Maria de Dominici
Роҳиба Мариа де Доминиcи (1645-йил 6-декабр – 1703-йил 18-март) малталик рассом, ҳайкалтарош ва кармелит учинчи даражали роҳибаси. У Биргу (Витториоса) шаҳридаги рассомлар оиласида туғилган[2]. Мариа де Доминиcи заргар ва Малта орденини ясовчи уста ҳунарманднинг қизи бўлган[3]. Унинг икки укаси Раимондо де Доминиcи ва Франческо де Доминиcи ҳам рассомлик билан шуғулланган[3]. Раимондонинг ўғли Бернардо холаси Мариа ҳаётини ўз ичига олган замонавий санъат тарихи китобини ёзган[4].
| Мариа де Доминиcи | |
| Таваллуди | 6-декабр 1645-йил[1] |
| Вафоти | 18-март 1703-йил (57 ёшда) Рим, Папа давлатлари |
| Миллати |
|
| Соҳаси |
|
Ҳаёти
Ўсмирлик даврида Мариа де Доминиcи ўша пайтда Валлеттадаги Авлиё Иоанн соборининг ички қисмини бўяш ва ҳайкалтарошлик ишлари билан шуғулланган, рассом ва ҳайкалтарош Маттиа Прети қўлида таҳсил олган. У устозининг кўплаб суратларини яратишда ўз ҳиссасини қўшган, деб ишонилади[5]. Айниқса, Маттиа Претининг энг машҳур асари, чўмдирувчи Авлиё Яҳёнинг (1661–1666) ҳаёти ва шаҳидлиги тасвирланган бир қатор расмларини ишлашда Мариа де Доминиcи ёрдам берган[2].
Мариа де Доминиcи кучли фикрли ва кўп қиррали одам бўлган[4]. Гиованнантонио Cиантарнинг Малта Иллустрата (1772) асарида у ёшлигиданоқ ўз ҳаёти билан нима қилишни хоҳлаётганини билган одам сифатида тасвирланади
„[Мариа] ўз кучини аёллик вазифаларини ўташ учунгина қўллашдан бош тортган ва шунинг учун, ота-онаси томонидан тез-тез дакки эшитган … У ўзининг инжиқлиги ва табиий истеъдодига кўра, рақамлар ва бошқа тасвирларни чизиш билангина шуғулланган. Ниҳоят, ота-онаси унинг расм чизишга қанчалик мойил эканлигини англашгач, унга рассомчиликни ўргатиш учун санъат устасини устоз сифатида ёллашга қарор қилишган“[2].
Кармелитнинг учинчи даражали роҳибаси бўлганлиги сабабли, у монастир ҳудудидан ташқарида ва оилавий ришталарга боғланмаган ҳолда яшаши мумкин бўлган.
Мариа де Доминиcи устози Маттиа Прети қўл остида кўп нарсаларни ўқиб ўргаган. Гиованнантонио Cиантарнинг таъкидлашича, „унинг [Прети] раҳбарлиги остида у [Мариа] яхши ишлаган ва Авлиё Иоанн черковининг шифтини бўяб юрган кезларида, устози унга баъзи аёл фигураларини чизишга рухсат берган, бу билан у устадан кўра кўпроқ муваффақиятга эришганлигини билиш мумкин“[2].
Бу воқеани Гиусеппе Мариа де Пиронинг Сқуарcи ди Сториа (1839) даги ҳикояси ҳам тасдиқлайди: „[Мариа] бошқа шогирдларининг ҳам ўрнини босган, шу қадар машҳур уста уни Авлиё Иоанн черковнинг буюк қабрини бўяш ва аёл фигураларини чизиш ишида, у билан ҳамкорликда ишлаши учун танлади“[2].
1682-йилда Мариа де Доминиcи Малтани Буюк Устанинг жияни ва унинг рафиқаси Изабелла д’Авалос д’Ақуино д’Арагона ва устози Маттиа Прети билан бирга тарк этади, бунинг асосий сабаби улар рассомни чет элда янада ривожланишига ундашган бўлиши мумкин. Охир-оқибат у Римда ўз студиясига эга бўлиб, у ерда Буюк Устанинг кириш хати туфайли ҳайкалтарошлик ва рассомчилик бўйича комиссиялар ола бошлайди[2].
Римда Мариа де Доминиcи Сан Гиованни деи Фиорентини яқинидаги студиясида шериги билан яшаган[3].
Фаолияти
Мариа де Доминиcи Малтада бўлганида маҳаллий диний байрамлар ва кўча юришлари пайтида фойдаланилган бир қатор кўчма култ фигураларини ясаган[3]. Бир неча асарлар унинг қаламига мансуб, аммо барчасини ажратиб олиш осон эмас. Мариа де Доминиcининг Малтадаги энг оммабоп асарларига қуйидагилар киради: Зеббуġ черковидаги ташриф; Валлеттадаги Кармелит черковидаги Беато Франко ва Валлетта собори музейидаги Аннунcиатион.
Хотираси
Мариа де Доминиcининг ён томондан чизилган сурати Делиа Газе томонидан таҳрирланган икки жилдлик „Аёл рассомлар луғати“ га киритилган.
2010-йилда Меркурийдаги кратер унинг номи билан аталган[6].
Мариа де Доминиcи айнан Делиа Газе таҳрирлаган луғатнинг Меркурий номлари қисмига киритилиши, де Доминиcи номининг НАСА-МЕССЕНГЕР иккинчи парвозидан кейин „Д“ ҳарфи билан ёзилган кратерга қўлланилишига сабаб бўлган. Сусанна Ҳоэ ўзиннг Малта:Аёллар, Тарих, Китоблар ва Жойлар асарининг муқаддимасида қуйидагиларни ёзган: „Изоҳ сифатида айтиш мумкинки, эътибордан четда қолган малталик рассом аёл номи билан аталган Меркурийдаги кратер ҳақида фикр билдириш жуда ёқимли, бу ҳатто одамни илҳомлантиради. Айниқса Интернетда Мариа кратерига дуч келганингизда, нақадар ҳаяжонланиб кетасиз!“[2].
Манбалар
- ↑ Газе, Делиа; Миҳажловиc, Мажа; Шримптон, Леанда. Диcтионарй оф Wомен Артисц: Интродуcторй сурвейс ; Артисц, А-И (эн). Тайлор & Франcис, 1997 — 462-бет. ИСБН 978-1-884964-21-3.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Ҳоэ, Сусанна. Малта: Wомен, Ҳисторй, Боокс анд Плаcес. Бритиш Либрарй: ҲОЛО Боокс, 2015 — 3, 116, 117-бет. ИСБН 978-0-9572153-5-1.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Диcтионарй оф Wомен Артисц Делиа Газе: . Тайлор & Франcис, 1997 — 462-бет.
- ↑ 4,0 4,1 де Доминиcи, Бернардо. Вите деи питтори, сcултори эд арчитетти наполетани. Тип. Трани, 1840.
- ↑ Фр Марк Cаучи, ОСА Валлетта. „Маттиа Прети, а фриэнд оф тҳе поор анд неэдй“. Тимес оф Малта (2013-йил 16-феврал).
- ↑ „Газеттеэр оф Планетарй Номенcлатуре“. УСГС Астрогеологй Сcиэнcе Cентер.