Мариэ Cатҳерине Cолвин (1956-йил 12-январ — 2012-йил 22-феврал) америкалик журналист. Британиянинг Тҳе Сундай Тимес газетасида 1985-йилдан то вафотигача ташқи ишлар бўйича мухбир[1] бўлиб ишлаган. У Суриядаги Ҳомс қамалини ёритишда ҳалок бўлган.

Мариэ Cолвин
Таваллуди
Мариэ Cатҳерине Cолвин

12-январ 1956-йил
Ню Ёрк, АҚШ
Вафоти 22-феврал 2012-йил(2012-02-22)
(56 ёшда)
Ҳомс, Сурия
Касби Уруш мухбири
Фаолият йиллари 1979—2012-йиллар
Турмуш ўртоғи Патриcк Бишоп (ажрашган)
Жуан Cарлос Гумуcио
(турм. 1996; ваф. 2002)
Веб-сайти мариэcолвин.орг

Унинг вафотидан кейин Стонй Брук университети унинг шарафига Мариэ Cолвин халқаро марказини ташкил этди. Унинг оиласи, шунингдек, Лонг-Айленд жамоат фонди орқали Мариэ Cолвин хотира жамғармасини тузилди. Бу ташкилот Мариэ номидан унинг инсонпарварлиги шарафига хайр-эҳсон уюштиради[2].

2016-йил июл ойида Cолвиннинг оиласини ҳимоя қилган адвокатлар Сурия ҳукумати унинг ўлдирилишига бевосита буйруқ берганлиги тўғрисида далилларни қўлга киритганликларини даъво қилиб, Сурия Араб Республикаси ҳукуматига қарши фуқаровий даъво аризаси билан мурожаат қилишди, бу эса судянинг 2019-йил бошида унинг ўлдирилишида Сурия ҳукуматини айбдор деб топишига олиб келди. Cолвиннинг оиласига 302 миллион доллар товон тўлаш шарти билан бу айблов бекор қилинди[3].

Ёшлиги ва таълими

Мариэ Cолвин Ню Ёркнинг Квинс штатидаги Астория шаҳрида туғилган ва Лонг-Айленддаги Нассау округи Ойстер Бай шаҳрида Шарқий Норвичда ўсган. Унинг отаси Wиллиам Ж. Cолвин Иккинчи жаҳон урушининг денгиз пиёдалари фахрийси ва Ню Ёркдаги давлат мактабларида инглиз тили ўқитувчиси бўлган. Нассау округидаги демократик сиёсатда ҳам фаол бўлган. У Эугене Ниcкерсон қўл остида округ ижрочи ўринбосари бўлиб ишлаган. Онаси эса РозМариэ Маррон Cолвин Лонг-Айленд давлат мактабларида раҳбарлик бўйича маслаҳатчи бўлган. Унинг икки акаси (Wиллиам ва Майкл) ва икки синглиси (Айлин ва Кетрин) бор[4]. Мариэ 1974-йилда Ойстер Бай ўрта мактабини тамомлаган[5], ўрта мактабнинг бир чорагини хорижда Бразилияда алмашинув дастурида ўтказган ва кейинчалик Ел университетида ўқиган. У антропология бўйича мутахассис бўлган, Пулицер мукофоти совриндори ёзувчи Жон Херси билан курсда бўлган.

Cолвин шунингдек, Яле Даилй Неwс учун ёзишни бошлади шундан сўнг „журналист бўлишга қарор қилди“, дейди онаси. У 1978-йилда антропология бўйича бакалавр даражасини олган[6][7]. Cолвин Елда ўқиган вақтида ўзининг кучли шахс эканлиги билан танилган ва тезда ўзини кампусда „баланд овозда сўзловчи“ сифатида намоён этган[8].

Фаолияти

Cолвин Ню Ёрк шаҳридаги касаба уюшмасида қисқа вақт ишлаган, Ел университетини тугатгандан бир йил ўтиб, Унитед Пресс Интернатионал (УПИ) да журналистик фаолиятини бошлаган[9]. У УПИ учун дастлаб Трентонда, кейин Ню Ёрк ва Вашингтонда мухбир бўлиб ишлаган. 1984-йилда Cолвин УПИ учун Париж бюроси менежери этиб тайинланди[10] 1985-йилда Тҳе Сундай Тимес газетасига ўтишди.

1986-йилдан газетанинг Яқин Шарқ бўйича мухбири, 1995-йилдан эса ташқи ишлар бўйича мухбири вазифасини бажарган. 1986-йилда у Эл-Дорадо канёни операциясидан кейин Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийдан биринчи бўлиб интервю олган[11]. Қаддафий бу интервюда 1986-йил апрел ойида АҚШ самолётлари Триполини бомбардимон қилганида уйда бўлганини ва „уй томи қулаганда“ хотини ва болаларини қутқаришда ёрдам берганини айтди. Қаддафий, шунингдек, Роналд Рейган Оқ уйда экан, Ливия ва Қўшма Штатлар ўртасида муроса қилиш мумкин эмаслигини ҳам айтган. „Мен унга (Рейган) айтадиган гапим йўқ“, деган эди у, „чунки у ақлдан озган, аҳмоқ, исроил ити“.

1988-йил май ойида Cолвин Антон Шаммас, Жералд Кауфман, Моше Амирав, Надия Ҳижоб ва бошқалар билан бир қаторда 4-каналнинг „Қоронғудан кейин“ мунозарали дастурида узоқ вақт иштирок этган.

Яқин Шарқда у Чеченистон, Сербия, Серра-Леоне, Зимбабве, Шри-Ланка ва Шарқий Тимордаги можароларни ҳам ёритган. 1999-йилда Шарқий Тиморда у Индонезия томонидан қўллаб-қувватланган кучлар томонидан қамал қилинган 1500 аёл ва болаларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Уларни тарк этишдан бош тортган ҳолда, у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўшинларига, газета ва телевидениэда хабар берган[12]. Тўрт кундан кейин улар эвакуация қилинди. У Косово ва Чеченистонни можароларини ёритгани учун „Журналистикадаги жасорат учун“ Халқаро Аёллар Медиа Жамғармаси мукофотига сазовор бўлди[13][14]. У ҳужжатли филмлар ёзган ва суратга олган. Улардан бири Арафат: ББC учун афсона ортида[15] эди. Мариэ 2005-йилда „Гувоҳлик бераман“ ҳужжатли филмида тасвирланган.

Cолвин Шри-Ланкадаги фуқаролар уруши ҳақида хабар тайёрлаётганда чап кўзининг кўриш қобилиятини йўқотди. У 2001-йил 16-апрелда Тамил йўлбарслари назорати остидаги ҳудуддан ҳукумат назорати остидаги ҳудудга ўтаётганда Шри-Ланка армиясининг ракета-гранатаси (РПГ) портлашига учради. Шундан сўнг у кўзойнак тақиб олди[16][17]. „Журналист, журналист!“ деб бақиришганидан кейин ҳам унга ҳужум қилишган[18][19][20][21][22]. Жиддий жароҳатларга қарамай, ўша пайтда 45 ёшда бўлган Cолвин белгиланган муддатда юклатилган вазифани ўз вақтида бажариб 3000 сўзли мақола ёзишга муваффақ бўлди[23]. Мариэ шимолий Тамил минтақасида содир бўлган гуманитар фалокат, жумладан, ҳукумат томонидан озиқ-овқат, тиббий буюмлар блокадаси ва урушни ёритиш учун олти йил давомида хорижий журналистларнинг ҳудудга киришига йўл қўйилмагани сабабли ҳукумат қўшинларидан 48 км қочиб тамил гидлари билан Ванни ўрмони орқали хабарлар тайёрлаган[12][21][22]. Cолвин кейинчалик травмадан кейинги стресс бузилишидан азият чеккан ва иш жойидан жароҳатларидан кейин касалхонага ётқизишни талаб қилган.

Мариэ, шунингдек, Шри-Ланкадаги урушнинг сўнгги кунларида гувоҳ ва воситачи бўлган ва бу босқичда Тамилларга қарши содир этилган уруш жиноятлари ҳақида хабар берган[21]. Унинг яраланганидан бир неча кун ўтиб, Шри-Ланка ҳукумати хорижлик журналистларга исёнчилар назорати остидаги ҳудудларда саёҳат қилишига рухсат беришини айтди. Ҳукумат ахбороти директори Ария Рубасингҳе шундай деди: „Журналистлар боришлари мумкин, биз уларни тақиқлаганимиз йўқ, лекин улар ўз ҳаётлари учун хавф борлигини тўлиқ билишлари ва қабул қилишлари керак“[24]

2011-йилда Тунис, Миср ва Ливияда араб баҳори ҳақида репортаж бераётганда, унга номзодини кўрсатиши мумкин бўлган бошқа икки журналист билан бирга Қаддафийдан яна интервю олиш имконияти таклиф қилинди. Қаддафийнинг уруш бошланганидан бери биринчи халқаро интервюси учун Cолвин АБC Неwс мухбири Кристиан Аманпур[25] ва ББC Неwс журналисти Жереми Боуэнни олиб кетди[12][26].

