Мариа Браняс Морера (1907-йил 4-март, Сан-Франсиско – 2024-йил 19-август, Олот) – испаниялик ўта узоқ умр кўрган аёл, унинг ёши Геронтология тадқиқот гуруҳи (ГРГ), Гиннеснинг рекордлар китоби ва ЛонгевиҚуэст гуруҳи (ЛҚ) томонидан тасдиқланган[1]. Мариа 2023-йил 17-январдан (Люсил Рандон вафотидан кейин) ва 2024-йил 19-августда умрининг сўнггига қадар Ер юзидаги энг кекса инсон бўлиб қолди ва унинг ёши 117 ёш 169 кун бўлган[2].

Мариа Браняс
Таваллуди
кат. Мариа Браняс Морера

4-март 1907-йил
Вафоти 19-август 2024-йил(2024-08-19)
(117 ёшда)
Олот), Каталония, Испания
Турмуш ўртоғи
Жоан Морет
(турм. 1931; ваф. 1976)
Болалари 3

Ҳаёти

Браняс 1907-йил 4-мартда Калифорниянинг Сан-Франсиско шаҳрида муҳожирлар оиласида туғилган. У Жосепҳ Браняс Жулиà (1877—1915) ва Тереса Морера Лақуэ (1880—1968) нинг биринчи фарзанди ва тўнғич қизи бўлган. Болалигида оиласи билан Янги Орлеанга кўчиб ўтди, у ерда отаси Мерcурио журналига асос солган ва уни испан тилида сўзлашувчи америкаликлар учун муваффақиятли нашр этган[3][4]. 1915-йилда оила Испанияга қайтишга қарор қилди, аммо отаси кемада сил касаллигидан вафот этган. Браняс акалари билан ўйнаб юрганида, бир қулоғи эшитиш қобилиятини йўқотиб, юқори палубадан пастки палубага йиқилиб тушди[5]. Она қизи билан Каталонияга кўчиб ўтди, у ерда Мариа 1931-йилда шифокор Жоан Моретга турмушга чиқди. Испаниядаги фуқаролар уруши пайтида Трухилодаги дала касалхонасида ҳамшира бўлиб ишлаган[6]. Уларнинг учта фарзанди, ўн битта набираси ва ўн учта чевараси бўлган[7]. 1990-йилларда Браняс Миср, Италия, Нидерландия ва Англия бўйлаб саёҳат қилган. Саёҳат давомида тикувчилик, мусиқа ва ўқиш билан шуғулланган[8]. 2000-йилда, 93 ёшида, пневмония билан касалланганидан сўнг Каталониянинг Олот шаҳридаги қариялар уйига кўчиб ўтган[9][10]. Браняс 108 ёшгача пианино чалган ва эшитиш қобилиятини йўқотганлиги сабабли мулоқот қилиш учун овозли-матн платформасидан фойдаланган[11][12][13].

2019-йил 22-декабрдан бери Мариа Испаниянинг энг кекса фуқароси ҳисобланган.

Саломатлик ва узоқ умр кўриш

2020-йил март ойида Браняс CОВИД-19 дан тузалган энг кекса одамга айланди[14]. Тҳе Обсервер нашрига берган интервюсида у кексаларга яхшироқ муносабатда бўлишга чақирди[15]: „Бу пандемия кексаларни жамиятимизнинг унутилганлари эканлигини кўрсатди. Улар бугунги ҳаёт сифати учун бутун умр курашиб, вақтларини ва орзуларини қурбон қилишди. Улар дунёни бу тарзда тарк этишга лойиқ эмас эдилар“[16].

2020-йил июл ойида Испаниянинг Миллий тадқиқот кенгаши ва Далт Пҳармаcй томонидан коронавирус пандемиясининг қариялар уйлари аҳолисига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот унинг шарафига Проеcто Браняс („Лойиҳа Браняс“) деб номланган[17][18].

Браняс 2023-йил 17-январда франсиялик Люсил Рандон вафотидан сўнг расман дунёдаги энг кекса кишига айланди[19]. Шунингдек, 2023-йил 21-апрелда Ана Мария Вела Рубиони ортда қолдириб, Испанияда яшаган энг кекса одамга ва 2023-йил 14-майда Текла Жуниэwиcзни ортда қолдириб, дунёдаги энг кекса муҳожирга айланди. 2023-йил 12-декабрда япониялик Фуса Тацуми вафотидан сўнг, Браняс 1907-йилда туғилган охирги тасдиқланган тирик қолган шахс бўлиб қолди[20].

2023-йилда Мариа кекса ёшда саломатлик ва хотирани яхши сақлаши натижасида илмий тадқиқот мавзусига айланди[21].

Браняс 2024-йил 19-августда 117 ёшу 168 кунлигида уйқусида вафот этган[22][23][24].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Марíа Браняс Морера“ (эн). ЛонгевиҚуэст. 2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  2. ↑ „Wорлд'с олдест персон, Френч нун Систер Андре, диэс агед 118“ (эн) (2023-йил 17-январ). Қаралди: 2023-йил 17-январ.
  3. ↑ Симóн, Педро. „Мариа, ла Эспаñола де 111 аñос қуэ дерротó ал cоронавирус“ (эс). Эл Мундо (2020-йил 23-июл), с. 37–8. 2023-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-апрел.
  4. ↑ „Марíа Браняс, ла абуэла де Cаталуня: “Но ҳе ҳечо нада мáс қуэ вивир”“ (эс). Ла Вангуардиа (2019-йил 13-октябр). 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-апрел.
  5. ↑ Браняс, Мариа „Тwеэт бй Супер Àвиа Cаталана“ (cа). Тwиттер (2020-йил 18-декабр). 2023-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-январ.
  6. ↑ Cоста-Пау, Аниол „Ла 'суперàвиа cаталана' жа éс ла персона мéс велла дел мóн“ (cа). Ара (2023-йил 18-январ). 2023-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-январ.
  7. ↑ Симóн, Педро. „Мариа, ла Эспаñола де 111 аñос қуэ дерротó ал cоронавирус“ (эс). Эл Мундо (2020-йил 23-июл), с. 37–8. Қаралди: 2023-йил 18-январ.
  8. ↑ Симóн, Педро. „Мариа, ла Эспаñола де 111 аñос қуэ дерротó ал cоронавирус“ (эс). Эл Мундо (2020-йил 23-июл), с. 37–8. Қаралди: 2023-йил 18-январ.
  9. ↑ Симóн, Педро. „Мариа, ла Эспаñола де 111 аñос қуэ дерротó ал cоронавирус“ (эс). Эл Мундо (2020-йил 23-июл), с. 37–8. Қаралди: 2023-йил 18-январ.
  10. ↑ Жордан, Гуифрé. „Меэт Cаталониа'с олдест персон, а 112-еар-олд“. Cаталан Неwс (2019-йил 19-август).
  11. ↑ Георгиоу, Аристос „Wорлд'с олдест персон Мариа Браняс дид тҳис унтил ше wас 108 еарс олд“. Неwсwеэк (2023-йил 18-январ).
  12. ↑ „Дécèс де сœур Андрé: Мариа Браняс Морера, 115 анс, сераит ла ноувелле доенне де л'ҳуманитé“ (фр-ФР). Судоуэст (2023-йил 18-январ). Қаралди: 2023-йил 19-январ.
  13. ↑ „Wорлд'с олдест ливинг персон cонфирмед ас УС-борн Спаниш wоман“. Гуиннесс Wорлд Реcордс (2023-йил 19-январ).
  14. ↑ Суперcентенарианс, Демограпҳиc Ресеарч Монограпҳс. Спрингер, 25 Май 2010 — 338-бет. ДОИ:10.1007/978-3-642-11520-2. ИСБН 978-3-642-11519-6. 
  15. ↑ „Cаталониа'с сениор-мост cитизен сурвивес Cовид-19 ат аге 113“. Cаталан Неwс (2020-йил 11-май).
  16. ↑ Кассам, Ашифа. „113-еар-олд cоронавирус сурвивор: 'Тҳе элдерлй аре тҳе форготтен онес оф соcиэтй'“ (2020-йил 16-май). 2020-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-январ.
  17. ↑ Симóн, Педро. „Мариа, ла Эспаñола де 111 аñос қуэ дерротó ал cоронавирус“ (эс). Эл Мундо (2020-йил 23-июл), с. 37–8. Қаралди: 2023-йил 18-январ.
  18. ↑ „Мариа Браняс“ (эн). Браняс Прожеcт. Қаралди: 2023-йил 18-январ.
  19. ↑ „Wорлд'с олдест персон, Френч нун Систер Андре, диэс агед 118“ (эн) (2023-йил 17-январ). Қаралди: 2023-йил 17-январ.
  20. ↑ „Wорлд Суперcентенариан Ранкингс Лист – Геронтологй Ресеарч Гроуп“ (эн). Қаралди: 2024-йил 5-феврал.
  21. ↑ „Сcиэнтисц студй wорлд'с олдест персон то унеартҳ сеcрет то лонг лифе“ (эн). Тҳе Индепендент (2023-йил 26-октябр). Қаралди: 2023-йил 28-октябр.
  22. ↑ „Муэре Мариа Браняс, ла персона мáс лонгева дел мундо, а лос 117 аñос“ (эс). Ла Вангуардиа (2024-йил 20-август). Қаралди: 2024-йил 20-август.
  23. ↑ „Wорлд'с олдест персон диэс ин Спаин ат 117, сайс фамилй“. РТÉ Неwс (2024-йил 20-август). Қаралди: 2024-йил 20-август.
  24. ↑ „С’ҳа морт Мариа Браняс, ла персона мéс гран дел мóн“ (cа). Вилаwеб.cат (2024-йил 20-август). Қаралди: 2024-йил 20-август.