Marianne Hainisch
| Марианне Ҳаинисч | |
|---|---|
![]() Ҳаинисч, тахминан 1872-йил | |
| Таваллуди |
Марианне Пергер 1839-йил 25-март |
| Вафоти |
5-май 1936-йил (97 ёшда) Вена |
| Касби | Австрия аёллар ҳаракати асосчиси |
| Турмуш ўртоғи |
Мичаэл Ҳаинисч (1857-йилда турмуш қурган) |
| Болалари |
Мичаэл (1858) Мариа (1860) |
Марианне Ҳаинисч, туғилган пайтидаги исми Марианне Пергер (1839-йил 25-мартда туғилган – 1936-йил 5-майда вафот этган) – Австрия аёллар ҳаракати асосчиси ва раҳбари. Австриянинг иккинчи президенти (1920–1928) Мичаэл Ҳаинисчнинг онаси.
Ҳаёти
Марианне Пергер 1839-йилда Австриянинг Вена шаҳри яқинидаги Баден шаҳарчасида туғилган. Онаси Марианне уни ва ака-укаларини тарбиялаш учун устозлар ёллаган. Отаси Жозеф Пергер Ҳиртенбергдаги заводларга эгалик қилган.
1857-йилда Марианне саноатчи Мичаэл Ҳаинисчга (Ауэ шаҳридаги йигирув фабрикаси эгаси) турмушга чиққан. Уларнинг 1858-йилда туғилган Мичаэл ҳамда 1860-йилда туғилган Мария исмли фарзандлари бўлган[1]. 1868-йилда оила Вена шаҳрига кўчиб ўтган. АҚШдаги фуқаролар уруши даврида (1861–1865) бизнес инқирозга юз тутган, чунки эндиликда пахта толаси Америка Қўшма Штатлардан олиб келинмас эди.
1860-йилларнинг охирида Марианненинг ҳаётида муҳим воқеа юз берди. Унинг дўсти эри касал бўлиб қолганидан сўнг оиласини боқиш учун иш топишда қийинчиликларга дуч келди. Бир қанча уринишларга қарамай (дўсти бир неча тилларни билган ва мусиқа соҳасида ҳам иқтидорга эга эди), аёл иш топа олмади. Ана шунда 30 ёшли Марианне ўрта табақали аёлларнинг ишга жойлашишида таълимнинг катта аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етди[2]. 1870-йилда Марианне (Аёллар таълими тўғрисида) мақола ёзди, бироқ ушбу мақола ҳеч қайси газета томонидан нашр этилмади. 1870-йил 25-март куни бўлиб ўтган йиғилишда у ўз мақоласини тақдим этди ва Вена шаҳрида қизлар учун ҳам параллел равишда мактаб дарсларини ташкил этишни такли қилди. Ушбу фикр газеталарда кенг ёритилди ва натижада Биринчи Австрия Жамғарма Банки қизлар учун мактаб барпо этишга 40,000 флорин ажратди.
1888-йилда Ҳаинисч Аёллар таълимини кенгайтириш лигасини ташкил этди, ушбу ташкилот аёлларнинг олий таълим олишига рухсат берилишини тарғиб қилди. 1902-йилда Марианне Австрия аёллар ташкилотлари федерациясига асос солди ва 1918-йилга қадар унинг раиси сифатида фаолият юритди[ иқтибос келтириш керак ]. 1906-йил 17-октабрда у Комитеэ фüр Фрауэнстиммречт (Аёллар сайлов ҳуқуқи қўмитаси) йиғилишини ўтказди, ушбу йиғилишда Cарриэ Чапман Cатт ва Алетта Жаcобслар сўзга чиқди. Улар яқинда Копенгагенда бўлиб ўтган Халқаро Аёллар Сайлов Ҳуқуқи иттифоқи конференсиясида иштирок этишган эди. Фриэдерике Зеилеис Cаттнинг таржимони вазифасини бажарди. Ҳаинисч йиғилиш қатнашчиларига яқин орада қонун чиқарувчиларга тақдим этилиши режалаштирилган, 30-бўлим (аёлларга сиёсий ваколатларни беришни рад этган ҳуқуқий норма)ни бекор қилиш талаби қўйилган ариза минглаб кишилар томонидан имзоланганини билдирди. 1919-йилда Ҳаинисч Халқаро аёллар кенгашининг вице-президенти этиб сайланди, ушбу ташкилот 1904-йилда Федерация билан бирлашган эди. Ҳаинисч бу лавозимда 1924-йилга қадар фаолият олиб борди.
1918-йилнинг кузида Марианне Ҳаинисч Фуқаролик-Демократик партиясига қўшилди ва орадан ўн бир йил ўтгач, Австрия аёллар партиясининг ҳаммуассисига айланди. Ҳаинисч Австрияда 1924-йилдан бери нишонланаб келинадиган оналар кунининг ташаббускори ҳисобланади[3].
Вафоти
Марианне Ҳаинисч 1936-йил 5-майда вафот этди[4].
1967-йилда туғилган шаҳри Баденда Марианненинг шарафига ҳайкал ўрнатилди[5]. 1989-йилда Австрия Марианне Ҳаинисч таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан эсдалик маркасини чиқарди. 2002-йилда эса унинг шарафига Венада кўчалардан бирига Марианне-Ҳаинисч-Гассе номи берилди.
Ишлари
- Он тҳе Эдуcатион оф Wомен (Аёллар таълими тўғрисида,1870);
- Тҳе Мотҳерс (Оналар, 1913).
Манбалар
- ↑ Франcисcа де Ҳаан. Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен'с Мовеменц анд Феминисмс ин Cентрал, Эастерн, анд Соутҳ Эастерн Эуропе: 19тҳ анд 20тҳ Cентуриэс. Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 1 Жануарй 2006 — 174–6-бет. ИСБН 978-963-7326-39-4.
- ↑ Франcисcа де Ҳаан. Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен'с Мовеменц анд Феминисмс ин Cентрал, Эастерн, анд Соутҳ Эастерн Эуропе: 19тҳ анд 20тҳ Cентуриэс. Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 1 Жануарй 2006 — 174–6-бет. ИСБН 978-963-7326-39-4.
- ↑ "Марианне Ҳаинисч, 1839-1936". Нонфиcтион Галлерй. 2016-08-22. ҳттпс://счоларсарчиве.бю.эду/сопҳнф_галлерй/2.
- ↑ Франcисcа де Ҳаан. Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен'с Мовеменц анд Феминисмс ин Cентрал, Эастерн, анд Соутҳ Эастерн Эуропе: 19тҳ анд 20тҳ Cентуриэс. Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 1 Жануарй 2006 — 174–6-бет. ИСБН 978-963-7326-39-4.
- ↑ Франcисcа де Ҳаан. Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен'с Мовеменц анд Феминисмс ин Cентрал, Эастерн, анд Соутҳ Эастерн Эуропе: 19тҳ анд 20тҳ Cентуриэс. Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 1 Жануарй 2006 — 174–6-бет. ИСБН 978-963-7326-39-4.
Ҳаволалар
- Марианне Ҳаинисч (немис тилида)