Cолвин „инсониятни ҳаддан ташқари, чидаб бўлмас нарсага итариб юбориш“ ҳақида ёруғлик бериш муҳимлигини таъкидлади: „Менинг вазифам гувоҳлик беришдир. Мени ҳеч қачон қайси русумдаги самолёт қишлоқни бомбардимон қилгани ёки унга қарата ўқ узган артиллерия 120 мм ёки 155 мм бўлганини билишга қизиқмаганман“[12].

Шахсий ҳаёти

Cолвин икки марта оила қурган. Дастлаб журналист Патрик Бишопга турмушга чиққан. Ливандаги фуқаролар уруши пайтида Испаниянинг Эл Паис газетасининг Бейрутдаги мухбири боливиялик журналист Хуан Карлос Гумуcиога турмушга чиқди. Гумуcио 2002-йил феврал ойида депрессия ва алкоголизмдан кейин Боливияда ўз жонига қасд қилган.

Cолвин Лондон ғарбидаги Ҳаммерсмит шаҳрида яшаган.

Вафоти ва мероси

2012-йил февралида Cолвин Сурия ҳукуматининг Сурия фуқаролар урушини рухсациз ёритиш учун чет эллик журналистларнинг Сурияга киришига тўсқинлик қилишдаги уринишларига эътибор бермай, мотокрос мотоциклида Сурияга ўтиб кетди. Cолвин Ҳомс шаҳрининг ғарбий Баба Амр туманида жойлашиб, ўзининг сўнгги эшиттиришини 21-феврал куни кечқурун ББC, Чаннел 4, CНН ва ИТН Неwс телеканалларида сунъий йўлдош телефони орқали қилган. У Сурия кучлари томонидан Ҳомс кўчаларида тинч аҳоли бинолари ва одамларга „шафқациз“ ўқ отиш ва снайпер ҳужумларини тасвирлаб берган[12]. Cолвин Андерсон Купер билан гаплашар экан, Ҳомснинг бомбардимон қилинишини ўзи бошидан кечирган энг ёмон можаро деб таърифлаган[27].

Мариэ Cолвиннинг исми, Журналистлар хотираси (фр), Баеух .

Cолвин 22-феврал куни фотожурналист Реми Очлик билан бирга вафот этган[12]. Сурия ҳукумати Дамашқда ўтказган суриштирувида Мариэ Cолвин „ қўлбола портловчи қурилма“ томонидан ўлдирилган деган хулосага келди[28]. Сурия ҳукумати портловчи қурилма 2012-йил 22-февралда Сурия армияси томонидан ўққа тутилаётган норасмий медиа биносидан қочиб кетаётганда террорчилар томонидан ўрнатилганини да‘во қилган[29][19][30][31]. Ушбу ҳисоб Cолвин ва Очлик билан бирга бўлган ва ҳужумдан омон қолган фотограф Пол Конрой томонидан рад этилган. Конройнинг эслашича, Cолвин ва Очлик қурол-яроғини йиғиштираётганда, Сурия артиллерияси уларнинг медиа марказига ўқ узган[32].

Журналист Жан-Пер Перрен ва бошқа манбалар, бинонинг Сурия армияси томонидан нишонга олингани, сунъий йўлдош телефон сигналлари ёрдамида аниқлангани ҳақида хабар берган[33][34]. Уларнинг жамоаси бир неча соат олдин чиқиш стратегиясини режалаштирган эди[22]

2012-йилнинг 22-феврал куни кечқурун Ҳомс аҳолиси Cолвин ва Очлик шарафига кўчаларда мотам тутдилар. Cолвин ўлимидан сўнг бутун оммавий ахборот воситалари ва сиёсий дунёда унга ҳурмат кўрсатилди[35][36].

Cолвиннинг шахсий буюмлари у билан бирга келган. Бунга асосий жиҳозлар ва унинг дўсти Жералд Уивернинг 387 бетлик қўлёзмаси бўлган рюкзак киради. Cолвиннинг синглиси Кетлин Cолвин ва ўша пайтда Тҳе Сундай Тимеснинг чет эллик муҳаррири Шон Раян унинг китобини нашр этишда ёрдам беришган[37].

Cолвиннинг дафн маросими 2012-йил 12-март куни Ню Ёркдаги Ойстер кўрфазида бўлиб ўтди, маросимда 300 киши, шу жумладан унинг жўнатмаларига, дўстлари ва оиласига эргашганлар иштирок этди[38]. У куйдирилди ва кулининг ярми Лонг-Айлендга, қолган ярми Темза дарёсига, охирги уйи яқинига сочилди.

2016-йил июл ойида Кетлин Cолвин Сурия ҳукумати Cолвинни нишонга олган ҳолда ўлдиришга тўғридан-тўғри буйруқ берганлиги тўғрисида далилларни қўлга киритганини даъво қилиб, Сурия Араб Республикаси ҳукуматига судсиз ўлдириш бўйича фуқаролик даъвосини берди[39]. 2018-йил апрел ойида айбловлар унинг оиласи томонидан тақдим этилган суд ҳужжатларида маълум бўлди[40]. 2019-йил январ ойида Америка суди Сурия ҳукуматини Cолвиннинг ўлими учун жавобгар деб топди ва уларга 300 миллион доллар жарима тўлаш ҳақида қарор чиқарди. Суд қарорида айтилишича, Cолвин „айниқса касби туфайли мамлакатда кучайиб бораётган мухолифат ҳаракати ҳақида хабар берганларнинг овозини ўчириш мақсадида нишонга олинган. Ўз касбий мақомида ишлаган журналистларнинг ўлдирилиши бутун дунё бўйлаб бундай воқеалар ҳақида хабар беришга совуқ таъсир кўрсатиши мумкин. Жасоратли меҳнати нафақат муҳим, балки уруш зоналари ва умуман урушларни тушунишимиз учун жуда муҳим бўлган Америка фуқаросининг мақсадли ўлдирилиши ғазабланган ва шунинг учун жавобгар давлатга таъсирини бир неча баравар оширадиган жазо мукофоти кафолатланади дейилган[41][42].

2018-йилда Cолвиннинг ҳаётига асосланган “А Привате wар" филми, режиссёр Метю Хайнман, ёзувчиси Араш Амел томонидан тайёрланган. Росамунд Пайк Cолвин ролини ўйнаган, филм 2012-йилда Ванитй Фаир журналида чоп этилган „Мариэ Cолвиннинг шахсий уруши“ мақоласи асосида суратга олинган[43]. 2021-йилда суҳбат чоғида „Бетмен Суперменга қарши: Адолат тонгида“ филмини ёзган Крис Террио филмдаги Лоис Лейннинг образида Cолвиндан илҳомланганлигини айтган[44].

Мукофотлари

  • 2000-йил — Йилнинг энг яхши журналисти, Хорижий матбуот ассоциацияси
  • 2000-йил — Журналистикадаги жасорат, Халқаро аёллар медиа фонди
  • 2001-йил — Йилнинг хорижий мухбири, Британия матбуоти мукофотлари
  • 2009-йил — Йилнинг хорижий мухбири, Британия матбуоти мукофотлари
  • 2012-йил — Анна Политковская мукофоти, урушдаги барча аёлларга мурожаат қилинг (РАW ин WАР)
  • 2012-йил — Йилнинг хорижий мухбири, Британия матбуоти мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Wитнессес: Либян говернмент форcес шеллинг cивилиан ареас оф Мисрата“. cнн.cом (25-апрел 2011-йил). Қаралди: 2-ноябр 2018-йил.
  2. ↑ „Мариэ Cолвин "А Wоман оф Валор"“. Лонг Исланд Cоммунитй Фоундатион. 2019-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-июл 2015-йил.
  3. ↑ „Сйриа фоунд лиабле фор УС репортер'с деатҳ“. ББC Неwс (31-январ 2019-йил).
  4. ↑ Рамос, Вícтор Мануэл. „Мариэ Cолвин'с бодй дуэ баcк он Лонг Исланд Туэсдай“. Неwсдай (5-март 2012-йил). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2016-йил. „Борн ин Асториа, Қуээнс, Cолвин, 56, греw уп ин Эаст Норwич анд аттендед ҳигҳ счоол ин Ойстер Бай.“.
  5. ↑ Рамос, Вícтор Мануэл; Мурпҳй, Wиллиам. „Мариэ Cолвин фунерал драwс ҳундредс оф моурнерс“. Неwсдай (12-март 2012-йил). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2016-йил.
  6. ↑ „Жоурналист Киллед ин Сйриа Аттендед Яле“. НБC Cоннеcтиcут (22-феврал 2012-йил).
  7. ↑ Сисгорео, Даниэл. „Cолвин '78 киллед ин Сйриа“. Яле Даилй Неwс (22-феврал 2012-йил). 6-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „Фореигн cорреспондент, Яле алум киллед он ассигнмент“. Яле Даилй Неwс (23-феврал 2012-йил). 2018-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
  9. ↑ Риcчиарди, Шеррй. „Ҳигҳwай то тҳе Дангер Зоне“. Америcан Жоурналисм Ревиэw (2000-йил апрел). 23-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  10. ↑ Баррон, Жамес. „Реcаллинг Ҳер Детерминед Даугҳтер, а Жоурналист Киллед ин Сйриа“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (22-феврал 2012-йил).
  11. ↑ Миллер, Жудитҳ. Год ҳас Нинетй-Нине Намес: Репортинг фром а Милитант Миддле Эаст. Неw Ёрк: Симон анд Счустер, 1997 — 232-бет. ИСБН 0-684-83228-3. 
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 12,5 Греэнсладе, Рой. „Мариэ Cолвин обитуарй“. Тҳе Гуардиан (22-феврал 2012-йил). Қаралди: 25-феврал 2012-йил.
  13. ↑ Карппи, Дагмар Форс. „Wоман Жоурналист Гец Ҳер Сторй: Ин Спите оф Гренаде Аттаcк, Мариэ Cолвин Филес Ҳер Репорт“. Антон Неwс. 25-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  14. ↑ Спиллиус, Алех. „Мариэ Cолвин киллед ин Сйриа: лифе анд тимес оф дистингуишед wар cорреспондент“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (22-феврал 2012-йил). Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  15. ↑ Фатима. „Деатҳ оф Мариэ Cолвин, Америcан жоурналист оф wар“. АллВоиcес.cом (2012-йил 22-феврал). Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  16. ↑ „Петер Попҳам: Прабҳакаран талкед оф пеаcе. Бут тҳе ман И мет wас“. индепендент.cо.ук (20-апрел 2014-йил). Қаралди: 2-ноябр 2018-йил.
  17. ↑ „Wар пҳотограпҳер Паул Cонрой он wоркинг wитҳ Мариэ Cолвин, тҳе формидабле жоурналист киллед ин Сйриа“. индепендент.cо.ук (19-сентабр 2018-йил). Қаралди: 2-ноябр 2018-йил.
  18. ↑ Ҳодгсон, Жессиcа. „Сундай Тимес жоурналист май лосе сигҳт“. Тҳе Гуардиан (18-апрел 2001-йил).
  19. ↑ 19,0 19,1 Wардроп, Муррай. „Сйриа: Сундай Тимес жоурналист Мариэ Cолвин 'киллед ин Ҳомс'“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (22-феврал 2012-йил). Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  20. ↑ „Сйриа: Wар Репортер Мариэ Cолвин анд Пҳотограпҳер Рéми Очлик Аре Киллед“. 22-феврал 2012-йил. 22-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 12-сентабр 2022-йил. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)CС1 маинт: дате формат ()
  21. ↑ 21,0 21,1 21,2 Cолвин, Мариэ. „Слаин Тамил чиэфс wере промисед сафетй“. Тҳе Аустралиан (25-май 2009-йил). Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  22. ↑ 22,0 22,1 22,2 Ҳилсум. „Мй фриэнд, Мариэ Cолвин“. Wорлд Неwс Блог. Чаннел 4 (22-феврал 2012-йил). 2012-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
  23. ↑ Cолвин, Мариэ. „Тигерс беггед ме то брокер суррендер“. Тҳе Сундай Тимес (24-май 2009-йил). Қаралди: 24-октабр 2018-йил.
  24. ↑ „Сри Ланка То Аллоw Пресс Инто Ареас“. Ассоcиатед Пресс (22-апрел 2001-йил). Қаралди: 24-октабр 2018-йил.
  25. ↑ Аманпоур. „Cол Гаддафи 'брушед офф тҳе интернатионал прессуре'“. АБC Неwс (1-март 2011-йил).
  26. ↑ Боwен. „Cол Гаддафи 'брушед офф тҳе интернатионал прессуре'“. ББC Неwс (1-март 2011-йил).
  27. ↑ „Видео: Мариэ Cолвин'с ласт cалл то CНН“. CНН (2012-йил 22-феврал). 2012-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
  28. ↑ „Сйриэ – Ла вéритé сур ла морт де ла жоурналисте амéриcаине Мариэ Cолвин“ (франсузча). Алгериа ИСП (5-март 2012-йил). 27-март 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-март 2012-йил.
  29. ↑ Нордланд, Род; Cоwелл, Алан. „Тwо Wестерн Жоурналисц Киллед ин Сйриа Шеллинг“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (22-феврал 2012-йил).
  30. ↑ „'Фореигн жоурналисц киллед' ин Ҳомс шеллинг“. Ал Жазеэра (22-феврал 2012-йил). Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  31. ↑ „Ветеран wар репортер Мариэ Cолвин киллед ин Сйриа“. Чаннел 4 (22-феврал 2012-йил). Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  32. ↑ Wоод, Паул. „Мариэ Cолвин'с Фамилй Бламес Ассад фор Ҳер Деатҳ“. Тҳе Даилй Беаст (9-июл 2016-йил). Қаралди: 10-июл 2016-йил.
  33. ↑ Приэст. „Wар репортер Мариэ Cолвин wас траcкед, таргетед анд киллед бй Ассад'с форcес, фамилй сайс“. Тҳе Wашингтон Пост (2016-йил 9-июл). Қаралди: 2-ноябр 2018-йил.
  34. ↑ Рамдани, Набила; Аллен, Петер. „Мариэ Cолвин: Бритаин суммонс Сйриа амбассадор овер киллинг“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (22-феврал 2012-йил). Қаралди: 22-феврал 2012-йил.
  35. ↑ „Сйриан аcтивисц пай трибуте то жоурналисц Мариэ Cолвин анд Реми Очлик киллед ин Ҳомс“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (23-феврал 2012-йил). 24-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
  36. ↑ „Трибутес паид то Сундай Тимес репортер Мариэ Cолвин“. ББC Неwс (22-феврал 2012-йил). Қаралди: 2-март 2012-йил.
  37. ↑ Cоппс, Алан. „Боок боост то Cолвин фунд“. Тҳе Сундай Тимес (22-феврал 2015-йил). 21-август 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-октабр 2018-йил.
  38. ↑ Wалтерс, Жоанна. „Мариэ Cолвин: моурнерс сай фареwелл то 'талентед, cомпассионате' wар репортер“. Тҳе Гуардиан (12-март 2012-йил). Қаралди: 24-апрел 2012-йил.
  39. ↑ „Wар репортер Мариэ Cолвин wас траcкед, таргетед анд киллед бй Ассад'с форcес, фамилй сайс“. Тҳе Wашингтон Пост. Қаралди: 10-июл 2016-йил.
  40. ↑ „Сйриа 'ассассинатед репортер Мариэ Cолвин'“. ББC Неwс (10-апрел 2018-йил).
  41. ↑ cорреспондент. „УС cоурт финдс Ассад региме лиабле фор Мариэ Cолвин'с деатҳ ин Сйриа“ (31-январ 2019-йил).
  42. ↑ „Сериэс 2, Эписоде 16: Паул Cонрой“. Чаннел 4 Неwс. 22-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-январ 2019-йил.
  43. ↑ Бреннер. „Мариэ Cолвин'с Привате Wар“. ванитйфаир.cом (2012-йил август). Қаралди: 2-ноябр 2018-йил.
  44. ↑ Брезниcан. „'Жустиcе Леагуэ' Сcреэнwритер Чрис Террио Ис Супер Писсед Офф“ (инглизча). Ванитй Фаир (8-апрел 2021-йил). Қаралди: 30-апрел 2021-йил.

Адабиётлар

Ҳаволалар