МАРИОТТ (Мариотте) Эдм (1620, Дижон — 1684.12.5, Париж) — франсуз физиги, Париж ФА асосчиларидан бири ва биринчи аъзоларидан (1666-йилдан). Дижон яқинидаги эркаклар монастири бошлиғи. Илмий ишлари газ ва суюкликлар механикаси, оптика ва иссиклик масалаларига оид. Р. Бойялаи мустақил тарзда 1676-йилда берилган газ массаси ҳажмининг босимга нисбатан тескари пропорсионал равишда ўзгариш қонуни (қаранг Бойл — Мапуомм қонуни)ҳҳУ1 тоғши ва бу қонунни биринчи бўлиб жойнинг баландлигини барометрнинг кўрсатиши бўйича аниқлашда қўллади. Оқиб чиқаётган суюқликнинг тезлигини ифодалайдиган Э. Торичелли таклиф қилган формулани тажрибада тасдиклади. Рангларни, хусусан, Қуёш ва Ой атрофидаги рангли халқаларни ўрганди. Кўз пардасидаги кўр доғни биринчи бўлиб баён қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил