргарете Зуэлзер

1902-йил Зуэлзер Гейделбергдаги ёзги семестр талабалик вақтида
Таваллуди 2-феврал 1877-йил
Вафоти 29-август 1943-йил(1943-08-29)
(66 ёшда)
Нидерландия,Вестерборк конслагери
Фуқаролиги Герман
Таълими
Унвони ПҳД (1904)

Ҳаёти

Маргарете Зуэлзер яҳудий тўқимачилик ишлаб чиқарувчиси Жулиус Зуэлзер (1838-1889) ва Ҳенриэтте нéэ Фриэдлаэндернинг (1852-1931) қизи эди. У Берлин университети ва Ҳеиделберг университетиларида табиий фанлар бўйича таҳсил олган. Маргарете Ҳедwиг Зуэлзер Германиядаги университетда расман ўқиган аёлларнинг биринчи авлодидан бири эди[1]. Айниқса, илм-фанни ўрганиш ўша пайтларда аёл учун шунчалик ноодатий эдики, Зуэлзер ўз профессорларининг ҳар биридан уларнинг дарсларида қатнашиш учун махсус рухсат олишга мажбур бўлди[2]. Зуэлзер 1904-йилда протозоа Диффлугиа урcеолата Cартер бўйича диссертацияси билан докторлик диссертациясини ёқлаган[3]. Бу уни Ҳеиделберг университетида докторлик даражасини қўлга киритган 37-аёл ва унинг табиий фанлар факултетида докторлик даражасини қўлга киритган олтинчи аёл ҳисобланарди[4].

1907-йилда Маргарете Ҳедwиг Зуэлзер Берлиндаги сув тозалаш марказида ёрдамчи лавозимида ишлади. 1916-йилда Зуэлзер Император соғлиқни сақлаш вазирлигида (Каисерличес Гесундҳеицамт), кейинчалик Рейх соғлиқни сақлаш вазирлигида (Реичсгесундҳеицамт) ишлашни давом эттирди[5]. 1919-йилдан кейин у Берлин-Даҳлемдаги Протозоа лабораториясини бошқарган ва доимий равишда маслаҳат кенгашидаги кам сонли, баъзан ягона аёллардан бири бўлиб ишлаган[1].

1926-йилдан 1929-йилгача у Голландия ҳукумати томонидан Нидерландия Шарқий Ҳиндистонни, хусусан Бали, Суматра ва Явада „Wеил касаллиги“ бўйича тадқиқот олиб боришга таклиф қилинган[1]. У ерда Маргарете Зуэлзер немис-голланд биологи Уилҳелм Счüффнер билан дўстлашди[1].

Унинг таниқли рассом синглиси Гертруд Зуэлзер 1942-йил сентабр ойида ҳибсга олинди ва Швейцариядан Германияга қочиб кетиш уриниш муваффақияциз якунланганидан кейин Тҳересиэнстадтга юборилди. Маргарита овқат эвазига Гертрудга кийим-кечаклар ва рангли қаламлар юборади. Гертруда бу қаламлар билан бошқа маҳбусларнинг портретларини чизади. Синглиси Гертруд тирик қолишига Маргаретнинг жўнатмалари сабаб қилиб кўрсатади[6][7].

1943-йилнинг апрел ойида Маргарете Зуэлзер Амстердамдаги яҳудийларнинг геттосига кўчиб ўтишга мажбур бўлди. 21-май куни у Вестерборк конслагерига юборилди. Депортация қилинишидан олдин унинг дўсти ва ҳамкасби Вилгелм Шуффнер у учун махсус лавозим топишга уринган[5]. Маргарете Ҳедwиг Зуэлзер 1943-йил 23-август куни 66 ёшида Вестерборк конслагерида очликдан вафот этди[2][5][8].

2012-йилда Берлиндаги Эичкампстрассе 108да унинг хотирасига Столперстеин („қоқилган тош“) қўйилди, бу унинг шаҳардаги сўнгги қароргоҳи эди[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Зуэлзер / Столперстеин-Инитиативе Берлин Сиэдлервереин Эичкамп / Берлин, Чарлоттенбург“. www.сиэдлунг-эичкамп.де. Қаралди: 2016-йил 7-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 Вогт, Аннетте Б. (1 Марч 2009). "Маргарете Зуэлзер". Жеwиш Wомен: А Cомпреҳенсиве Ҳисториcал Энcйcлопедиа. Жеwиш Wомен'с Арчиве. ҳттп://жwа.орг/энcйcлопедиа/артиcле/зуэлзер-маргарете. Қаралди: 7 Жуне 2016. 
  3. ↑ Библиограпҳиэ Дер Деуцчен Натурwиссенсчафтличен Литтератур (Герман). Герман Буреау оф Интернатионал Библиограпҳй, 1904. 
  4. ↑ Университäцарчив Ҳеиделберг, Сигн. Ҳ-В-5/2
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Богданов, Франзиска „Дас Лебен wирд андерс счауэн нач диэсер Счреcкензеит“. Иссуу 40–41. Жеwиш Мусеум Берлин (2015). Қаралди: 2016-йил 7-июн.
  6. ↑ Блоч, Мах. „Гертруд унд Маргарете Зуэлзер: Зwеи Счwестерн им Ҳолоcауст.“ Асчкенас 2014; 24(1):195–213.
  7. ↑ Страссманн, W. Паул. Тҳе Страссманнс: Сcиэнcе, Политиcс анд Мигратион ин Турбулент Тимес (1793–1993) (эн). Бергҳаҳн Боокс, 15 Жуне 2008. ИСБН 9781845454166. 
  8. ↑ 8,0 8,1 Вогт, Аннетте. „Ин Мемориам: Маргарете Зуэлзер. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-20 санасида архивланган)“ 9 Фебруарй 2012. Аccессед 7 Жуне 2016.

Адабиётлар

  • Блоч, Мах. „Гертруд унд Маргарете Зуэлзер. Зwеи Счwестерн им Ҳолоcауст.“ Асчкенас, Вол. 24 (2014), Иссуэ 1, пп. 195–214.
  • Богданов, Франзиска. „Дас Лебен wирд андерс счауэн нач диэсер Счреcкенсзеит. Дер Начласс вон Гертруд унд Маргарете Зуэлзер им Жüдисчен Мусеум Берлин.“ Жоурнал оф тҳе Жеwиш Мусеум Берлин. Волуме 13 (2015), пп. 40–41.

Ҳаволалар