Mariana orollari

Мариана ороллари - Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги бир гуруҳ ороллар, Микронезия Майдони 1,1 минг км². 15 та йирик ва бир неча майда орол ва рифлардан иборат. Келиб чиқишига кура, маржон ва вулкан ороллар. Тез-тез зилзила бўлиб туради, сўнмаган вулканлар бор. Энг баланд жойи 965 м. Фосфорит, олтингугурт, темир ва марганец рудаси конлари бор. Иклими тропик, пассатли иқлим. Йилига 1800– 2100 мм ёғин ёғади. Тайфунлар бўлиб туради. Жанубий ва шарқий тоғ ён бағирлари доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган, шим.да ксерофит ўсимликлар усади. Кокос палмаси, банан, ситрус ўсимликлар ўстирилади. Пахта, шакарқамиш экилади, кофе етиштирилади. Балиқ овланади. Мариана оролларига евро-паликлардан дастлаб 1521-йилда Ф.Магеллан келган ва оролларни Испания қироли Филипп ИВ нинг рафиқаси номи билан атаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |