Мария Тереза (немис: Мария Тҳересиа Wалбурга Амалиа Чристина; 1717-йил 13-май, Хофбург — 1780-йил 29-ноябр,[1] Вена) — Муқаддас Рим Императори, 1741-йил 25-июндан Венгрия қироли,[2] 1740-йил 20-октабрдан Богемия қироличаси. Мария Тереза ҳукмронлиги — маърифат ва фаол ислоҳотлар даври бўлди. Унинг даврида савдо ва қишлоқ хўжалиги юқори даражага чиқди ва Австриянинг кучсиз армиясини қайта ташкил қилди, буларнинг барчаси Австриянинг халқаро мавқеини мустаҳкамлади. Бироқ, у яҳудийлар ва протестантлардан нафратланган ва баъзи ҳолларда уларни қиролликнинг чекка қисмларига бадарға қилишни буюрган. У, шунингдек, давлат черковини ҳимоя қилди.У габсбурглар сулоласининг энг машҳур вакилларидан биридир. Унинг фарзандлари орасидан икки император (Иосиф ИИ ва Леополд ИИ), шунингдек, Франсия ва Наварра қироличаси Мария Антуанетта ва Неапол ва Сицилия қироличаси Мария Каролина ҳам бор эди.

Ма'лумот берди: Кенжабоев Шахзод

Ёшлик йиллари

Муқаддас Рим императори Карл ВИ ва Брунсвик-Волфенбüттеллик Элизабет Кристинанинг энг катта фарзанди Мария Тереза 1717-йил 13-майда Вена шаҳрида туғилган  ва ўша куни чўқинтирилган. Императорнинг опаси, аммаси Брунсвик -Лüнебурглик Вилгелмин Амалия ва Нойбурглик она қиролича Элеоноре Магдалена унинг чўқинтирган оналари эди[3]. Мария Тереза туғилганидан бир йил ўтиб, синглиси Мария Анна ҳам туғилган. Император оиласининг портретлари Мария Терезанинг Элизабет Кристинага ўхшаганлигини кўрсатади[4].  Пруссия элчиси унинг катта кўк кўзлари, очқизил тусли сочлари, кенг оғзи ва хушбичим бўйи борлигини таъкидлаган[5].  Габсбурглар уйининг бошқа кўплаб аъзоларидан фарқли ўлароқ, Мария Терезанинг ота-онаси ҳам, бобоси ҳам, бувиси ҳам бир-бирига қариндош бўлмаган[6].

Хофбург саройи боғларида уч ёшли Мария Терезанинг сурати

Мария Тереза қўшиқ айтишни ва камондан ўқ отишни яхши кўрган. Ҳатто отаси унга от минишни тақиқлаб ҳам қўйган. Унга таълимни иезуитлар жамияти аъзолари беришган. Мария Терезага одоб-ахлоқ қоидаларини графиня Мари Каролин фон Фучс-Моллард ўргатган[7]. У расм чизиш, мусиқа ва рақс бўйича таълим олган.  Отаси унга 14 ёшидан бошлаб кенгаш мажлисларида қатнашишга рухсат берган, лекин у билан ҳеч қачон давлат ишларини муҳокама қилмаган.  Гарчи у умрининг сўнгги ўн йилликларини Мария Терезанинг меросини таъминлашга сарфлаган бўлса ҳам, Карл ҳеч қачон қизини қиролича бўлишига тайёрламаган[8].

Никоҳ

Мария Тереза
Мариа Тҳересиа Wалбурга Амалиа Чристина
[[Тасвир:
Мария Тереза
|250пх| ]]
Муқаддас Рим Империяси Император
Ҳукмронлигининг бошланиши: 1740-йил 12-май
Ҳукмронлигининг тугаши: 1780-йил 29-ноябр
Ўтмишдош: Карл ИИ
Ворис:Карл Алберт
Туғилган санаси: 1717-йил 13-май
Туғилган жойи:Вена, Австрия
Вафот санаси:1780-йил 29-ноябр (63 ёшда)
Вафот жойи:Вена, Австрия
Турмуш ўртоғи:Франс ИИИ Степҳен
Фарзандлари:Арчгерсогиня Мария Элизабет
Арчдучесс Мария Анна
Арчгерсогиня Мария Каролина
Муқаддас Рим императори Иосиф ИИ
Мария Кристина
Тесчен герсоги ва Австрия Нидерландия губернатори Арчгерсогиня Мария Элизабет
Арчдуке КарлЖозеф
Мария Амалия
Парма, Пиаcенза ва Гуасталла герсоги Леополд ИИ
Арчгерсогиня Мария Каролина
Арчгерсогиня Мария Ёханна
Арчгерсогиня Мария Жозеф
Неапол ва Сицилия қироличаси Мария Каролина
Франсия ва Наварра қироличаси Мария Антануэтта
Сулола:Габсбурглар
Отаси:Муқаддас Рим императори Карл ВИ
Онаси:Элезабетҳ Кристина

Мария Терезанинг турмушга чиқиши ҳақидаги савол болалигидаёқ кўтарилган. Лотарингиялик Леополд Клемент биринчи бўлиб муносиб даъвогар деб ҳисобланган ва у 1723-йилда Венага ташриф буюриши ва Мария Тереза билан учрашиши керак эди. Унинг чечакдан ўлими бу режаларни ўзгартириб юборди[9].

Леополд Клементнинг укаси Франс Стивен Венага таклиф қилинди. Франс Стивен Мария Тереза учун асосий номзоди бўлса ҳам,  Император бошқа имкониятларни ҳам кўриб чиқди[10]. Диний тафовутлар Мария Терезанинг протестант Пруссия князи Фридрих ИИ билан никоҳ қуришга тўсқинлик қилди[11].  1725-йилда унинг синглиси Мария Анна билан испаниялик Филиппга унаштирилди[12][13].

Франс Стивен Лотарингия тахтига ўтиргунга қадар 1729-йилгача император саройида қолди, Полша ворислиги уруши пайтида Мария Терезанинг „қўлини“ расман сўради[14].  Френсис Стивен бефарзанд Буюк Герсог Жан Гастон деъ Медиcи вафотидан кейин Тоскана Буюк Герцоглигини қабул қилиши керак эди[15]. Улар 1736-йил 12-февралда турмуш қуришди[16]. 1737-йил 9-июлда Жан Гастон вафот этгач, Франс Стивен Лотарингиядан воз кечди ва Тоскана Буюк Герсогига айланди. 1738-йилда Карл ВИ уларни Тосканага юборди. Байрам муносабати билан Порта Галлада ғалаба арчаси ўрнатилди, у бугунги кунгача сақланиб қолган[17]. Уларнинг Флоренсияда қолишлари қисқа бўлди. Карл ВИ тез орада уларни ортда чақирди, чунки у ёлғиз тахт вориси ўзидан бир неча мил узоқда эканлигида вафот этишдан қўрқарди[18].

Тахтга чиқиши

Карл ВИ 1740-йил 20-октабрда қўзиқориндан заҳарланишдан вафот этди. У  бутун ҳукмронлиги давомида фақат хазинани тўдиришга эътибор берганди[19]. У Австрияни яқинда Туркия уруши ва Полша ворислиги уруши туфайли банкрот бўлган қашшоқ аҳволда қолдирди;  хазина атиги 100 000 гулдендангина иборат эди[20]. Бу урушлар туфайли армия ҳам заифлашган эди; 160 000 кишилик армия тахминан 108 000 кишига қисқартирилди ва улар Нидерландиядан Трансилваниягача ва Силезиядан Тосканагача бўлган кичик ҳудудларда тарқалиб кетганди. Уларнинг аҳволи ҳам жуда ёмон ва тартиб-интизом йўқ эди. Кейинчалик Мария Тереза ҳатто шундай деган: "Менга қолган армияга келсак, уни уни қандай аҳволда эканлигини тасвирлашга сўз топа олмайман"[21].

