Marhab
Марҳаб ибн ал-Ҳорис (арабча: مرحب بن الحارث) – Ислом дини пайғамбари Муҳаммаднинг мухолифи. Хайбар жангида иштирок этган машҳур жангчи.
| Марҳаб ибн ал-Ҳорис | |
|---|---|
| арабча: مرحب بن الحارث | |
|
Алининг Марҳабни ўлдириши тасвири | |
| Вафоти | Хайбар жанги |
| Касби | Қўмондон, шоир |
Ҳаёти
Марҳаб ибн ал-Ҳорис жанглардаги қўмондонлик маҳорати билан бир қаторда[1] шоир ҳам бўлган[2]. Бўйлари баланд ва баҳайбат[3], жасур[3] ва бой киши эди[3].
Аждоди
Баъзи тарихчилар келтирган маълумотларга кўра, Маҳраб ибн ал-Ҳорис ва унинг синглиси асли исроиллик бўлган[4], баъзи тарихчилар уни ҳимярийлардан деб ҳисоблашган[5].
Хайбар жанги
628-йилда Хайбар воҳасида яшовчи мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида Хайбар жанги бўлиб ўтади. Марҳаб ўша жангда яҳудий қўшинининг қўмондони сифатида жанг қилади. Мусулмон тарихчиси Шайх Муфид: „Мусулмонлардан Али ибн Абу Толибдан бошқа ҳеч ким унга қарши тура олмайди“, дейди[6].
Ўлими
Марҳабнинг онаси фолбин эди, у Марҳабни арслон маъносини билдирувчи ном билан аталадиган кишидан бошқа ҳеч ким ўлдира олмайди деб башорат қилган[3][7]. Марҳаб сўнгги жангидан бир кеча олдин шернинг ўзига ҳужум қилганини туш кўрган[8].
Тарихчилар Марҳабнинг ўлдирилиши билан боғлиқ воқеа ҳақида турлича таъриф берганлар. „Саҳиҳ Муслим“да ёзилишича, жангда Али Марҳабнинг қаршисидан чиқади. Марҳаб қиличини ирғитиб, олға силжийди: „Хайбар, албатта, мен Марҳаб эканлигимни билади, мен тўлиқ қуролланган, синовдан ўтган, уруш бошланганида олов алангасини ёйиб юборган жасур жангчиман“. Унга жавобан Али: „Мен онаси унга Ҳайдар деб исм қўйган одамман (арслон сўзига синоним), юзи даҳшатга тўла ўрмон арслонига ўхшаган одамман“.
Ровийлардан шундай дейилади: „Али Марҳабнинг бошига уриб, уни ўлдирди. Шунинг ҳисобига Хайбар қўлга олинди“[9].
Бу ҳақида Мақризий ҳам ривоят қилади: „Ансорийлар Марҳабнинг онасини унинг жасадини ушлаб, йиғлаётганини кўрганини айтдилар“[10].
Манбалар
- ↑ Надwи, Абул Ҳасан. „Ал-Сираҳ Ал-Набаwйиаҳ“. Ибн Катҳир публиcатион. Дамасcус. паге 424
- ↑ Али, Жаwад. „Ал-Муфасал Фи Тарикҳ Ал-Араб“. Дар Ал-Сақи Публиcатион. 2001. волуме 18 паге 354
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Моҳаммад-Бақер Мажлеси, Биҳāр ал-Анwāр, Ал-Wафа Публиcатион, Беирут, (1983), волуме 21 паге 9
- ↑ ал-'Асқалани, Ибн Ҳажар. „ал-Исаба фи тамйиз ал-Саҳаба“. Дар Ал-Кутуб Ал-Элмйиаҳ Публиcатион. Беирут. волуме 8 паге 155
- ↑ Ал-Суҳайли. ал-Раwḍ ал-унуф фī šарḥ ал-сīра ал-Набаwийя ли-Ибн Ҳиšāм. wа-маʿаҳу ал-Сīра ал-Набаwийя. Дар Эҳя Ал-Туратҳ Ал-Араби Публиcатион. Беирут. (2000). волуме 7 паге 98
- ↑ Дияр Бакари. „Тарикҳ ал-кҳамис фи аҳwал анфанси нафис“. Дар Садер Публиcатион. Беирут. волуме 2 паге 50
- ↑ ал-Мақризи. „Эмта Ал-Асма“. Дар Ал-Кутуб Ал-Элмйиаҳ. Беирут. (1999). волуме 11 паге 290
- ↑ Ал-Ҳалаби, Бураҳ Ал-дин. „Энсан Ал-Аёон“. Дар Ал-Марифа Публиcатион. Беирут. волуме 2 паге 738
- ↑ „Тҳе Боок оф Жиҳад анд Эхпедитионс - Суннаҳ.cом - Сайингс анд Теачингс оф Пропҳет Муҳаммад (صلى الله عليه و سلم)“. Суннаҳ.cом. Қаралди: 2022-йил 22-август.
- ↑ Ал-Мақризи. „Эмта Ал-Асма“. Дар Ал-Кутуб Ал-Элмйиаҳ. Беирут. (1999). волуме 11 паге 292