Marie Curie
Мария Саломея Сколовская-Кюри (франсузча: Мариэ Cуриэ, полякча: Мариа Скłодоwска-Cуриэ) (1867-йил 7-ноябр, Варшава — 1934-йил 4-июл, Сансббвелмо, Париж яқинидаги Со шаҳрида дафн этилган) — франсуз ва поляк физиги ва кимёгари. Радиоактивлик ҳақидаги таълимот асосчиларидан бири. У Нобел мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл, Нобел мукофотини икки марта қўлга киритган тарихдаги биринчи олима(1903-йил физика бўйича П. Кюри ва А. Беккерел билан ҳамкорликда; 1911-йил кимё бўйича) ва икки илмий соҳада Нобел мукофотини қўлга киритган ягона инсон. Унинг турмуш ўртоғи Пер Кюри ушбу мукофот совриндори бўлган ва бу орқали бундай натижалага эришган тарихдаги биринчи оилага айланишган. Кюрилар оиласи жами ҳисобда бешта Нобел мукофотига сазовор бўлишган. У 1906-йилда Париж университетида профессор унвонини олган биринчи аёл бўлган[1]. Париж тиббиёт академияси аъзоси (1922-йилдан).
| Мария Склодовска-Кюри | |
|---|---|
|
Мария Склодовска-Кюри, тахминан 1920-йиллар | |
| Таваллуди |
7-ноябр 1867-йил Варшава, Конгресс Полшаси, Россия империяси |
| Вафоти |
4-июл 1934-йил Пасси, Рон-Алп, Франсия |
| Фуқаролиги | Россия империяси (1895 йилгача) · Франсия (1895 йилдан) |
| Миллати | Поляк-Франсуз |
| Соҳаси | Физика · Кимё |
| Институтлар | Париж университети (Радий институти) · Écоле нормале супéриэуре · Франсия тиббиёт академияси · Интеллектуал ҳамкорлик халқаро қўмитаси |
| Таълими | Париж университети |
| Тезис сарлавҳаси | Речерчес сур лес субстанcес радиоаcтивес (Радиоактив моддалар устидаги тадқиқотлар) |
| Академик раҳбарлари | Габриэл Липпманн |
| Машҳур шогирдлари | Андрé-Лоуис Дебиэрне · Гиоаcчино Фаилла · Ирèне Жолиот-Кюри · Маргуэрите Перей · Франcис Перрин ва бошқалар |
| Машҳур ишлари | Полоний ва радийни кашф этиш (Пер билан биргаликда) · Радиоактивлик тадқиқотлари |
| Мукофотлари | Девй медали (1903) · Физика бўйича Нобел мукофоти (1903) · Маттеуccи медали (1904) · Кимё бўйича Нобел мукофоти (1911) · Wиллард Гиббс мукофоти (1921) ва бошқалар |
| Турмуш ўртоғи | Пиэрре Cуриэ |
|
| |
У ўша вақтлар Россия империяси таркибида бўлган Полшанинг Варшава шаҳрида туғилган. У дастлаб Варшавадаги Флйинг Университйни тамомлаган. 1891-йилда 24 ёшида у опаси Бронисłаwа билан Парижга ўқишга боради, у ерни тамомлагач илмий ишини бошлайди. 1895-йилда у франсуз физиги Пер Кюри билан турмушга чиқди ва у билан бирга 1903-йилги Нобел мукофотини қўлга киритади. 1906-йилда турмуш ўртоғи Пиэрре Парижда бахциз ҳодиса оқибатида вафот этди. Мариэ 1911-йилда радиоактив изотопларни изоляция қилиш учун ўзи ихтиро қилган усуллар ёрдамида полоний ва радий элементларини кашф этганлиги учун Кимё бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. 1920-йилда Парижда Cуриэ Институте ин Парис ва 1932-йилда Варшавада Кюри Институте ин Wарсаwларга асос солади.
Турмушга чиққач у Пиэрре билан Индустриал физика ва кимё мактабидаги унинг лабораториясида ишлаган. 1897-йилдан П. Кюри билан бирга А. К. Беккерел очган (1896) уран тузларининг нурланиши устида тадкиқотлар олиб борган ва бу ҳодисага „радиоактивлик“ деб ном берган[2]. П. Кюри билан бирга полоний ва радийни очган (1898). У радийнинг металл намунасини олган (1910; франсуз кимёгари А. Деберн билан ҳамкорликда) ва унинг хоссасини ўрганган. Радиоактивликнинг ўлчаш усулларини ишлаб чиққан[3].
Ҳаёти ва фаолияти
Илк йиллари


Мария Саломея Склодовска 1867-йил 7-ноябрда Россия империяси таркибидаги Конгресс Полшасининг Варшава шаҳрида туғилган. У таниқли педагоглар Бронислава (қизлик фамилияси Богуска) ва Владислав Склодовский оиласининг бешинчи ҳамда энг кенжа фарзанди эди[4][5]. Мария („Мания“)нинг опа-сингил ва акалари Зофия („Зося“, 1862-йилда туғилган), Юзеф („Юзё“, 1863-йилда туғилган), Бронислава („Броня“, 1865-йилда туғилган) ҳамда Ҳелена („Ҳела“, 1866-йилда туғилган) эди[6][7].
Склодовскилар оиласи ҳам ота, ҳам она томондан Полша мустақиллигини тиклашга қаратилган миллий қўзғолонлардаги иштироки туфайли мол-мулки ва бойлигининг катта қисмини йўқотган эди. Энг сўнгги бундай қўзғолон Январ қўзғолони (1863–1865) бўлган[8]. Бу ҳолат Мария ва унинг ака-опаларини ҳаётда ўз ўрнини топиш учун катта қийинчиликлар билан курашишга мажбур қилди[8]. Мариянинг отаси томондан бобоси Юзеф Склодовский Люблиндаги бошланғич мактаб директори бўлиб ишлаган. Мазкур мактабда кейинчалик поляк адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлган Болесłаw Прус ҳам таҳсил олган[9] [10].
Владислав Склодовский математика ва физика фанларидан дарс берган. Кейинчалик айнан шу фанлар Мариянинг илмий фаолиятининг асосини ташкил этди. У Варшавадаги ўғил болалар учун мўлжалланган икки гимназияга раҳбарлик қилган[6]. Россия маъмурияти поляк мактабларида лаборатория машғулотларини тақиқлагач, Владислав лаборатория жиҳозларининг бир қисмини уйига олиб келиб, фарзандларига улардан фойдаланишни ўргатган[6]. Кейинчалик унинг поляк миллатчилигига мойиллиги сабабли лавозимидан четлатилиши оиланинг молиявий аҳволини янада оғирлаштирди. Муваффақияциз инвестиция туфайли кўрилган зарар оқибатида Склодовскилар уйларида ўқувчиларни ижарага жойлаштириш орқали қўшимча даромад топишга мажбур бўлдилар[6]. Мариянинг онаси Бронислава Варшавадаги нуфузли қизлар интернат мактабини бошқарган. Мария туғилгач, у бу лавозимни тарк этди[6]. 1878-йил май ойида, Мария ўн ёшга тўлганида, Бронислава сил касаллигидан вафот этди[6]. Бундан уч йил аввал Мариянинг энг катта опаси Зофия интернат ўқувчиларидан биридан юққан тиф касаллиги оқибатида ҳаётдан кўз юмган эди[6]. Мариянинг отаси атеист, онаси эса диндор католик бўлган[11]. Онаси ва опасининг вафоти Мариянинг католикликдан узоқлашиб, кейинчалик агностик қарашларни қабул қилишига сабаб бўлди[12].

Ўн ёшида Мария Ж. Сикорска бошқарувидаги интернат мактабида таълим ола бошлади. Кейинчалик у қизлар гимназиясига ўқишга кириб, 1883-йил 12-июнда уни олтин медал билан тамомлади[5]. Ўқишни тугатганидан сўнг у руҳий тушкунлик билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган соғлиғи ёмонлашуви туфайли бир муддат таълимдан четда қолди[13]. Кейинги йилни отаси қариндошлари билан қишлоқда, ундан кейинги йилни эса Варшавада отаси билан бирга ўтказиб, хусусий дарслар берди[5]. Аёллар учун олий таълим муассасаларига кириш имконияти чекланганлиги сабабли Мария ва унинг опаси Бронислава яширин фаолият юритган Учар университетга қатнай бошладилар. Ушбу муассаса поляк ватанпарварлари томонидан ташкил этилган бўлиб, аёлларга ҳам олий таълим олиш имконини берарди[5][13].
Мария опаси Бронислава билан ўзаро келишувга эришди: у Брониславанинг Париждаги тиббиёт таълимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, эвазига эса Бронислава икки йил ўтиб унга худди шундай ёрдам кўрсатади[5][13]. Шу мақсадда Мария аввал Варшавада уй ўқитувчиси бўлиб ишлади, кейинчалик эса икки йил давомида Шчуки қишлоғида отасининг қариндошлари бўлган Жоравскийлар оиласида гувернантка вазифасини бажарди. Бўш вақтларида эса мустақил равишда илм билан шуғулланишни давом эттирди[5][13][14]. Мариянинг ўзи ҳам Парижда ўқишни орзу қилган, бироқ опасига ёрдам бериш учун бу режасини бир муддат ортга суришга мажбур бўлган[15]. Жоравскийлар оиласида ишлаган даврида Мария оиланинг ўғли Казимиэрз Żораwскига ошиқ бўлиб қолди. Кейинчалик у таниқли математик сифатида ном қозонди[13]. Бироқ Казимержнинг ота-онаси камбағал қариндош қиз билан турмуш қуриш фикрини рад этдилар. Казимерж эса уларнинг қарорига қарши чиқа олмади[13]. Бу айрилиқ ҳар икки томон учун ҳам оғир кечди. Казимерж докторлик даражасини олиб, математика соҳасида академик фаолият юритди, кейинчалик профессор ва Краков университети ректори бўлди. Шунга қарамай, умрининг сўнгги йилларида у Варшава технология университети профессори сифатида ишларкан, кўпинча Мария Склодовска шарафига ўрнатилган ҳайкал қаршисида узоқ ўйга толган ҳолда ўтирарди. Мазкур ҳайкал Мария томонидан 1932-йилда асос солинган Радий институти олдига 1935-йилда ўрнатилган эди[8][12].
1890-йил бошларида Бронислава, бир неча ой аввал поляк шифокори ва жамоат арбоби Казимиэрз Дłускига турмушга чиққач, Марияни Парижга таклиф қилди. Бироқ Мария университет тўловларини қоплаш учун етарли маблағга эга эмас эди ва таклифни дарҳол қабул қила олмади[5]. Керакли маблағни йиғиш учун унга яна бир ярим йил вақт керак бўлди. Бу даврда отаси яхшироқ маошли иш топишга муваффақ бўлиб, қизига ёрдам бера олди[13]. Мария эса бу вақт давомида мустақил таълим олишни давом эттирди: китоблар мутолаа қилди, ёзишмалар олиб борди ва турли устозлардан сабоқ олди[13]. 1889-йил бошида у Варшавадаги отасининг уйига қайтди[5]. У 1891-йил охиригача гувернантка сифатида ишлашда давом этди, шу билан бирга Учар университетдаги машғулотларда қатнашди ва илк амалий илмий тайёргарлигини олди[13]. 1890–1891-йилларда у Варшаванинг Эски шаҳри яқинидаги Саноат ва қишлоқ хўжалиги музейининг кимё лабораториясида ишлади. Лаборатория Кракоwскиэ Прзедмиэścиэ кўчасидаги 66-уйда жойлашган эди[5][13][13]. Лабораторияга Мариянинг амакиваччаси Жóзеф Богуски раҳбарлик қилган. У илгари Санкт-Петербургда буюк рус кимёгари Дмитрий Менделеевнинг ассистенти бўлиб ишлаган эди[5][13][12].
Оиласи
Мария Скодовская 1867-йил 7-ноябрда Россия Империясига қарашли Полшанинг Варшава шаҳрида дунёга клеган. У таниқли ўқитувчилар[16] Бронислаwа, Богуска ва Владислав Склодовскийнинг бешинчи ва энг ёши кичик фарзанди. Мариа (лақаби Маниа)нинг катта ака-укалари Зофиа (1862-йил), Ёзеф (1863-йил), Бронислава (1865-йил) ва Гелена (1866-йил) эди[17][6].
Манбалар
- ↑ Жулиэ Дес Жардинс. „Мадаме Cуриэ'с Пассион“. Смитҳсониан Магазине (2011-йил 1-октябр). 2012-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-сентябр.
- ↑ „Тҳе Дисcоверй оф Радиоаcтивитй“. Лаwренcе Беркелей Натионал Лабораторй (2000-йил 9-август). 2012-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-август.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Мариэ Cуриэ Фаcц“. Нобелпризе.орг. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-март.
- ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 Эстреичер, Тадеусз „Cуриэ, Мариа зе Скłодоwскич“, . Полски сłоwник биографиcзнй, вол. 4 (пл), 1938 — 111-бет.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 „Мариэ Cуриэ – Полиш Гирлҳоод (1867–1891) Парт 1“. Америcан Институте оф Пҳйсиcс. 2011-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 7-ноябр.
- ↑ Нелсон, Cраиг. Тҳе Аге оф Радианcе: Тҳе Эпиc Рисе анд Драматиc Фалл оф тҳе Атомиc Эра. Симон & Счустер, 2014 — 18-бет. ИСБН 978-1-4516-6045-6.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Wожcиэч А. Wиэрзеwски (21 Жуне 2008). "Мазоwиэcкиэ корзениэ Марии" (пл). Гwиазда Поларна 100 (13): 16–17. ҳттп://www.гwиаздаполарна.cом/cзйтаж.пҳп?нр=813&cат=4&арт=04-01.тхт. Қаралди: 10 Септембер 2012.Мариэ Cуриэ]]
- ↑ Пиąткоwска, Моника. Прус: Śледзтwо биографиcзне. Кракów: Wйдаwниcтwо Знак, 2017 — 49–50-бет. ИСБН 978-83-240-4543-3.
- ↑ Миłосз, Cзесłаw. Тҳе Ҳисторй оф Полиш Литературе. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1983 — 291-бет. ИСБН 978-0-520-04477-7. „Ундоубтедлй тҳе мост импортант новелист оф тҳе период wас Болесłаw Прус...“
- ↑ Баркер, Дан. Тҳе Гоод Атҳеист: Ливинг а Пурпосе-Филлед Лифе Wитҳоут Год. Улйссес Пресс, 2011 — 171-бет. ИСБН 978-1-56975-846-5. Қаралди: 2015-йил 7-сентябр (2015-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 12,0 12,1 12,2 Реид, Роберт Wиллиам. Мариэ Cуриэ. Неw Америcан Либрарй, 1974. ИСБН 978-0-00-211539-1. Қаралди: 2016-йил 15-март (2016-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 13,00 13,01 13,02 13,03 13,04 13,05 13,06 13,07 13,08 13,09 13,10 13,11 „Мариэ Cуриэ – Полиш Гирлҳоод (1867–1891) Парт 2“. Америcан Институте оф Пҳйсиcс. 2011-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 7-ноябр.
- ↑ Рйдéн, Женнй „МАРИЭ CУРИЭ“. НобелПризе.орг (2025-йил 29-апрел). Қаралди: 2026-йил 24-феврал.
- ↑ Голден, Росс (1945). "Мариэ Cуриэ". Буллетин оф тҳе Полиш Институте оф Арц анд Сcиэнcес ин Америcа 3 (2): 204–206.
- ↑ „Мариэ Cуриэ Фаcц“. Нобелпризе.орг. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-март.
- ↑ Нелсон, Cраиг. Тҳе Аге оф Радианcе: Тҳе Эпиc Рисе анд Драматиc Фалл оф тҳе Атомиc Эра. Симон & Счустер, 2014 — 18-бет. ИСБН 978-1-4516-6045-6. Қаралди: 2016-йил 24-январ (2017-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |