Mariana Katzarova
Мариана Катзарова (1966-йилда туғилган) — болгариялик журналист, Анна Политковская мукофотини таъсис этган „РАW он WАР“ хайрия ташкилоти асосчиси. 2023-йилда Россия Федерацияси бўйича илк БМТнинг махсус маърузачиси бўлган.
| Мариана Катзарова | |
|---|---|
|
2019-йилда | |
| Таваллуди |
1966-йил август |
| Касби | журналист ва фаол |
| Машҳур ишлари | Россия бўйича БМТнинг махсус ма’рузачиси |
Ёшлиги ва таълими
Катзарова 1966-йилда Болгариянинг София шаҳрида туғилган[1]. У София университетида ва Ню-Ёркдаги Колумбия университетида таҳсил олган. Ўқишни тамомлагач, инсон ҳуқуқлари бўйича билим олиш мақсадида Женева халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқлари академияси ҳамда Лондон иқтисодиёт мактабида таҳсил олган[2].
Фаолияти
1990-йилда Катзарова АҚШга кўчиб ўтган.
Колумбия университетидаги курсини тугатгач, Катзарова Инсон ҳуқуқлари институти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича адвокатлар қўмитасида ишлади. У 10 йилдан ортиқ вақт давомида Россияга оид маълумотларни тадқиқ қилиш билан шуғулланди[3].
2006-йилда у Босния, Косово ва Чеченистондаги урушлар ҳақида 10 йил давомида репортажлар тайёрлаганидан сўнг, „РАW он WАР“ хайрия ташкилотига асос солган[2]. Ушбу хайрия ташкилоти 2007-йилда Москвада суиқасд оқибатида ўлдирилган журналист шарафига номланган Анна Политковская мукофотини таъсис этган[4].
Катзарова 2023-йил 1-майдан бошлаб Россия Федерацияси ичидаги инсон ҳуқуқлари масалаларини кўриб чиқиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус маърузачиси этиб танланди[5]. 2023-йил сентябрда Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўз мавқеини тиклаш учун ҳаракатларни бошлади. Катзарова Россиядаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганини таъкидлади. Россиянинг Украинага бостириб киришни танқид қилганлар ҳибсга олиниши ва қийноқларга дучор этилаётгани ҳақида айтилди[6].
2024-йил феврал ойида россиялик мухолифат етакчиси Алексей Навалний Арктикадаги қамоқхонада вафот этганида Катзарова бу борада очиқ фикр билдирган[7][8].
Манбалар
- ↑ Апплиcатион форм то беcоме а спеcиал раппортеур оф тҳе УН
- ↑ 2,0 2,1 „Мариана КАТЗАРОВА - Ҳай Фестивал“. www.ҳайфестивал.cом. Қаралди: 2024-йил 18-июн.
- ↑ „Эастер ҳатес беинг cаллед а юппиэ“ (2018-йил 26-октябр). 2018-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-июн.
- ↑ „Опинион | Ремемберинг Анна Политковская, wҳо wас киллед фор теллинг тҳе трутҳ“ (эн-УС) (2021-йил 28-октябр). Қаралди: 2024-йил 18-июн.
- ↑ „Мариана Катзарова: Спеcиал Раппортеур он тҳе ситуатион оф ҳуман ригҳц ин тҳе Руссиан Федератион“. ОҲCҲР. Қаралди: 2024-йил 18-июн.
- ↑ „Руссиа сеэкс то режоин УН'с ҳуман ригҳц cоунcил“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2023-йил 26-сентябр). Қаралди: 2024-йил 18-июн.
- ↑ „Руссиа: УН ҳуман ригҳц оффиcе 'аппаллед' ат деатҳ оф Навалнй ин присон | УН Неwс“ (эн). неwс.ун.орг (2024-йил 16-феврал). Қаралди: 2024-йил 18-июн.
- ↑ „Афтер Навалнй деатҳ, индепендент эхперт он ригҳц ин Руссиа аскс 'wҳо ис нехт?' | УН Неwс“ (эн). неwс.ун.орг (2024-йил 16-феврал). 2024-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-июн.