Анна Мариа "Мариэ" Туссауд (Франсузча талаффузи: ​[маʁи тйсо]; нéэ Грошолтз; 1 Декабр 1761 – 16 Апрел 1850) Хоним Тюссо номи билан машҳур бо'лган франсуз рассоми, Лондонда асос солган Мадаме Туссаудс музейи ва мум ҳайкаллари билан машҳур.

Биографияси

Мариа Тюссо
Таваллуди Мариа Анна Грошолтз
Декабр 1, 1761
Страсбоург, Франсия
Вафоти Апрел 16, 1850
Лондон, Энгланд
Касби Мум ҳайкалтарошлик

Мариа Тюссо 1761-йил 1-декабрда Франсиянинг Страсбург шаҳрида туғилган[1]. Унинг отаси Жозеф Грошолц Мари туг'илишидан икки ой олдин Етти йиллик урушда вафот этади. Олти ёшида онаси Анне-Мариа Валдер уни Швейцариянинг Берн шаҳрига олиб кетди. У ерда оила маҳаллий шифокор Филипп Куртиуснинг уйига ко'чиб о'тди ва Мари уй хизматчиси бо'либ ишлай бошлади.[2]

Мариа амакисидек ко'рган Куртиус мум моделлаштиришда моҳир эди. У дастлаб анатомияни тасвирлаш учун бу исте'доддан қо'ллаган, аммо кейинчалик ҳайкалтарошликда ҳам мумдан фойдаланган. Куртуис 1765-йилда Cабинет де Портраиц Эн Cире (Мум портрет фирмаси) ташкил этиш учун Парижга кўчиб ўтди.[3] О'ша йили у Людовик ХИВ нинг со'нгги бекаси хоним ду Баррининг мум ҳайкалини ясади, бу мум ҳайкал ҳозирда намойиш этилаётган энг қадимги мум асари ҳисобланади. Бир йил о'тгач, Тюссо ва унинг онаси Парижда Куртиусга ёрдамга боради. Куртиуснинг мум ишларининг биринчи ко'ргазмаси 1770-йилда намойиш этилган ва омма э'тиборини жалб қилган. 1776-йилда Куртиуснинг кор'газмаси Палаис-Роялга ко'чади ва у 1781-йилда Марианинг Чамбер оф Ҳоррорс (Дахшатлар Палатаси) ко'ргазмаси шаклланишига та'сир ко'рсаткан Cаверне дес Грандс Волеурс (Катта о'г'рилар г'ори) мум асарлари то'пламини яратди.[4]

Фаолияти

Куртиус Тюссога мумни моделлаштириш сан'атини о'ргатган. У мум ҳайкалтарошликка иқтидори борлигини намоён этади ва Куртуис учун рассом сифатида ишлай бошлайди. 1777-йилда у о'зининг биринчи иши ҳисобланган Волтернинг мум ҳайкалини яратади. 1780-йилдан 1789-йилдаги инқилобгача Тюссо файласуф Жан-Жак Руссо, Бенжамин Франклин ва Волтер каби таниқли кишиларнинг энг машҳур портретларини яратди.[5] Унинг таржимайи ҳолида айтилишича, бу даврда Тюссо Людовик ХВИ нинг синглиси Элизабетҳга назр қилишни о'ргатиш учун ишга кирган. О'з ёдномаларида у малика, унинг акаси ва саройи а'золари о'ртасидаги шахсий суҳбатлардан хабардор бо'лганини тан олади. У, шунингдек, қироллик оиласи а'золари унинг ишидан жуда мамнун бо'лганлиги сабабли, уни Версалда яшашга таклиф қилишган ва у ерда Тюссо 9 йил мобайннида истиқомат қилган, аммо буларни тасдиқлаш учун замонавий далиллар мавжуд эмас.[6]

Буюк Франсуз Инқилиоби

1789-йил 12-июлда Куртиус томонидан тайёрланган Жақуэс Неcкер ва Д'Орлеан герсогининг мумдан ясалган бошлари Бастилияга ҳужумдан икки кун олдинги норозилик маршида намойиш қилинган.[5]

Тюссо қироллик тарафдори сифатида қабул қилинган[6]; Оммавий террор пайтида Тюссо Жозефина Бонапарт билан бирга ҳибсга олинган ва қатл қилишга тайёрланган. Унинг со'зларига ко'ра, Куртиус ва унинг яқинларини қо'ллаб-қувватлаган Коллот д'Ҳербоис туфайли озод қилинган.[3] Тюссо о'шанда у инқилобнинг машҳур қурбонлари, жумладан Людовик ХВИ, Мари Антуанетта, малика де Ламбалле, Марат[5] ва Робеспиэрнинг мум фигураларини о'лим ниқоблари сифатида ясаганини айтади.

Куртиус 1794-йилда вафот этди ва о'з мум асарлари то'пламини Тюссога қолдирди. 1795-йилда Тюссо қурилиш муҳандиси Франсуа Тюссога турмушга чиқади ва учта фарзандли бо'лишади: Жозеф ҳамда Френсис (ва қизи туг'илганда вафот этади).[6]

Буюк Британия

Мариа Тюссо Автопортрети

1802-йилда Тюссо о'зининг портретлар то'пламини тақдим этиш учун о'ша пайтда то'рт ёш бо'лган о'г'ли Жозеф билан Лондонга боради. У фантасмагория кашшофи Пол Филидордан о'з ишини Лицей театрида Полнинг намойиши билан бирга тақдим этиш таклифини қабул қилди. Тюссонинг молиявий аҳволи унчалик яхши эмаслиги туфайли 1803-йилда Эдинбургга жо'наб кетди.[7] Наполеон урушлари натижасида Тюссо Франсияга қайтиб келолмади, шунинг учун у о'з коллексияси билан Британия ороллари бо'йлаб саёҳат қилди. 1822-йилда оилавий бизнесга қо'шилган о'г'ли Френсис билан яна бирлашди. Унинг эри Франсияда қолди ва иккови бир-бирларини бошқа ко'рмадилар.[6] 1825-йил ноябр ойида унинг гастрол ко'ргазмаси Висбеч Грузия театрида (ҳозирги Англес театри) бо'либ о'ткан. 1835-йилда, 33 йиллик Британия бўйлаб саёҳатдан со'нг, у Бейкер-стрит бозорининг юқори қаватида ўзининг биринчи доимий кўргазмасини ташкил қилади.[2] 1838-йилда у о'з таржимайи ҳолини ёзади. 1842-йилда яратган автопортрети ҳозир о'з музейининг кириш қисмида намойиш этилмоқда. Тюссонинг о'зи томонидан яратилган ба'зи мум ҳайкаллар ҳали ҳам сақланиб қолган. У 1850-йил 16-апрелда 88 ёшида Лондонда вафот этди. Авлиё Мери Рим-католик черковининг ўнг томонида, Лондон, Кадоган кўчасида хоним Мариа Тюссо хотирасига бағишланган ёдгорлик тоши мавжуд.[8]

Мерос

Мари Тюссодан со'нг, о'г'ли Френсис ко'ргазманинг бош рассоми бо'лди, кейин эса Френсиснинг о'гли ва ундан кейин набираси музей бошқарувида бо'лди. [9]

Мадам Тюссо муми музейи ҳозирда Лондоннинг асосий туристик диққатга сазовор жойларидан бирига айланди ва Амстердам, Истанбул, Пекин, Бангкок, Берлин, Блекпул, Сидней, Гонконг, Ухан, Лас-Вегас, Сан-Франсиско, Чонгқинг ва бошқа шаҳарлардаги филиаллари билан кенгайтирилди.

2018-йилда Эдвард Керий Мари Тюссо ҳаёти ва унинг ишларига баг'ишланган Литтле (Кичик) номли асар ёзди.

  1. ↑ „Биограпҳй оф Мариэ Туссаудс“ (1998-йил 20-июл). 2023-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Памела М. Пилбеам. Мадаме Туссауд: Анд тҳе Ҳисторй оф Wахwоркс. 
  3. ↑ 3,0 3,1 „Охфорд диcтионарй оф Натионал Биограпҳй“ (2004-йил 23-сентябр). 2023-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Антоине Лилти. Тҳе Инвентион оф Cелебритй. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Мадаме Туссауд: тҳе астоундинг тале оф сурвивал беҳинд тҳе wоман wҳо маде ҳисторй. Тҳе Гуардиан, 04.10.2018. 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 „Фаcц абоут Мариэ Туссауд“ (2018-йил 21-май). 2022-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-сентябр.
  7. ↑ Эмма Мcевой. Готҳиc Тоурисм. 
  8. ↑ Сcотт Wилсон. Рестинг Плаcес: Тҳе Буриал Ситес оф Море Тҳан 14,000 Фамоус Персонс, 3 — 762--бет. 
  9. ↑ „Мариэ Туссауд“ (2017-йил 26-декабр). 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-сентябр.


Диққат: "Мариа_Тюссо" бошланг'ич саралаш калити олдинги "Мариэ Туссауд" бошланг'ич саралаш калитини қайта аниқлаяпти.