Тахтга ўтирган биринчи кунларданоқ у "Австрия ворислиги" учун урушлар бошланиб кетди. 1748-йилда Ахен тинчлиги бу масалани Мария Тереза фойдасига ҳал қилди, аммо у Силезияни йўқотди.

Мария Тереза 1741-йил 25-июн куни Прессбург шаҳридаги (ҳозирги Братислава, Словакия Республикасининг пойтахти) Сеинт-Мартин соборида Венгрия қироличаси тожини кийди[22].

''Австрия ворислиги'' уруши

Унинг тахтга ўтиришидан сўнг дарҳол Мария Терезани қонуний меросхўр деб тан олган бир қатор Европа қироллари ўз ваъдаларини буздилар. Бавария қироли Карл Алберт Мария Терезанинг қариндоши Мария Амалияга уйланган эди ва у ҳам мероснинг бир қисмини талаб қилган[23].  

Декабр ойида Пруссия императори Фридрих ИИ Силезия герсоглигига бостириб кирди ва Мария Терезадан ундан воз кечишни талаб қилди, агар у рад эца, душманлари сафига қўшилиш билан таҳдид қилди. Мария Тереза фойдали қазилмаларга бой вилоят учун курашишга қарор қилди.  Фридрих агар унга Силезиянинг бир қисмини беришга рози бўлса у Мария Терезанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берди. Франс Стивен бундай келишувни кўриб чиқишга рози эди, аммо қиролича ва унинг маслаҳатчилари бунга рози бўлмади.  Мария Терезанинг қатъияти тез орада Франс Стивенни Силезия учун курашишга чорлади ва у "Австрия уйининг марваридини" сақлаб қолишига ҳаракат қилди[24].  Натижада Пруссия билан Биринчи Силезия уруши бошланди. Фредрихнинг Силезияга бостириб кириши бир умрлик адоватнинг бошланиши эди; Мария Тереза уни бутун умри давомида исми билан эмас балки "ўша ёвуз одам" деб атаган[25].

Австрияда тажрибали ҳарбий қўмондонлар етишмаётганлиги сабабли Мария Тереза Туркия урушидаги ёмон натижалари учун отаси томонидан қамоққа олинган Маршалл Нейппергни озод қилди[26].  Нейпперг март ойида Австрия қўшинларига қўмондонликни ўз зиммасига олди. 1741-йил апрелида Моллвиц жангида австрияликлар қақшатқич мағлубиятга учрадилар[27].  Франсия Австрияни Пруссия, Бавария, Саксония ва Испания ўртасида бўлиш режасини тузди[28]:

  • Богемия ва Юқори Австрия Баварияга
  • Моравия ва Юқори Силезия эса Саксонияга
  • Қуйи Силезия Пруссияга
  • Австрия Ломбардияси Испанияга берилиши керак эди. Венада ваҳима бошланди, негаки Мария Тереза ва унинг маслаҳатчиларидан ҳеч бири Франсия уларга хиёнат қилишини кутмаган эди. Франс Стивен Мария Терезани Пруссия билан музокараларга ундади. Мария Тереза истамай музокараларга рози бўлди[29].
Мария ТерезаАндреас Мöллер томонидан чизилган

Ҳеч ким кутмаган ҳолда ёш қиролича Венгриядан катта ёрдам олди[30].  ​​Унинг Венгрия қироличаси сифатида тож кийиш маросими 1741-йил 25-июн куни Прессбургдаги (ҳозирги Братислава) Авлиё Мартин соборида бўлиб ўтди. У бир неча ой давомида маросим учун зарур бўлган чавандозлик маҳоратини ошириб, Диэт билан музокаралар олиб борди[31].

Июл ойига келиб ярашувга уринишлар бутунлай барбод бўлди. Мария Терезанинг иттифоқчиси Саксония қироллиги энди унинг душманига айланди[32].  Шунинг учун уруш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун унга Венгриядан қўшин керак эди. У аллақачон венгерларнинг ҳайратига сазовор бўлган бўлса-да, кўнгиллилар сони жуда кам эди. У кўнгилларни ўн минглаб бўлишини кутган. Шу мақсадда у 1741-йил 11-сентабрда Авлиё Стивен тожини кийиб, Венгрия диэтаси олдида чиқиш қилишга қарор қилди. У лотин тилида нутқ сўзлай бошлади ва у шундай деганди: "Венгрия Қироллигининг мавжудлиги, ўз шахсимиз ва фарзандларимиз ва бизнинг тожимиз хавф остида. Бизни ҳамма тарк этган пайтда, биз венгерларнинг содиқлиги ва узоқ синалган жасоратига таянамиз"[33]. Ўша пайтда кимдир унга қарата: „Венгерлардан ёрдам сўрагандан кўра Шайтондан ёрдам сўраганинг қилгани маъқул“ деб қичқирди.  Бироқ у ўзининг ўғли ва меросхўри Иосифни йиғлаётган пайтда қўлларида ушлаб нутқ сўзлаши кўплаб венгерларни тўлқинлантириб юборди[34].

1742-йил июндаги Бреслау шартномаси Австрия ва Пруссия ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди[35].

Оилавий ҳаёт

Фарзандлари

Мария Тереза ва Франс Стивен тўй базмида, Мартин ван Мейтенс томонидан чизилган. Карл ВИ (қизил шляпали) стол ўртасида ўтирибди

Йигирма йил давомида Мария Тереза ўн олтита фарзанд дунёга келтирган. Биринчи фарзанди Мария Элизабет (1737-1740-йиллар) тўйдан бир йил ўтиб туғилган. Кейин Мария Каролина (1740-1741-йиллар) туғилди. Меросни сақлаб қолиш учун курашаётган Мария Тереза ўғил фарзанд кўрди ва исмини Жозеф деб қўйди. Мария Терезанинг севимли фарзанди Мария Кристина "Австрия ворислиги" урушида Австрия армиясининг мағлубиятидан тўрт кун олдин туғилган. Уруш пайтида яна бешта фарзанд туғилган: Мария Элизабет, Карл, Мария Амалия, Леополд ва Мария Каролина (1748-йилда туғилган ва вафот этган). Австрия ворислиги уруши ва этти йиллик уруш ўртасидаги тинчлик даврида бешта фарзанд туғилди: Мария Ёханна, Мария Жозефа, Мария Каролина, Фердинанд ва Мария Антуэнетта. У ўзининг сўнгги фарзанди Максимилиан Френсисни етти йиллик уруш пайтида 39 ёшида дунёга келтирган[36].  Мария Терезанинг таъкидлашича, агар у деярли ҳар доим ҳомиладор бўлмаганида, у ўзи жангга киришган бўларди[37].

