Марианна „Муффй“ Давис (1972-йил 1-декабрда туғилган) – америкалик сиёсатчи, собиқ паралимпиада велоспортчиси ва тоғ чанғисичи, 2018-йилдан 2021-йилгача Айдахо штатининг 26А округи вакиллар палатаси аъзоси бўлиб ишлаган.

Марианна Давис
Мансаб даври
1-декабр, 2018 – 3-декабр, 2021
Ўтмишдоши Стеве Миллер
Вориси Нед Бурнс
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1972-йил 1-декабр (1972-12-01) (53 ёш)
Сун водийхи, Идаҳо
Сиёсий партияси Демократик
Турмуш ўртоғи Жефф Бурлей
Болалари 1
Таълим Станфорд университети (БС)
Вебсайти муффйфоридаҳо.cом
Тахаллус(лар)и Муффй

Ҳаёти ва таълими

Марианна Давис Айдахо штатининг Сун водийсида туғилган. У ўсмир чоғида энг юқори даражали чанғичи бўлган ва 16 ёшида бахциз ҳодиса туфайли кўкрагидан пасти фалаж бўлиб қолган. Уша йили у АҚШ чанғи жамоасига қўшилиши режа қилинганди.

Марианна Давис 1995-йилда Стенфорд университетида инсон биологияси бўйича бакалавр даражасини олган[1][2].

Фаолияти

Спорт мукофотлари
Тоғ чанғи спорти
AQSH bayrogʻi АҚСҲ вакили
Қишки Паралимпиада ўйинлари
Бронза 1998 Нагано Слалом
Кумуш 2002 Салт Лаке Cитй Гигант слалом
Кумуш 2002 Салт Лаке Cитй Супер Г
Кумуш 2002 Салт Лаке Cитй Пастга тушиш
Ёзги Паралимпиада ўйинлари
Олтин 2012 Лондон Аёллар яккалик Ҳ1-3 велопойга
Олтин 2012 Лондон Аёллар Ҳ1-4 жамоавий эстафета
Олтин 2012 Лондон Аёллар яккалик Ҳ1-2 вақт кўрсаткичи
Жаҳон чемпионати
Олтин 2000 Анзèре Гигант Слалом

Марианна Давис турли ҳудудларга саёҳат қилган ва бир қатор фанлар бўйича мусобақаларда қатнашган. 1998-йилда Япониянинг Нагано шаҳрида бўлиб ўтган қишки Паралимпиада ўйинларида слалом бўйича бронза медалини қўлга киритган. 2000-йилда Швейцариянинг Анзере шаҳридаги Гигант Слалом бўйича жаҳон чемпиони бўлган[1]. Марианна Давис 2002-йилда Юта штатининг Салт-Лаке-Cитй шаҳрида бўлиб ўтган қишки Паралимпиада ўйинларида учта кумуш медални қўлга киритган (пастга тушиш, супер Г, гигант слалом). Давис 2002-йилда чанғи спортидан кетган. 2002-йил 1-июнда 14,179 фут (4,322 м) лик Калифорниядаги Шаста тоғининг чўққисига чиққан тўртта ногирон алпинистлар жамоасида бўлган. Марианна Давис 14 000 футдан юқори бўлган чўққига кўтарилган биринчи параплегик аёл ҳисобланади[3]. Саёҳат Пете Риэке томонидан ишлаб чиқилган тирсак орқали ҳаракатлантириладиган қор автомобили Сноwпод ёрдамида амалга оширилган[4]. Марианна Давис 2002-йилда чидамлилик спорти бўйича йилнинг энг яхши спортчиси, 2004-йилда эса ХОҚ президентлари томонидан ногиронлик бўйича спортчи мукофоти билан тақдирланган[3].

Марианна Давис 2010-йилда қўл велосипеди спорти билан шуғулланган ва АҚШнинг парациклинг миллий жамоаси таркибига кирган. 2012-йил 7-сентябрда у 2012-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Ҳ1-3 йўлда яккалик велопойгасида[5], Ҳ1-4 жамоавий эстафетада ва Ҳ1-2 индивидуал вақт кўрсаткичи баҳсларида учта олтин медални қўлга киритган[6]. 2013-йил август ойида Марианна Давис Баиэ-Cомеау шаҳрида бўлиб ўтган УCИ пара-велосипед йўллари бўйича жаҳон чемпионатида йўл пойгаси ва вақт синови йўналишларида 1-ўринни қўлга киритган[7].

Сайловлар

2020-йил

Марианна Давис Демократик бошланғич[8] ва умумий сайловларда рақибларсиз иштирок этган[9].

2018-йил

Марианна Дависга Демократик партиянинг бошланғич сайловида рақиблар бўлмаган[10]. Давис 56,3% овоз билан амалдаги республикачи Стеве Миллердан устун бўлган[11].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Муффй Давис“. Натионал Дисаблед Ски Ҳалл оф Фаме. 2015-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-феврал.
  2. ↑ „Стерлинг Аwард гивен то сениор Марианна Давис“. неwс.станфорд.эду. 2021-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Марианна Давис“. Теам УСА. Унитед Статес Олймпиc Cоммиттеэ. 2012-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-июл.
  4. ↑ „Wҳеэлинг Тҳроугҳ Натуре“. Тҳе Сеаттле Тимес (1996-йил 15-июл). 2014-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-феврал.
  5. ↑ „2012 Лондон Паралймпиcс“. Cаптуре тҳе Гамес. 2013-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-июл.
  6. ↑ „Муффй Давис Wинс Тҳреэ Паралймпиc Голдс ин Лондон“. Утаҳ Спина Бифида (2012-йил 11-сентябр). 2015-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-июл.
  7. ↑ Гарй Андерсон. „Тwо море голд медалс апиэcе фор Америcа анд Италй он дай тҳреэ ин Баиэ-Cомеау“. Инсиде тҳе Гамес (2013-йил 31-август). 2014-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-феврал.
  8. ↑ „Элеcтион Нигҳт Ресулц“.
  9. ↑ „2020 Генерал Элеcтион Ресулц - Легислативе“ (эн-УС). Идаҳо Сеcретарй оф Стате. Қаралди: 2021-йил 16-август.
  10. ↑ „Легислативе Тоталс“. сос.идаҳо.гов. Қаралди: 2021-йил 16-август.
  11. ↑ „Легислативе Тоталс“. сос.идаҳо.гов. Қаралди: 2021-йил 16-август.