Mari Kalkun
Мари Калкун (1986-йил 1-апрелда туғилган)[1] — Эстония замонавий-фолклёр мусиқачиси. 2007-йилдан бери бир нечта қўшиқларни чиқарган Рунорум ансамбли билан мамлакатда ва чет элда намойиш этган. 2013-йилда Эстониянинг Этҳно Мусиc Аwардс танловида энг яхши қўшиқчи деб топилган[2]. 2018-йилги Илмамõцан албуми Эстония анъанавий халқ мусиқаси, айниқса, Жануби-Шарқий Эстониядаги Калкуннинг Вõру қишлоқларидан илҳомланган қўшиқлардан иборат[3][4][5].
Мари Калкун | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1986-йил 1-апрел Вõру, Эстония |
| Жанрлар | фолклёр мусиқа |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайт | Расмий сайти |

Биографияси
Мари Калкун 1986-йил 1-апрел куни туғилган. Эстониянинг жануби-шарқидаги Вõру туманида катта бўлган. Болалигидан атрофдаги ўрмонлар, қушлар ва боғлардан илҳомланган[6]. Қариндоши мусиқачи ва фолклорист Андреас Калкун билан ҳам ҳамкорлик қилган[7].
Биринчи навбатда Вилжанди маданият академияси маданий менежмент йўналишини ўқиган[8], кейин Эстония мусиқа ва театр академиясида мусиқа йўнлаишида таълим олган. Финландиянинг Ҳелсинки шаҳридаги Сибелиус академиясида алмашинув дастурида анъанавий қўшиқчилик соҳасинни магистрлик даражаси билан битирган[9]. Фолклёр мусиқасини жазз билан уйғунлаштириб, ўз услубини ривожлантирган[10].
Калкун нафақат қўшиқ куйлайди, балки мусиқасини ҳам яратиб, Эстония ситари, пианино, акордеон ва гитара каби бир нечта асбобларни чала олади. 2007-йилда ўзининг биринчи яккахон албоми Üü тулõк ни чиқарган. Муваффақияти туфайли Франсия, Буюк Британия, Финляндия ва Россияда консертларига таклиф этилган. 2009-йилда Японияда эстониялик санъаткор Пастаcас билан бирга дуэт ижро этган[11].
Кейинги албомлари орасида Деар Раин (2010), Тии ило (2015) ўзининг финн бандаси Рунорум ва она Вõру диалектидаги Упа-упа убинакõнõ (2015) кабилари мавжуд[12]. Илмамõцан 2017-йил ноябр ойида чиқарилган. 12 та эстон ва вõру тилларида ёзилган қўшиқлардан иборат бўлиб, уларнинг аксарияти маҳаллий шоирлардан илҳомланган ҳолда ёзилган[13].
Манбалар
- ↑ „Мари Калкун“. ББC. Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ „Мари Калкун“. Нордиc Нотес. Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ Фриэдрич, Грит. „Филигране Клангwелтен аус Эстланд“ (Герман). Деуцчландфунк (2019-йил 4-апрел). Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ Спенcер, Неил. „Мари Калкун: Илмамõцан ревиэw – месмерисинг Эстониан форест фолк“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 24-июн). Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ Ҳарнесс, Грег. „Мари Калкун: Илмамõцан“. РооцWорлд (2018). Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ Фриэдрич, Грит. „Филигране Клангwелтен аус Эстланд“ (Герман). Деуцчландфунк (2019-йил 4-апрел). Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ „Мари Калкуни уус соолоплаат "Илмамõцан" муугиб лаҳти меца жа мааилма“ (эт). Вõрумаа арендускескус (2017-йил 10-ноябр). Қаралди: 2021-йил 28-январ.
- ↑ Коппинен. „Вилжандиста он кеҳиттйнйт Вирон ома Каустинен, жонка леппоисилла кансанмусииккифестиваалеилла пресиденттикин äитйй леиккимääн куурупиилоа“ (фи). Ҳелсингин Саномат (2019-йил 29-июл). Қаралди: 2022-йил 25-июл.
- ↑ „Мари Калкун – "Ла мусиcа эредитата далла традизионе дегли антенати è ла сториа че cоэсисте cон ла терра э ла натура, парла ал суоно делла менте, делл’анима."“ (ит-ИТ). Мусиcаэст (2018-йил 19-октябр). 2022-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-июл.
- ↑ Роосте, Жüрген. „Рäндлаулик Мари Калкун - андекас нагу курат (8)“ (Эстониан). Маалеҳт (2013-йил 7-апрел). Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ Роосте, Жüрген. „Рäндлаулик Мари Калкун - андекас нагу курат (8)“ (Эстониан). Маалеҳт (2013-йил 7-апрел). Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ „Мари Калкун“. Нордиc Нотес. Қаралди: 2019-йил 9-май.
- ↑ „Мари Калкун“ (Эстониан). Аллстарз.ээ. Қаралди: 2019-йил 9-май.