Биографияси

Мариа Каповилла Гуалякилда полковник оиласида туғилган ва юқори синф элитаси орасида ҳаёт кечирган, ижтимоий ва санъат дарсларида фаол бўлган. У ҳаёти давомида ҳеч қачон чекмаган ва меъёридан ортиқ спиртли ичимликлар ичмаган[1].

1917-йилда у австриялик ҳарбий офицер ва денгизчи Антонио Каповиллага (1864-1949) турмушга чиққан. Этник келиб чиқиши италян бўлган Антонио Австрия-Венгриянинг Пола шаҳрида (ҳозирги Пула, Хорватия) туғилган. Антонио 1894-йилда Чилига, 1910-йилда эса Эквадорга кўчиб ўтган. Биринчи хотини вафот этгандан сўнг, у 1949-йилдан вафот этгунга қадар Мариа билан ҳаёт кечирган. Уларнинг беш фарзанд бўлиб, улардан учтаси Марианинг вафот этгунига қадар ҳаёт эдилар. Ҳилда (81 ёш), Ирма (79 ёш) ва ўғли Анибал (77 ёш). Унинг ўн икки невараси, йигирма нафар эвараси ва икки чевараси ҳам бор эди[2].

100 ёшида Каповилла вафот этиш даражасигача бориб қолди. Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар то ўша пайтгача бўлмаган. 2005-йил декабр, 116 ёшида, Мариа ўз ёши билан тенг инсонларга қарраганда соғлиғи анча яхши бўлган ва телевизорни бемалол кўра олган, газета ҳам ўқиб, ҳассасиз юра олган(гарчи унга ёрдамчи ёрдам берган бўлса ҳам). Каповилла вафотидан икки йил олдин уйини тарк этмаган ва у уйини катта қизи Ҳилда ва куёви билан бўлиб, бирга ҳаёт кечиришган. Оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида Каповилла, бугунги кунда аёлларга адолацизлик қилинаётгани ва бундан норозилигини айтиб ўтган.

2006-йил март ойида Каповилланинг соғлиғи ёмонлашади ҳатто газетани ҳам ўқий олмайди. У деярли гапириш қобилятини йўқотиб, юролмай қолади, фақат икки киши ёрдамидагина юра оларди. Шундай бўлса-да, Каповилла стулда ўтириб, ўзини-ўзи елпиғич билан совута олган ва 2006-йил август ойининг сўнгги ҳафтасида, 117 ёшини нишонлашига 18 кун қолганида, пневмония хуружидан вафот этгунига қадар яхши аҳволда бўлган[3].

Ёш рекорди

Каповилланинг рекордлари Гиннесга 2005-йил 27-августда, унинг ўлимидан роппа-роса бир йил олдин тақдим этилган ва Гиннес дунёси томонидан дунёнинг энг кекса одами деб топилган. 2005-йил 9-декабрдаги рекордлар, шу тариқа нидерландиялик Ҳендрикже ван Андел-Счиппернинг ўрнини эгаллаб, дунёдаги энг кекса одам мавқейини олган[4]. Каповилла Гиннеснинг веб-сайтига 2006-йил 12-апрелда қўшилган[5].

116 ёш 347 кунлигида вафот этганида, Каповилла дастлаб яшаган тўртинчи энг кекса одам деб ҳисобланиб келинган. Бироқ 2023-йил 29-апрелда 117 ёшли Делфия Уэлфорднинг тасдиқланиши туфайли у бешинчи энг кекса одам бўлди. Каповилла Бразилиялик Франcисcа Cелса дос Сантос 2021-йил 4-октабрда унинг ёшидан ошиб, эртаси куни вафот этгунига қадар Жанубий Америкада энг кекса одам сиатида тасдиқланган. Мариа Каповилла, шунингдек, 1880-йилларда туғилганлиги аниқ бўлган охирги тирик одам эди.

2006-йил 27-августда вафотидан кейин дунёдаги энг кекса одам Элизабет Болден эди. Болден икки марта дунёдаги энг кекса одам сифатида тасдиқланган Каповилладан кейинги иккинчи одам бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Ҳоотон, Чристопҳер. (2015). „Ҳоw то ливе то бе реаллй олд“ (Wайбаcк Мачине сайтида 18 Оcтобер 2021 санасида архивланган). Тҳе Индепендент. Ретриэвед 18 Оcтобер 2021.
  2. ↑ „116-Еар-Олд Эcуадореан Wоман ис Олдест Ливинг Персон“. Фох Неwс. Ассоcиатед Пресс (2005-йил 16-декабр). 2013-йил 26-майда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ ББC. „Wорлд'с олдест персон диэс ат 116“ (2006-йил 28-август). 2012-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-март.
  4. ↑ Маиэр, Ҳеинер. Суперcентенарианс. Спрингер, 2010 — 256-бет. ИСБН 978-3-642-11519-6. Қаралди: 2016-йил 4-октябр (2013-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган).  (пдф (Wайбаcк Мачине сайтида 3 Марч 2016 санасида архивланган))
  5. ↑ Моралес, Алех. „Эcуадориан Усурпс Теннессеан ас Wорлд'с Олдест Персон (Упдате2)“. Блоомберг Л.П. (2005-йил 14-декабр). 2015-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган.