Мари вилояти — Туркманистондаги вилоят. 1970 йил 14 декабрда ташкил этилган (дастлаб 1939-йил 21 ноябрда ташкил этилиб. 1963-йил 10-январда тугатилган эди). Ғарбдан Ахал, шим. ва шим,-шаркдан Лебап вилоятлари. жан. ва жан.-шаркдан Эрон ва Афғонистон билан чегарадош. Майдони 86,8 минг км². Аҳолиси 1146,8 минг киши (1995). 10 туман, 4 шаҳар, 18 шаҳарча бор.

Мари вилояти

Марй wелаýатй
вилоят
37°0′0″Н 62°0′0″Э / 37.00000°Н 62.00000°Э / 37.00000; 62.00000
Мамлакат Туркманистон
Ҳукумат
Асос солинган 1992
Майдон [cонверт: инвалид нумбер]
Расмий тил(лар)и Туркман тили
Аҳолиси
 (2005)
1 480 400
Зичлиги 16,99 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +993 3522
Mari viloyati xaritada
Mari viloyati
Мари вилояти


Аҳолиси, асосан, туркманлар, шунингдек, ўзбек, рус, қозоқ, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 9,9 киши. Шаҳарлари: Мари, Байрамали, Йўлўтан, Сарҳадобод.

Мари вилояти саноат корхоналари, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Мари, Байрамали, Йўлўтан, Хонҳовуз, Мурғобда пахта, жун ва терига дастлабки ишлов бериш корхоналари бор. Жун ва пахта йигирилади, адёл, чойшаблар ишлаб чиқарилади. Озиқовқат саноати корхоналарида пахта ёғи, совун, гўшт ва сут маҳсулотлари, сабзавот ва мева консервалари, вино тайёрланади. Марида машҳур такатуркман гиламлари тўқилади. Мари машинасозлик з-дида ишлаб чикарилаётган нефт насослари чет мамлакатларга ҳам экспорт қилинади. Газ саноати ривожланган. Табиий газ асосий энергетика ёқилғиси ва кимёвий хом ашё бўлиб қолмоқда. Республикадаги экин майдонларининг деярли 50% Мари вилоятидадир. Қишлоқ хўжалигида асосий экин пахта ҳисобланади, шунингдек, дон, сабзавот ва полиз, ем-хашак экинлари ҳам экилади. Чорвачилик ривожланган, қоракўл тери, жун, пилла тайёрланади. Мари шаҳри ёнида ахалтака от зоти етиштирилади. Вилоят республиканинг асосий асаларичилик раёнидир.

Авиалиниялар Марини Ашхобод, Туркманобод, Отамурот, Сарахс билан боглайди. Мари вилоятида умумий таълим, мусиқа, касб-ҳунар мактаблари, маданият саройи, кутубхона, маданият уйлари, педагогика, тиббиёт, ветеринария билим юртлари, Туркман драма театри, тарих музейи бор. 1938-йилдан Мари вилояти газетаси чикарилади. Касалхона, поликлиника, фелдшер-акушерлик пунктлари ишлаб турибди. Байрамалида буйрак касалликларини даволайдиган иқлимий курорт фаолият кўрсатади.[1]

Мари вилояти (туркманча: Марй wелаýатй) - Туркманистондаги вилоят. 1922-йилда асос солинган.

Тарихи

Географияси

Мари вилояти чўл зонасида, Мурғоб ва Тажан дарёлари ҳавзасида жойлашган. Шим. қисми Қорақум чўлига туташган. Маркази Мурғоб ва Тажан дарёлари делталарининг ётқизиқларидан таркиб топган. Қум гилли текислик. Фойдали қазилмалардан табиий газ, қурилиш материаллари (қум, гил, оҳактош, мергел), ош тузи бор. Иқлими кескин континентал, қурғоқчил. Июлнинг ўртача температураси 28°, 32°, январ ники —2", 4°. Йиллик ёғин миқдори 100–300 мм. Вегетация даври 210—250 кун. Вақт-вақти билан жан .дан афғон шамоли эсади ва кучли чанг-тўзон кўтарилади. Вилоят ҳудуди хўжаликлари сувни Қорақум канали, Мургоб ва Тажан дарёлари ва шу дарёларда қурилган сув ом-борларидан олади. Чўл раёнларида артезиан сувлариаан фойдаланилади. Тупроқлари ўтлоқи, ўтлоқитақир, баъзи жойларда шўрхок, бўз, қум тупроклар. Ёввойи ўсимликлардан саксо-вул, черкез, қандим, қум қиёғи, қўнғирбош, писта, тўқай ўсимликлари, қўға ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан жайран, арҳар, қулон, безоар эчкиси, қоплон, сиртлон, асалхўр, эч-кемар, капча илон ва бошқа турли хил кемирувчилар, судралувчилар бор. Чўл табиати ва ҳайвонот оламини қўриқлаш, пистазорларни сақлаш мақсадида Бодхиз қўрикхонаси ташкил қилинган.

Ҳудудий бўлиниши

2022-йил 9-ноябр ҳолатига кўра, Мари вилояти таркибига 9 туман (туркмача:этрапй; этраплар (кўпликда)) ва 2 та шаҳар, 14 та шаҳарча, 143 та қишлоқ ёки қишлоқ кенгаши ва 329 та қишлоқ киради[2][3][4]:

Шаҳарлари

Туманлари

  1. Байрамали тумани — маркази Байрамали шаҳри;
  2. Қорақум тумани — маркази Ягтийўл шаҳарчаси;
  3. Мари тумани — маркази Мари шаҳри;
  4. Мурғоб тумани — маркази Мурғоб шаҳри;
  5. Сакарчага тумани — маркази Сакарчага шаҳри;
  6. Тахтабозор тумани — маркази Тахтабозор шаҳри;
  7. Туркманқал’а тумани — маркази Туркманқал’а шаҳри;
  8. Вакилбозор тумани — маркази Мулланафас номидаги шаҳарча;
  9. Йўлўтан тумани — маркази Йўлўтан шаҳри.

Туркманистон парламентининг 2022-йил 9-ноябрдаги қарорига асосан, Ўғузхон ва Сарҳадобод туманлари тугатилиб, уларнинг ҳудуди бошқа туманларга қўшиб юборилган[2].

Эслатма

Манбалар


Туркманистон вилоятлари Turkmaniston davlat bayrogʻi

Ахал вилояти | Болқон вилояти | Тошўғуз вилояти | Лебап вилояти | Мари вилояти |

Вилоятларни бошқарувчи шаҳар - Ашхобод

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ 2,0 2,1 „Постановление Меджлиса Милли Генгеша Туркменистана“ (ру). Электронная газета «Золотой век» (2022-йил 10-ноябр).
  3. ↑ Тüркменистанйň Межлиси „Тüркменистанйň доландйрйş-çäк бирликлериниň Санаwй“, . Тüркменистанйş Межлисиниň Карарй, 2010–2018.  Тҳис доcумент ис репродуcед онлине ат ҳттпс://wики.опенстреэтмап.орг/wики/Дистриcц_ин_Туркменистан.
  4. ↑ „Административно-территориальное деление Туркменистана по регионам по состоянию на 1 января 2017 года“. 2018-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-июл.