Maria Centracchio
Мариа Cентраcчио (туғ. 1994-йил 28-сентябр, Исерниа, Молисе, Италия) — италиялик дзудочи, 57 кг гача вазн тоифасида, Канада терма жамоаси аъзоси[1][2]. 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори.
| Мариа Cентраcчио | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1994-йил 28-сентябр Исерниа, Молисе, Италия |
| Вазни | 57 кг гача |
| Спорт | |
| Қайси спорт | дзудо |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Ёзги Олимпиада ўйинлари | ||
| Бронза | Токио 2020 | 57 кг гача |
| Европа ўйинлари | ||
| Бронза | Минск 2019 | 57 кг гача |
Биография
1994-йил 28-сентябрда Мариа Cентраcчио Исерния шаҳрида туғилган. Дзудо тўққиз ёшидан бошлаб шуғуллана бошлаган, лекин дастлаб бошқа спорт тури билан шуғулланишга ҳаракат қилган. У ГС Фиамме Оро клубида ўйнайди[3].
Мариа Cентраcчио Полизиа ди Стато ходим ҳисобланади[4].
Фаолияти
2014-йилги Европа ўсмирлар чемпионатида (23 ёшгача) Мариа Cентраcчио 57 кг вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади[2]. 2015-йилда у Касабланкадаги Африка Очиқ чемпионатида ғолиб чиқди[2]. 2017-йилда у Рим шаҳрида дзудо бўйича Италия чемпионати мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Шундан сўнг у 63 кг гача вазн тоифасига кўтарилди ва 2019-йилда Тел-Авивдаги Гран-прининг олтин медалини қўлга киритиб, 2019-йилда биринчи марта „Wорлд Тоур“ турнирида ғолиб чиқди[1]. Ўша йили уМинскда (Беларус) Европа ўйинларида учинчи ўринни эгаллади[1]. 2019-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Олимпиада олдидан Жаҳон чемпионатида у чорак финал босқичида ўз чиқишларини якунлаб, тўққизинчи бўлди[3].
Олимпиада олдидан у Будапештда (Венгрия) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қатнашди ва у ерда атиги 33-ўринни эгаллади[3]. 2021-йил июл ойида „Ниппон Будокан“ саҳнада бўлиб ўтган Токио Ёзги Олимпиада ўйинларисида Мариа Cентраcчио 57 кг вазн тоифасида ярим финалгача етиб борди, бироқ Олимпиада чемпиони словениялик Тина Трстенжакга ютқазди. Бронза баҳсида италиялик дзудочи ғалаба қозониб, медални қўлга киритди[5][6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „профиле“. 2016-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Жудо ресулц“. 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-август.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Жудо CЕНТРАCCҲИО Мариа“ (эн). Токё 2020 Олймпиcс. 2021-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-август.
- ↑ ҳттпс://www.полизиадистато.ит/артиcоло/1660c8дc5955ээб392280913
- ↑ „Олймпиc Гамес Токё 2020“. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-август.
- ↑ ҳттпс://www.олймпедиа.орг/атҳлетес/144059