Marilyn Saviola
Марилйн Э. Савиола – имконияти чекланганлар ҳуқуқлари бўйича фаолият юритган активист аёл. 1983-йилдан 1999-йилгача Ню-Ёркдаги Имконияти чекланганлар мустақиллиги вице-президенти сифатида фаолият олиб борган. Савиола Ню-Ёркнинг Манҳаттан шаҳридаги полиомиелитдан омон қолган ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати орқали танилган ҳамда бу иши учун кўплаб мукофот ва эътирофларга сазовор бўлган.
| Марилйн Савиола | |
|---|---|
| Файл:Марилйн Савиола.пнг | |
| Таваллуди | 1945-йил 13-июл |
| Вафоти | 2019-йил 23-ноябр |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими |
Лонг Исланд Университй (Бакалавр) Неw-Ёрк Университй (Магистр) |
| Касби | Имконияти чекланганлар ҳуқулари бўйича активист |
Ҳаёти ва таълими
Савиола 1945-йил 13-июлда Манҳаттандаги Ню-Ёрк шифохонасида дунёга келган[1]. Унинг ота-онаси Петер Савиола ва Cамилла 'Миллиэъ Савиола италян иммигрантлари бўлган. 1955-йилнинг августида Савиола полиомиелит билан касалланган. У Wиллард Паркер юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва икки ой давомида сунъий нафас олиш аппаратида сақланган[2]. Кейинчалик, полиомиелит унда тетраплегияни келтириб чиқарган, шу сабабли ногиронлар аравачаси ва сунъий нафас олиш аппаратидан фойдаланишга мажбур бўлган. Уйига қайтиш имкони бўлмаганлиги сабабли, Савиола ўсмирлик даврида Роосевелт оролидаги Голдwатер Мемориал касалхонасида яшаган. Савиола касалхонанинг ёш беморлар бўлими яратилишига сабабчи бўлган. У ерда беморлар ёшига мос кундалик юмушлар билан бирга турли тадбирлар ҳамда саёҳатлар ҳам ташкиллаштирилган[3]. Савиола Лонг Исланд университетида таҳсил олиб, 1970-йилда психология бўйича бакалавр даражасини олган. Биринчи курслик вақтида у ва бошқа Голдwатер беморлари масофадан, телефон орқали дарсларда қатнашиб, почта орқали имтихонлардан ўтишган[4]. Кейинчалик Ню-Ёрк университетида реабилитация маслаҳати билан магистрлик даражасини олган[5][6]. Савиола ЛИУда талабалик чоғида активист Жудитҳ Ҳеуманн билан танишган.
Фаолияти
Савиола 1970-йиллар охири ва 1980-йиллар бошларидан Голдwатер Мемориал касалхонасида 11 йил давомида реабилитация бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган[7][8][9]. Голдwатер Мемориал касалхонасида фаолият юритган вақтида оғир жисмоний нуқсонлари бўлган одамларга ёрдам берган ва уларга касалхона ҳаётидан жамият ҳаётига ўтишда кўмаклашган[10]. 1983-йилдан 1998-йилгача Ню-Ёркдаги Ногиронлар Мустақиллиги Марказининг ижрочи директори лавозимида фаолият олиб борган[11][12]. У, шунингдек, Ню-Ёрклик ногиронларнинг жамият ҳаёти ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаш учун штат қонунчилигида ҳам ишлаган[13][14].
Савиола ногирон аёлларнинг ҳуқуқлари ва саломатлиги масалаларига алоҳида қизиқиш билдирган[15][16]. 1979-йилда Ню-Ёркда ўтказилган ногирон аёлларнинг ҳаётига бағишланган биринчи конференсияда нутқ сўзлаган. Конференсияда у билан бирга ногиронлар ҳуқуқлари фаоллари Сандра Счнур, Мариа Нардоне ва Фриэда Замес ҳам иштирок этган[17]. Савиоланинг тарғибот ишлари натижасида 2019-йилда Бронкснинг Моррисаниа манзилидаги НЙC Ҳеалтҳ + Ҳоспиталс янги радиология бўлимининг очилиши молиялаштирилган. Унда қулай текширув столлари ва маммография ускуналари ҳам мавжуд[18][19].
Шахсий ҳаёти
Марилйн Савиола 2019-йил 23-ноябр куни 74 ёшида Бруклиндаги уйида вафот этган[2]. Савиола билан унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги оғзаки суҳбат 2001-йилда ёзиб олинган[18][20].
Манбалар
- ↑ Гензлингер, Неил „Марилйн Савиола, Дисабилитй Ригҳц Адвоcате, Ис Деад ат 74“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 1-декабр). Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 „Марилйн Э. Савиола“. Неw Ёрк Стате Индепендент Ливинг Cоунcил. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ „Марилйн Э. Савиола“. Неw Ёрк Стате Индепендент Ливинг Cоунcил. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ Туркел, Петер. „Интерcом Брингс Счоол то Спункй Полио Виcтимс“. Даилй Неwс (1965-йил 11-апрел), с. 137. Қаралди: 2019-йил 25-декабр.
- ↑ Гензлингер, Неил „Марилйн Савиола, Дисабилитй Ригҳц Адвоcате, Ис Деад ат 74“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 1-декабр). Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ Геҳрке, Жоҳн. „Патиэнц Беинг Элеcтед то Ҳелп Рун Ҳоспитал“. Даилй Неwс (1971-йил 5-август), с. 123. Қаралди: 2019-йил 25-декабр.
- ↑ Клемесруд, Жудй „Дисаблед Wомен: А Cонференcе он Дисcриминатион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1979-йил 25-май). Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ „Индепенденcе Cаре Сйстем | Оур Леадершип | Марилйн Э. Савиола | СВП“. Индепенденcе Cаре Сйстем. 2020-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ Энглиш, Белла. „1ст-Cласс 1ст-Градер; Паралйсис но Ҳандиcап фор Гирл, 7“. НЙ Даилй Неwс (1981-йил 11-октябр), с. 191. Қаралди: 2019-йил 25-декабр.
- ↑ „Марилйн Савиола“. Тҳе Cентер фор Транслатионал анд Басиc Ресеарч (CТБР), Ҳунтер Cоллеге. 2019-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
- ↑ Април 14, 1995 виа ПроҚуэстWалк Фор Жустиcе То Протест Патаки Будгет Он Анниверсарй Оф Др. Кинғс Ассассинатион.
- ↑ „Марилйн Савиола“. Тҳе Cентер фор Транслатионал анд Басиc Ресеарч (CТБР), Ҳунтер Cоллеге. 2019-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
- ↑ „Марилйн Э. Савиола“. Неw Ёрк Стате Индепендент Ливинг Cоунcил. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ „Марилйн Э. Савиола“. Неw Ёрк Стате Индепендент Ливинг Cоунcил. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ „Марилйн Э. Савиола“ (эн-УС). Тҳе Висcарди Cентер. 2023-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
- ↑ Боатман, Марк „Марилйн Савиола: Импровинг Аccесс то Wомен'с Ҳеалтҳ Cаре“ (эн-УС). Неw Мобилитй (2014-йил 2-май). Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
- ↑ Клемесруд, Жудй „Дисаблед Wомен: А Cонференcе он Дисcриминатион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1979-йил 25-май). Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ 18,0 18,1 Гензлингер, Неил „Марилйн Савиола, Дисабилитй Ригҳц Адвоcате, Ис Деад ат 74“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 1-декабр). Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ „Марилйн Савиола Ҳоноред фор Адвоcаcй фор Пеопле wитҳ Дисабилитиэс' Ригҳт то Қуалитй Ҳеалтҳ Cаре“. НЙC Ҳеалтҳ + Ҳоспиталс. Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
- ↑ „Неw Ёрк Аcтивисц анд Леадерс ин тҳе Дисабилитй Ригҳц анд Индепендент Ливинг Мовемент: Вол И“. Орал Ҳисторй Cентер, УC Беркелей Либрарй. 2019-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
Ҳаволалар
- Савиоланинг Мустақил Парваришлаш тизими веб-сайти профили (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-04 санасида архивланган).