№ Исми Туғилган йили Ўлган йили У ҳақида
1 Мария Елизавета 5-феврал

1737-йил

6-июн 1740-йил Болалигида вафот этган
2 Мария Анна 6-октабр 1738-йил 19-ноябр 1789-йил Прагада аббацица
3 Мария Каролина 12-январ 1740-йил 25-январ 1741-йил Болалигида вафот этган
4 Иосиф ИИ 13-март 1741-йил 20-феврал

1790-йил

Император Иосиф ИИ, икки марта уйланган, биринчи никоҳдан икки қиз туғилган (иккаласи ҳам гўдаклигида вафот этган)
5 Мария Кристина 13-май 1742-йил 24-январ 1798-йил 1765-йилда у Сакс-Тешенлик Албрехтга турмушга чиққан, ягона қизи ўлик туғилган
6 Мария Елизавета 13-август 1743-йил 22-сентабр

1808-йил

Инсбург аббацицаси
7 Карл Иосиф 1-феврал 1745-йил 18-январ 1761-йил Меросхўрсиз чечакдан вафот этган
8 Мария Амалия 26-феврал 1746-йил 9-июн

1804-йил

1769-йилда у Парма герсоги Фердинандга турмушга чиққан, бу никоҳдан 9 нафар фарзанд туғилган (5 нафари болалигида вафот этган)
9 Леополд 5-май

1747-йил

1-март

1792-йил

Император Леополд ИИ испаниялик Мария Луиза билан турмуш қурган
10 Мария Каролина 17-сентабр 1748-йил 17-сентабр 1748-йил Ўлик туғилган
11 Мария Ионна 4-феврал 1750-йил 23-декабр 1762-йил Меросхўрсиз чечакдан вафот этган
12 Мария Ёзефа 19-март 1751-йил 15-октабр 1767-йил Меросхўрсиз чечакдан вафот этган
13 Мария Каролина 13-август 1752-йил 7-сентабр 1814-йил 1768-йилда у Сицилия қироли Фердинанд И га турмушга чиқди, бу никоҳдан 16 нафар фарзанд туғилди (9 нафари болалигида вафот этган)
14 Фердинанд 1-июн

1754-йил

24-йил

1806-йил

Модена герсогиняси Мария Беатрис Рикарда д’Эстега уйланган, бу никоҳдан 10 нафар фарзанд туғилган (уч нафари гўдаклигида вафот этган)
15 Мария Антуанетта 2-ноябр 1755-йил 16-октабр 1793-йил 1770-йилда Франсия қироли Людовик ХВИ га турмушга чиққан, гилётин билан қатл қилинган
16 Максимиллиан Франс 8-декабр

1756-йил

27-июн

1801-йил

1780-йилдан Тевтон орденининг буюк мастери

Касалликлар ва ўлимлар

Мария Терезанинг тўрт нафар фарзанди ўсмирлик ёшига етмасдан вафот этган. Унинг тўнғич қизи Мария Элизабет уч ёшида ошқозон ракидан вафот этди. Унинг учинчи фарзанди, биринчи Мария Каролина туғилган кунидан кўп ўтмай вафот этди. Иккинчи Мария Каролина 1748- йилда ногирон туғилган. Унинг омон қолмаслиги маълум бўлгач, уни тириклигида чўқинтиришга шошилинч тайёргарлик кўрилган(анъанавий католик эътиқодига кўра, чўқинтирилмаган чақалоқлар дўзахга маҳкум қилинади). Мария Терезанинг шифокори Жерар ван Свитен уни чўқинтирётганида ҳам яшаётганига ишонтирди, аммо кўпчилик бунга шубҳа қилишган[38].

Мария Терезанинг онаси, Элизабет Кристина 1750-йилда вафот этди. Тўрт йил ўтгач, графиня Мари Каролин фон Фучс-Моллард вафот этди. У графиня Фучсга ўз миннатдорчилигини император оиласи аъзолари билан бирга Империал Cрйптга дафн қилиш орқали кўрсатди[39].

Мария Терезанинг Грабен бўйлаб юриши, 1740-йил 22-ноябр.

Чечак қирол оиласи аъзолари учун доимий таҳдид эди. 1749-йил июл ойида Мария Кристина касалликдан омон қолди, 1757-йил январда Мария Терезанинг тўнғич ўғли Иосиф ҳам омон қолди.  1761-йил январ ойида касаллик иккинчи ўғли Карлни ўн беш ёшида ўлдирди[40].  1762-йил декабрда унинг ўн икки ёшли қизи Ионнна ҳам касалликдан азоб чекиб вафот этди[41].  1763-йилнинг ноябрида Иосифнинг биринчи хотини Изабелла ҳам касалликдан вафот этди.  Иосифнинг иккинчи хотини Мария ҳам 1767-йил май ойида касалликка чалинган ва бир ҳафта ўтгач вафот этган. Мария Тереза эътиборсиз бўлиб келинини қучоқлаганда ўзи ҳам касалликни юқтириб олган[42].

Бутун шаҳар бўйлаб унинг тузалиши учун ибодатлар қилинди ва муқаддас маросимлар барча черковларда ўтказилди. Июн ойининг бошида унинг касалликдан омон қолгани ҳақидаги хабар бутун Вена аҳолиси орасида катта хурсандчилик билан қаршиланди[43].

1767-йил октабр ойида Мария Терезанинг ўн беш ёшли қизи Жозефада ҳам касалликнинг белгилари пайдо бўлди. Тахминларга кўра, у онаси билан Мария Иосифанинг (Иосифнинг рафиқаси) қабрига ибодат қилиш учун борганида инфекцияни юқтирган[44]. Арчгерсогиня Жозефада мақбарага ташриф буюрганидан икки кун ўтгач чечак тошмалари аломатлари сезила бошланди ва тез орада вафот этди. Мария Тереза умрининг охиригача қизининг ўлимида ўзини айблаган[45].

Сулолавий никоҳлар

Никоҳлар орқали Мария Тереза ўзининг урушлари ва давлат мафаатлари ва музокараларини бошқарган. У қизларини сулолавий ўйинларда пиёда сифатида ишлатди ва давлат манфаати учун уларнинг бахтини қурбон қилди[46]. У камида ҳафтасида бир марта барча болаларига хат ёзарди ва болаларига ёши ва даражасидан қатъи назар, ҳокимиятни назорат қилишга ҳақли деб ҳисобларди[47].

1770-йил апрел ойида Мария Терезанинг кенжа қизи Мария Антануэтта Вена шаҳрида Франсия шаҳзодаси Людовик ХВИ га турмушга чиқди. Мария Антануэттанинг таълимига унчалик эътибор берилмаган ва франсузлар унга қизиқиш билдирганларида, онаси унга Версал саройи ва франсузлар ҳақида имкон қадар таълим беришга киришган. Мария Тереза Мария Антаунетта билан икки ҳафтада бир марта ёзишмалар олиб борарди, унда у тез-тез уни ҳали ҳам омиладор бўла олмагани учун койирди[48].

Мария Тереза Венгрия қироличаси, Авлиё Мартин собори

Мария Терезанинг энг катта орзуларидан бири иложи борича кўпроқ невараларга эга бўлиш эди, лекин ўлими пайтида у бор-йўғи йигирмага яқин набиралари бор эди, тирик қолган барча қизлари унинг номи билан аталган[49].

Диний сиёсат

Мария Терезанинг диний қарашлари

Габсбурглар сулоласининг барча аъзолари сингари, Мария Тереза ҳам Рим-католик ва диндор эди. У диний бирлик тинч ижтимоий ҳаёт учун зарур, деб ҳисобларди ва диний бағрикенглик ғоясини очиқчасига рад этди. У ҳатто давлат черкови  тарафдори эди. Ўша давр маърифатпарварлари унинг сиёсатини мутаассиб, тоқациз ва хурофотчи сифатида танқид қилишган[50].  Бироқ, у ҳеч қачон черковга давлат ишларига аралашишига рухсат бермаган ва "Римни ўз қўлида ушлаб турди". У архиепископлар, эпископлар ва аббатларни тайинлашни назорат қилди[51]. Умуман олганда, Мария Терезанинг черков сиёсати черков-давлат муносабатларида давлат назоратининг устуворлигини таъминлаш учун қабул қилинган[52].  Унга Янсенстик ғоялар ҳам таъсир қилган. Янсенизмнинг энг муҳим жиҳатларидан бири миллий черковларнинг Римдан максимал эркинлигини тарғиб қилиш эди. Австрия ҳар доим черковга нисбатан давлат мазоратини таъкидлаб келган бўлса-да, Янсенизм буни назарий асослаб берди[53].

Мария Тереза жуда тақводор шахс бўлса-да, у тақводорликнинг ҳаддан ташқари кўрсатилишини бостирувчи сиёсатни, масалан, оммавий флагеллантизмни тақиқлаган. Бундан ташқари, у диний байрамлар ва монастир орденлари сонини сезиларли даражада камайтирди[54].

Иезуэтлар

Унинг иезуитлар билан муносабатлари мураккаб эди. Бу орден аъзолари унга таълим беришган, уунга хизмат қилдилар ва тўнғич ўғлининг диний таълимини ҳам назорат қилишган. Иезуэтлар Мария Тереза ҳукмронлигининг дастлабки йилларида кучли таъсирга эга эди. Бироқ, Терезанинг вазирлари уни бу ҳолат монархия ҳокимияти учун хавф туғдиришига ишонтиришди. У кўп иккиланмасдан ва ўйлаб ўтирмасдан, уларни монархиянинг барча муассасаларидан чиқариб ташлаган. Бунга қарши чиққан Рим Папаси Клемент ХИВ ни барча мулкларини мусодара қилди[55].

Мария Тереза ва унинг оиласи

Яҳудийлар

Мария Тереза яҳудийларни ҳам, протестантларни ҳам давлат учун хавфли деб ҳисобларди[56]. Ота-боболарининг анъанавий хурофотларини мерос қилиб олган Мария Тереза, эҳтимол, ўз даврининг энг яҳудийларга қарши монархи бўлган. 1777-йилда у яҳудийлар ҳақида шундай деб ёзган эди: "Мен бу ирқдан каттароқ ўлатни билмайман, улар ўзларининг ҳийла-найранги, судхўрлик ва очкўзлиги туфайли халқимни тиланчиликка мажбур қилмоқда. Шунинг учун яҳудийларни иложи борича Австрияда узоқроқ тутиш керак"[57]. 1744-йил декабрда Мария Тереза ўз вазирларига яҳудийларни Австрия ва Чехиядан чиқариб юборишни таклиф қилди. Унинг биринчи таклифи барча яҳудийларни 1-январгача депортация қилиш эди, аммо келажакда депортация қилинадиганлар сони 50 000 га етиши мумкинлигидан хавотирда бўлган вазирларининг маслаҳатини қабул қилиб, муддатни июн ойига кўчирди[58].  Депортация қилиш тўғрисидаги буйруқ 1748-йилда бошқа давлатлар, жумладан, Буюк Британиянинг босими туфайли бекор қилинди[59]. У, шунингдек, 20 000 га яқин яҳудийларни „Австрия ворислиги“ уруши пайтида Бавария-Франсия ишғоли даврида содиқ эмасликда айблаб, Прагадан депортация қилишни буюрди. Кейинчалик бу тартиб бутун Богемия ва Моравиянинг йирик шаҳарларидаги барча яҳудийлар учун кенгайтирилди[60].

Ҳукмронлигининг учинчи ўн йиллигида ўзининг яҳудий сарой аъзоси Авраам Мендел Тебен таъсирида Мария Тереза ўзининг яҳудий фуқароларини давлат томонидан ҳимоя қилишни қўлловчи фармонлар чиқарди. Унинг ҳукмронлигининг сўнгги даврида қилган ҳаракатлари унинг дастлабки ҳаракатларига зид эди. У 1762-йилда яҳудий болаларни насронийликка мажбуран қабул қилишни тақиқлади ва 1763-йилда у католик руҳонийларига яҳудий фуқароларидан ортиқча тўловларни ундиришни тақиқлади. Мария Тереза яҳудийларни қаттиқ ёқтирмаслигига қарамай, Австриядаги яҳудийларнинг савдо ва саноат фаолиятини қўллаб-қувватлаган[61].

Мария Тереза оиласи билан1776-йил

Протестантлар

Мария Терезанинг яҳудийларни қувиб чиқариш ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, у протестантларни (уларни бид’атчи деб билган) католикларгига айлантиришни мақсад қилган[62]. Яширин протестантларни излаш ва уларни топиш учун комиссиялар тузилган, уларга танлов имконияти берилган. Агар улар католикни қабул қилсалар, уйларига қайтишларига рухсат берилган, бироқ протестант ўз амалида воз кечмаса, сургун қилинган. Мария Тереза протестантларни Австриядан Трансилванияга сургун қилди, жумладан 1750-йилларда Юқори Австриядан 2600 киши сургун қилинган[63]. Унинг ўғли ва тахт вориси Иосиф онасининг диний сиёсатини "адолациз, нопок, имконсиз, зарарли ва кулгили" деб ҳисоблаган[64]. У онасининг протестантларни оммавий равишда чиқариб юборишига тўсқинлик қилди. 1777-йилда Мария Тереза ўғли Иосифнинг тахтдан воз кечиш таҳдидидан сўнг Моравиялик протестантларни қувиб чиқариш ғоясидан воз кечди. 1780-йил феврал ойида Иосиф ибодат қилиш учун умумий эркинликни талаб қилди. Бироқ, Мария Тереза ўлимигача буни беришдан бош тортган.  Дин эркинлиги фақат Мария Тереза ўлимидан сўнг Иоси томонидан чиқарилган "Бағрикенглик декларацияси"да ўз аксини топган[65].

Шарқий православ христианлар

Мария Тереза шарқий православларни асосан туркларга қарши қўллаб-қувватлаган[66].

Ислоҳотлар

Давлат муассасалари

Мария Тереза давлат масалаларида ҳам дин масалаларида ҳам консерватив эди, шундай бўлса-да у Австриянинг ҳарбий ва бюрократик самарадорлигини кучайтириш учун муҳим ислоҳотларни амалга оширди[67].  У Фридрих Вилгелм фон Ҳаугвицни ишга олди, у 108 000 кишилик доимий армияни яратиб, империяни модернизация қилди, бунинг учун 14 миллион гулден сарфланди. Марказий ҳукумат армияни молиялаштириш учун мас’ул эди.  Қолаверса, Хаугвиц Директория деб номланган янги марказий маъмурий идора бошлиғи этиб тайинланганидан кейин (Диреcториум ин публиcис эт cамералибус) давлат муассасаларини тубдан марказлаштиришни бошлади[68].  Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли 1760-йилга келиб, 10 000 га яқин ҳукумат амалдорлари синфи вужудга келди. Бироқ, Ломбардия, Австрия Нидерландия ва Венгрия бу ислоҳотдан деярли қўллаб-қувватламаган[69].

Иосиф, Мария Терезанинг катта ўғли

Етти йиллик уруш даврида Силезияни қайтариб ололмаганлиги сабабли, давлатни мустаҳкамлаш учун бошқарув тизими яна бир бор ислоҳ қилинди[70].  Директория 1761-йилда Бирлашган Австрия ва Богемия канслерига айлантирилди, у алоҳида мустақил суд тизими ва алоҳида молия органлари эга бўлди[71].  Шунингдек, у 1762-йилда монархиядан келадиган барча даромадларни назорат қилувчи Хофкаммерни қайта ташкил этди. Бунга қўшимча равишда, Ҳофреченскаммер (барча молиявий ҳисобларни юритиш) вазифаси юкланган.  Айни пайтда, 1760-йилда Мария Тереза Давлат кенгашини (Стацрат) тузди), у штат канслери, учта олий зодагон ва учта рицардан иборат бўлиб,Терезага маслаҳат берадиган тажрибали амалдорлар қўмитаси бўлиб хизмат қилган[72]. Давлат кенгаши ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятга эга эмас эди. Шундай бўлса-да, у Мария Тереза ва Пруссиянинг Фридрих ИИ бошқаруви шакли ўртасидаги фарқни кўрсатди[73].

Мария Тереза 1754-1764-йиллар оралиғида давлат даромадини 20 миллиондан 40 миллион гулденга яъни икки баравар оширди, қолаверса, унинг руҳонийлар ва зодагонларга солиқ солишга уриниши қисман муваффақиятли якунланди[74].  Бу молиявий ислоҳотлар иқтисодиётни анча яхшилади. Каунитз янги Стаацрат раҳбари бўлгандан кейин, у мулклар билан ўзаро алоқада бўлишга таянадиган "аристократик маърифат" сиёсатини олиб борди. Бошқарув тизими марказлаштирилганлигича қолди ва кучли сиёсат Каунитзга давлат даромадларини сезиларли даражада ошириш имконини берди. 1775-йилда Габсбурглар монархияси ўзининг биринчи мувозанатли бюджетига эришди ва 1780-йилга келиб Габсбурглар давлатининг даромади 50 миллион гулденга этди[75].

Тиббиёт

Мария Тереза нидерландиялик Герард ван Свитенни шахсий шифокорликка ёллаганидан сўнг, у Вена тиббиёт мактабини (Wенер Медизинисче Счуле) асос солган Антон де Хаэн исмли голландиялик ҳамкасбини ҳам ўзи билан олиб келди[76]. У Мария Тереза, шунингдек, ҳукуматнинг рухсатисиз янги қабристонлар очишни тақиқлади ва шу билан исрофгарчилик ва гигиеник бўлмаган дафн одатларига қарши курашди[77].

1767-йилги чечак эпидемиясидан сўнг у инокуляцияни (чечакка қарши биринчи эмлаш) тарғиб қилди. Мария Тереза Англияда чечакка қарши эмлаш амалиёти ҳақида маълумот олди. У Герард ван Свитеннинг (у бунинг самарадорлигига шубҳа қилган) эътирозларига қарамай, ўттиз тўртта янги туғилган етим ва беш ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган олтмиш етти етимга нисбатан эмлаш қилишни буюрди. Синов муваффақиятли бўлиб, эмлаш чечакдан ҳимоя қилишда самарали ва хавфсиз эканлигини аниқланди. Шунинг учун император эмлаш марказини қуришни буюрди ва ўзи ва икки фарзанди биринчилардан бўлиб эмлаш қабул қилди. У Австрияда Счöнбрунн саройида эмланган биринчи олтмиш беш болага кечки овқат уюштириш орқали эмлашни тарғиб қилди[78].

1770-йилда у заҳарларни сотишни қатъий тартибга солди ва дорихоначилар ҳар бир савдонинг миқдори ва ҳолатини қайд этадиган "заҳарлар регистри"ни юритишлари шарт қилиб қўйилди. Агар номаълум киши заҳар сотиб олмоқчи бўлса, у савдони амалга оширишдан олдин у иккита гувоҳини тақдим этиши керак эди. Уч йил ўтгач, у ҳар қандай овқат ёки ичимлик идишларида қўрғошиндан фойдаланишни тақиқлади[79].

Қонунчилик

Габсбурглар ҳукуматининг марказлашуви ягона ҳуқуқ тизимини яратиш заруратини туғдирди. Олдин, Габсбург Империясидаги турли ерлар ўз қонунларига эга эди. 1769-йилда Cонститутио Cриминалис Тҳересиана нашр этилди ва бу Ўрта асрлардан бери мавжуд бўлган анъанавий жиноий кодекс эди[80]. Бу Жиноят кодекси қийноқлар орқали ҳақиқатни аниқлаш имкониятини берди, шунингдек, жодугарлик ва турли диний ҳуқуқбузарликларни жиноят деб ҳисоблади. Қонун фақат Австрия ва Богемияда кучга кирган, Венгрияда у кучга кирмаган[81].

Бироқ, Мария Тереза Загребдаги жодугар овларини тугатиб, Загребда жиноий жавобгарликка тортилган сўнгги жодугар бўлган Магда Логомерга қарши қўлланган қийноқларга қарши чиқди[82].

Мария Тереза 1773-йилда бевалик кийимида. Антон фон Марон томонидан чизилган Т Бу Мария Терезанинг сўнгги буюртма қилинган давлат портрети эди.

Мария Тереза 1752-йилда  турли дин вакиллари ўртасида фоҳишалик, гомосексуализм, зино ва ҳатто жинсий алоқани назорат қилиш учун „Поклик комиссияси“ни (Кеусчҳеицкоммиссион) тузди[83].  Ушбу Комиссия полиция билан яқин ҳамкорлик қилди ва комиссия ҳатто обрўли эркаклар ва аёлларнинг шахсий ҳаётини текшириш учун махфий агентларни ишга олди.  Уларга зиёфатлар, клублар ва шахсий йиғинларга бостириб кириш ва ижтимоий меъёрларни бузганликда гумон қилинганларни ҳибсга олиш ваколати берилган.  Жазолар қамчилаш, сургун қилиш, ҳаттоки ўлим жазосини ўз ичига олган[84].

1776-йилда Австрияда Иосиф ИИ нинг буйруғи билан қийноқлар тақиқланди. Иосифдан фарқли ўлароқ, Мария Тереза диний ҳокимиятнинг кўмаги билан қийноқларни бекор қилишга қарши эди[85].

Мария Тереза 1749-йилда у барча меросий ерлар бўйича якуний апелляция суди сифатида Олий суд тизимини ташкил этди[86].

Таълим тизими

Мария Тереза ўз ҳукмронлиги даврида таълимни ривожлантиришни устувор вазифа қилиб қўйган. Дастлаб бу бой табақаларга қаратилган эди. У католик бўлмаганларга университетда ўқишга рухсат берди ва дунёвий фанларни жорий этишга рухсат берди, бу университет таълимининг асосий пойдевори сифатида илоҳиётнинг пасайишига таъсир қилди[87].  Бундан ташқари, мансабдор шахсларни давлат бюрократиясида ишлашга тайёрлаш учун таълим муассасалари ташкил этилган: 1746-йилда Вена шаҳрида дворянлар ўғилларини ўқитиш учун Терезианум ташкил этилган, 1751-йилда Нойштадтда Терезия ҳарбий академияси номли ҳарбий мактаб ташкил этилган ва 1754-йилда бўлажак дипломатлар учун Шарқ академияси ташкил этилган[88].

1770-йилларда жамиятнинг барча қатламлари учун мактаб тизимини ислоҳ қилиш асосий сиёсатга айланди. Столлберг-Рилингернинг таъкидлашича, айниқса, бошланғич мактабларни ислоҳ қилиш Мария Терезанинг кейинги ҳукмронлигининг энг узоқ давом этган муваффақияти ва у ўғли Иосиф билан очиқ зиддиятга эга бўлмаган кам сонли сиёсат дастурларидан бири эди[89].  Ислоҳот зарурати 1770-71-йиллардаги аҳолини рўйхатга олишдан сўнг яққол намоён бўлди, бу эса аҳолининг кенг тарқалган саводсизлигини очиб берди. Мария Тереза ўзининг рақиби Пруссия қироли Фридрих ИИ га хат ёзиб, ундан Силезиялик мактаб ислоҳотчиси Иоган Игназ фон Фелбигерга Австрияга кўчиб ўтишга рухсат беришни сўраган[90].

Мария Тереза ислоҳоти олти ёшдан ўн икки ёшгача бўлган ҳар икки жинсдаги болалар ўқиши керак бўлган дунёвий бошланғич мактабларни яратди.  Ўқув дастури ўрганишдан кўра ижтимоий масъулият, ижтимоий интизом, меҳнат ахлоқи ва ақлдан фойдаланишга қаратилган.  Таълим кўп тилли бўлиши керак эди; болаларга аввало она тилида, сўнгра кейинги йилларда немис тилида ўқитилиши керак эди[91].  Қобилиятни рағбатлантириш учун энг қобилиятли талабаларга мукофотлар берилди. Ўқитувчиларнинг мавқеи ва маошини оширишга ҳам эътибор қаратилди. Педагогларни энг янги технологияларга ўргатиш мақсадида педагогика коллежлари ташкил этилди[92].

Таълим ислоҳоти жиддий қаршиликларга учради. Эътирозлар болалар ўрнига далада ишлашга мажбур бўлган деҳқонлардан келган.  Мария Тереза барча қарши чиққанларни ҳибсга олишни буюриб, норозиликни бостирди[93].  Бироқ, қироллик саройидан, хусусан, ислоҳотчилар томонидан ўз ҳокимиятига таҳдид солинаётган аристократлар саводхонлик даражаси аҳолини протестантлик ёки маърифатпарварлик ғояларига таъсир қилишидан қўрққан аристократлар орасида ҳам қаршилик кўрсатишлар бўлди. Фелбигернинг ислоҳотлари Мария Тереза ва унинг вазири Франс Салес Грейнернинг изчил қўллаб-қувватлаши натижасида амалга оширилди[94]. Бошланғич мактаблар ислоҳоти асосан Мария Терезанинг саводхонлик даражасини ошириш мақсадига жавоб берди, буни мактабга қатнайдиган болаларнинг юқори нисбати тасдиқлайди; Бу, айниқса, Вена шаҳрида содир бўлди, у ерда мактабга қатнашиш 1780-йилдаги 40 % дан 1807-йилга келиб шов-шувли 94 % га етди[95].  Шунга қарамай, Австриянинг айрим қисмларида саводсизликнинг юқори даражаси сақланиб қолди, аҳолининг ярми саводсиз эди. ХИХ асргача Ўқитувчилар малакасини ошириш коллежлари кейинги ўн йилликлар давомида янги тизимни ёйган юзлаб янги ўқитувчиларни тайёрлади[96].

Сензура

Мария Терезанинг сиёсати нашрлар ва таълим сензурасини жорий этиши билан ҳам машҳур эди. Сензура, айниқса, католик динига зид деб ҳисобланган асарларга таъсир кўрсатди. Қизиғи шундаки, бу мақсадда унга "маърифатли" киши деб ҳисобланган Герард ван Свиттен ёрдам берди[97].

Иқтисодиёт

Мария Тереза халқнинг турмуш даражасини оширишга ҳаракат қилди, чунки у деҳқонларнинг турмуш даражаси, унумдорлиги ва давлат даромадлари ўртасидаги сабабий боғлиқликни кўра олди[98].  Унинг ҳукмронлиги остидаги Габсбург ҳукумати ҳам ҳукумат аралашуви орқали ўз саноатини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Силезия бой берилганидан сўнг, улар Силезия тўқимачилик саноатини Шимолий Чехияга кўчиришни рағбатлантириш учун субсидиялар беришни амалга оширдилар. Бундан ташқари, улар гилдия имтиёзларини қисқартирдилар ва савдо бўйича ички мажбуриятлар ё ислоҳ қилинди ёки олиб ташланди[99].

Ўз ҳукмронлигининг охирида Мария Тереза ўз ерларининг шарқий қисмларида (айниқса, Богемия, Моравия, Венгрия ва Галисия) қишлоқ хўжалиги учун асос бўлган крепостнойлик тизимини ислоҳ қилди. Гарчи Мария Тереза дастлаб бундай ишларга аралашишни истамаган бўлса-да, ҳукумат аралашуви иқтисодий кучга бўлган эҳтиёж ва амалдаги бюрократиянинг пайдо бўлиши туфайли юзага келди  1770 −71 йиллардаги аҳолини рўйхатга олиш деҳқонларга ўз шикоятларини тўғридан-тўғри қироллик комиссарларига билдириш имкониятини берди ва Мария Терезага уларнинг қашшоқликлари мажбурий меҳнатга бўлган ўта талаблар натижаси эканлигини кўрсатди. Баъзи ерларда ер эгалари деҳқонлардан дворянлар ерларини ишлов беришда ҳафтада етти кунгача ишлашни талаб қилардилар, шунинг учун деҳқонларга ўз ерларинга ишлов бериш учун фақат тунги вақт бўлган[100].

1772-йил охирига келиб Мария Тереза янада тубдан ислоҳот қилишга қарор қилди. 1773-йилда у ўз вазири Франс Антон фон Раабга Богемиядаги тож ерлари бўйича намунавий лойиҳани топширди: унга йирик мулкларни кичик фермер хўжаликларига бўлиб бериш, мажбурий меҳнат шартномаларини бекор қилиш ва деҳқонларга бир хўжайиндан бошқасига ўтиш имкониятини бериш топширилди. Рааб лойиҳани шу қадар муваффақиятли амалга оширдики, унинг исми Раабисатион номи билан машҳур бўлган дастурга асос бўлди[101].

Ҳукмронлигининг сўнгги йиллари

Император Франс 1765-йил 18-августда ўзининг иккинчи ўғли Леополднинг тўйини нишонлаётган вақтда Инсбрукда вафот этди. Мария Тереза адойи тамом бўлди. Уларнинг катта ўғли Иосиф Муқаддас Рим императори бўлди. Мария Тереза барча безаклардан воз кечди, сочларини қисқартирди, хоналарини қора рангга бўятди ва умрининг охиригача мотам кийими кийди. У давлат ҳаётидан, оммавий тадбирлардан ва театрдан бутунлай воз кечди. Унинг бевалиги давомида у бутун август ойини ва ҳар ойнинг ўн саккизинчи кунини ўз хонасида ёлғиз ўтказди, бу унинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатди.  У Франснинг ўлимидан кўп ўтмай ўзининг руҳий ҳолатини шундай тасвирлаб берди: "Мен ҳозир ўзимни деярли билмайман, чунки мен ҳақиқий ҳаёт ва фикр юритиш кучига эга бўлмаган ҳайвонга ўхшаб қолдим"[102].

Ўзининг кенг салтанатларини бошқаришга Мария Тереза 1765-йил 17-сентабрда Иосифни янги ҳукмдор деб эълон қилди. Шу пайтдан бошлаб она ва ўғил ўртасида тез-тез мафкуравий келишмовчиликлар юзага келди[103]. Мария Тереза 1766-йил феврал ойида Хаугвиц вафот этганида яна бир йўқотишга учради. Леополд Жозеф фон Даун вафотидан кейин у ўғлига ҳарбийлар устидан мутлақ назоратни берди[104].

Мария Тереза ва Иосиф ўртасидаги муносабатлар илиқ эмас эди. У ҳатто Иосифнинг маслатчисига шундай деб ёзганди: "Биз бир-биримизни кечки овқатдан бошқа ҳеч қачон кўрмаймиз… Унинг жаҳли кундан-кунга ёмонлашмоқда… Илтимос, бу хатни ёқиб юборинг … Мен шунчаки оммавий жанжалдан қочишга ҳаракат қиляпман"[105].  Кўп ўйланиб, у тахтдан воз кечмасликка қарор қилди. Иосифнинг ўзи тез-тез император сифатида истеъфога чиқиш билан таҳдид қилган, унинг тахтдан воз кечиш таҳдидлари камдан-кам ҳолларда жиддий қабул қилинган. Мария Тереза 1767 -чечакдан тузалиб кетгани, Худо унга ўлимгача ҳукмронлик қилишни хоҳлаганининг белгиси деб ҳисоблашарди[106].

ХВИИИ аср тарихчилари ёзишича, Мария Тереза 1767-йилда чечак ҳужумидан бутунлай тузалиб кетган бўлиши даргумон. У нафас қисилиши, чарчоқ, йўтал, некрофобия ва уйқусизликдан азият чекди. Кейинчалик танасида шиш пайдо бўлди[107].

Мария Тереза 1780-йил 24-ноябрда касал бўлиб қолди. Унинг шифокори доктор Шторк унинг аҳволини оғир деб ҳисоблаган, гарчи ўғли Иосиф унинг тез орада тузалиб кетишига ишончи комил бўлса ҳам. 26-ноябрга келиб, у охирги маросимларни ўтказишни сўради. 29-ноябр куни у қолган болалари қуршовида вафот этди[108].  Унинг жасади Венадаги Империал Cрйптда эрининг ёнида дафн этилган[109].

Унинг азалий рақиби Буюк Фридрих ИИ унинг ўлимини эшитиб, у ўз тахтини ва жинсини ҳимоя қилганини таъкидлади ва у учта урушда унга қарши курашган бўлса ҳам, уни ҳеч қачон ўзининг душмани деб ҳисобламаслиги билдирди.  Унинг ўлими билан Габсбурглар сулоласи тугади ва унинг ўрнига Габсбург-Лотарингия сулоласи келди[110].

Муносабат

Мария Тереза халқ орасида ўзига нисбатан ҳурмат ва меҳр уйғота олди: Венгрия қироличаси сифатида тож кийишдан олдин у Прессбургда одамларни ҳайратда қолдирадиган қадр-қиммат ва соддаликни намоён этганлиги диққатга сазовордир.  Унинг 40 йиллик ҳукмронлигини бошқа Габсбург ҳукмдорлари билан солиштирганда жуда муваффақиятли ҳисобланади. Унинг ислоҳотлари империяни муҳим халқаро мавқега эга замонавий давлатга айлантирди[111].  ​​У ҳокимятни марказлаштирди ва модернизация қилди ва унинг ҳукмронлиги "маърифатли абсолютизм" даврининг бошланиши сифатида қаралади. Мария Тереза ХВИИИ асрнинг энг муваффақиятли Габсбург монархи ва Европанинг таниқли раҳбарларидан бири бўлишига қарамай, унинг консерватив табиати туфайли замонавий тарихчилар ёки оммавий ахборот воситаларининг қизиқишини ўзига тортмайди[112].

Хофбург саройининг Мария Тереза хонасида Австрия канслери Себастян Курзнинг кабинети

Ёдгорликлар ва ҳурмат эътибор

Империя бўйлаб бир қанча кўчалар ва майдонлар унинг номи билан аталган, шунингдек, ҳайкаллар ва ёдгорликлар ўрнатилган. Венада 1888-йилда Мария-Тересиэн-Плацда унинг шарафига катта бронза ҳайкали қурилган.

Унвовлар

  • Римликларнинг Доwагер императори;
  • Венгрия маликаси;
  • Богемия, Далматия, Хорватия, Славония, Галисия, Лодомерия, Австрия арчгерсогиняси;
  • Бургундия, Штирия, Каринтия ва Карниола герсогеняси;
  • Трансилвания Буюк маликаси;
  • Моравия маргравини;
  • Брабант, Лимбург, Люксембург, Гуэлдерс, Вюртемберг, Юқори ва Қуйи Силезия, Милан, Мантуа, Парма, Пясенза, Гуасталла, Освенсим ва Затор герсогиняси;
  • Свабия маликаси;
  • Габсбург, Фландрия, Тирол, Хайнаулт, Кибург, Горизия ва Градиска князлик графиняси;
  • Бургау маргравини;
  • Юқори ва Қуйи Лусатия, Намур графиняси;
  • Вендия, Марк ва Мечлин хоними;
  • Доwагер Лотарингия ва Бар герсогиняси;
  • Тоскана Буюк Герсогиняси[113].

Эслатмалар

  1. ↑ Мариа Тҳересиа ван Оостенрижк
  2. ↑ Мария Терезия // Болшая совецкая энсиклопедия: [в 30 т.] / под ред. А. М. Прохорова — 3-э изд. — М.: Совецкая энсиклопедия, 1969.
  3. ↑ Голдсмитҳ 1936, п. 17.
  4. ↑ Маҳан 1932, п. 6.
  5. ↑ Маҳан 1932, п. 12.
  6. ↑ Мемберс оф тҳе Ҳабсбург дйнастй офтен марриэд тҳеир cлосе релативес; эхамплес оф суч инбреэдинг wере унcле-ниэcе паирс (Мариа Тҳересаъс грандфатҳер Леополд анд Маргарет Тҳереса оф Спаин, Пҳилип ИИ оф Спаин анд Анна оф Аустриа, Пҳилип ИВ оф Спаин анд Мариана оф Аустриа, этc). Мариа Тҳереса, ҳоwевер, десcендед фром Леополд И’с тҳирд wифе wҳо wас нот cлоселй релатед то ҳим, анд ҳер паренц wере онлй дистантлй релатед. Беалес 1987, пп. 20-1.
  7. ↑ Cранкшаw 1970, пп. 19-21.
  8. ↑ Броwнинг 1994 , п. 37
  9. ↑ Маҳан 1932, пп. 24-5.
  10. ↑ Cранкшаw 1970, п. 22.
  11. ↑ Cранкшаw 1970, п. 22.
  12. ↑ Маҳан 1932, п. 26.
  13. ↑ Моррис 1937, пп. 25-6.
  14. ↑ Маҳан 1932, п. 27.
  15. ↑ Cранкшаw 1970, п. 25.
  16. ↑ Маҳан 1932, п. 38.
  17. ↑ Маҳан 1932, п. 261.
  18. ↑ Cранкшаw 1970, пп. 25-6.
  19. ↑ Инграо 2000, п. 129.
  20. ↑ Моррис 1937, п. 47.
  21. ↑ Дуффй 1977, пп. 145-6.
  22. ↑ Спиэлман 1993, п. 207.
  23. ↑ Моррис 1937 , п. 47.
  24. ↑ Броwнинг 1994, пп. 42, 44.
  25. ↑ Ҳолборн 1982, п. 218.
  26. ↑ Броwнинг 1994, п. 44.
  27. ↑ Броwнинг 1994, пп. 52-3.
  28. ↑ Cранкшаw 1970, п. 57.
  29. ↑ Cранкшаw 1970, п. 58.
  30. ↑ Броwнинг 1994, п. 66.
  31. ↑ Ёнан 2003, п. 118.
  32. ↑ Cранкшаw 1970, п. 75.
  33. ↑ Маҳан 1932, п. 121.
  34. ↑ Маҳан 1932, п. 122.
  35. ↑ Броwнинг 1994, п. 114.
  36. ↑ Маҳан 1932, пп. 266-271, 313.
  37. ↑ Ҳолборн 1982, п. 218.
  38. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 306-310.
  39. ↑ Маҳан 1932, п. 22.
  40. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 507.
  41. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 497, 508.
  42. ↑ Cранкшаw 1970, п. 273.
  43. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 508ф.
  44. ↑ Столлберг-Рилингер 2017 , п. 511.
  45. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 511
  46. ↑ Беалес 1987, п. 194
  47. ↑ Маҳан 1932, п. 271.
  48. ↑ Беалес 1987, п. 194.
  49. ↑ Беалес 1987, п. 194.
  50. ↑ Беалес 2005, п. 69.
  51. ↑ Маҳан 1932, п. 251.
  52. ↑ Канн 1980, п. 187.
  53. ↑ Ҳолборн 1982, п. 223.
  54. ↑ Ҳолборн 1982, п. 222.
  55. ↑ Маҳан 1932, п. 253.
  56. ↑ Беалес 2005, п. 14.
  57. ↑ Cранкшаw 1970, п. 313.
  58. ↑ Маҳан 1932, п. 254.
  59. ↑ Беллер 2006, п. 87.
  60. ↑ Канн 1980, пп. 189-90.
  61. ↑ Воcелка 2000, п. 201.
  62. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 644-647.
  63. ↑ Беллер 2006, п. 87.
  64. ↑ Беалес 2005, п. 14.
  65. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 666.
  66. ↑ Бронза 2010, п. 51-62.
  67. ↑ Бйрне 1997, п. 38
  68. ↑ Cранкшаw 1970, п. 192.
  69. ↑ Беренгер 2014, п. 86.
  70. ↑ Беллер 2006, п. 89.
  71. ↑ Беллер 2006, п. 89.
  72. ↑ Беренгер 2014, п. 85.
  73. ↑ Ҳолборн 1982, пп. 221-2.
  74. ↑ Cранкшаw 1970, п. 196.
  75. ↑ Беллер 2006, п. 90.
  76. ↑ Воcелка 2009, п. 160.
  77. ↑ Cранкшаw 1970, п. 310.
  78. ↑ Ҳопкинс 2002, пп. 64-5.
  79. ↑ Cранкшаw 1970, п. 309.
  80. ↑ Воcелка 2009, пп. 157-8.
  81. ↑ Воcелка 2009, п. 158.
  82. ↑ Керн, Эдмунд М. (Жануарй 1999). „Ан Энд то Wитч Триалс ин Аустриа: Реcонсидеринг тҳе Энлигҳтенед Стате“. Аустриан Ҳисторй Еарбоок. 30: 159-185. дои:10.1017/С006723780001599Х. ИССН 1558-5255.
  83. ↑ Брандстäттер 1986, п. 163.
  84. ↑ Крäмер, Клаус (15 Марч 2017). „Wҳат маде Аустриаъс Мариа Тҳереса а оне-оф-а-кинд рулер“. Деуцче Wелле. Ретриэвед 2 Деcембер 2018.
  85. ↑ Крäмер, Клаус (15 Марч 2017). „Wҳат маде Аустриаъс Мариа Тҳереса а оне-оф-а-кинд рулер“. Деуцче Wелле. Ретриэвед 2 Деcембер 2018.
  86. ↑ Беренгер 2014, п. 85.
  87. ↑ Бйрне 1997, п. 38.
  88. ↑ Беллер 2006, п. 91.
  89. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 714.
  90. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 708ф.
  91. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 710.
  92. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 709.
  93. ↑ Cранкшаw 1970, п. 308.
  94. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 712-714..
  95. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 714.
  96. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 713ф.
  97. ↑ Голдсмитҳ 1936, п. 138.
  98. ↑ Инграо 2000, п. 188.
  99. ↑ Беллер 2006, п. 92.
  100. ↑ Беллер 2006, п. 93.
  101. ↑ Столлберг-Рилингер 2017, п. 726-731.
  102. ↑ Cранкшаw 1970, п. 267.
  103. ↑ Беалес 2005, п. 192.
  104. ↑ Cранкшаw 1970, пп. 268, 271.
  105. ↑ Беалес 2005, п. 183.
  106. ↑ Канн 1980, п. 157.
  107. ↑ Маҳан 1932, п. 334.
  108. ↑ Cранкшаw 1970, пп. 336-8.
  109. ↑ Маҳан 1932, п. 335.
  110. ↑ Митфорд 1970, п. 287.
  111. ↑ Ёнан 2011, п. 3.
  112. ↑ Митчелл, А. Wесс (28 Жануарй 2022). „А Ҳабсбург то Бе Реcконед Wитҳ: Тwо Боокс он Мариа Тҳереса“. Wсж.cом. Ретриэвед 3 Фебруарй 2022.
  113. ↑ Роидер 1973, п. 1.

Адабиётлар

  • Беалес, Дерек (1987). Жосепҳ ИИ: Ин тҳе шадоw оф Мариа Тҳереса, 1741-1780. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс.
  • Беллер, Стевен (2006). А Cонcисе Ҳисторй оф Аустриа. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс.
  • Беренгер, Жеан (2014) [1997]. А Ҳисторй оф тҳе Ҳабсбург Эмпире 1700-1918. Транслатед бй Симпсон, CА. Неw Ёрк Cитй: Роутледге
  • Бйрне, Жамес М (1997). Религион анд тҳе Энлигҳтенмент: фром Десcартес то Кант. Лоуисвилле: Wестминстер Жоҳн Кнох Пресс.
  • Беалес, Дерек (2005). Энлигҳтенмент анд Реформ ин Эигҳтеэнтҳ-Cентурй Эуропе. Лондон: И.Б.Таурис.
  • Ćирковиć, Сима (2004). Тҳе Сербс. Малден: Блаcкwелл Публишинг.
  • Cранкшаw, Эдwард (1970). Мариа Тҳереса. Неw Ёрк: Викинг Пресс.
  • Дуффй, Чристопҳер (1977). Тҳе армй оф Мариа Тҳереса: Тҳе Армед Форcес оф Империал Аустриа, 1740-1780. Лондон: Давид & Чарлес.
  • Ҳимка, Жоҳн-Паул (1999). Религион анд натионалитй ин Wестерн Украине: тҳе Греэк Cатҳолиc Чурч анд Рутҳениан Натионал Мовемент ин Галиcиа, 1867-1900. Монтреал: МcГилл-Қуээнъс Пресс
  • Ҳолборн, Ҳажо (1982). А Ҳисторй оф Модерн Германй: 1648-1840. Принcетон: Принcетон Университй Пресс
  • Ҳопкинс, Доналд Р (2002). Тҳе греатест киллер: смаллпох ин ҳисторй, wитҳ а неw интродуcтион. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс.
  • Инграо, Чарлес W (2000). Тҳе Ҳабсбург монарчй, 1618-1815. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс
  • Канн, Роберт (1980). А ҳисторй оф тҳе Ҳабсбург Эмпире, 1526-1918. Беркелей, Лос Ангелес, Лондон: Университй оф Cалифорниа Пресс.
  • Патаи, Рапҳаэл (1996). Тҳе Жеwс оф Ҳунгарй: ҳисторй, cултуре, псйчологй. Детроит: Wайне Стате Университй Пресс.
  • Пенслар, Дерек Жонатҳан (2001). Шйлоcк’с чилдрен: эcономиcс анд Жеwиш идентитй ин модерн Эуропе. Беркелей, Лос Ангелес, Лондон: Университй оф Cалифорниа Пресс.
  • Спиэлман, Жоҳн Пҳилип (1993). Тҳе cитй & тҳе cроwн: Виэнна анд тҳе империал cоурт, 1600-1740. Wест Лафаетте, Индиана: Пурдуэ Университй Пресс.
  • Ёнан, Мичаэл (2003). „Cонcептуализинг тҳе Каисеринwитwе: Эмпресс Мариа Тҳереса анд Ҳер Портраиц“. Ин Левй, Аллисон (эд.). Wидоwҳоод анд Висуал Cултуре ин Эарлй Модерн Эуропе. Бурлингтон: Ашгате Публишинг.
  • Ёнан, Мичаэл (2011). Эмпресс Мариа Тҳереса анд тҳе Политиcс оф Ҳабсбург Империал Арт. Университй Парк, Пеннсйлваниа: Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс.