Марина (франс. марине, итал. марина — денгиз) — денгиз кўринишини акс эттирадиган манзара тури. Мустақил рангтасвир тури сифатида ХВИИ аср Европа санъатида ажралиб туради. Денгиз, денгиз ҳаётидаги муҳим тарихий воқеалар, ҳарбий кемалар тафсилотини айнан тасвирлашда денгиз безак сифатидахизмат қилади. Голланд мариначилари М. имкониятларини кенгайтириб, денгиз табиати ва у билан боғлиқ балиқчилар ҳаётини ҳаққоний акс эттирдилар (Я. Порселлис, С. де Влигер, Х. Сегерс ва бошқалар), дабдабали М. турини яратдилар. ХВИИИ—ХИХ асрларнинг йирик мариначилари К. Берне (Франсия), У. Тернер (Буюк Британия), Х. Месдаг (Голландия), И. Айвазовский, А. Боголюбов (Россия) ва бошқа Ўзбекистонда М. жанрига оид дастлабки асарлар ХХ асрнинг 30-йилларида пайдо бўлган; бир қатор рассомлар (Ф. Мадгазин, Р. Матево-сян, Р. Чориев, Ғ, Абдураҳмонов ва бошқалар)нинг Орол денгизига багишланган асарлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил