Мариса Мелл (ҳақиқий исми Марлиэс Тҳерес Моитзи) (24-феврал 1939-йил, Грац — 16-май 1992-йил, Вена) — австриялик актриса. Фемме фатале ролларини ўйган[1].

Мариса Мелл
Таваллуди
Марлиэс Тҳерес Моитзи

24-феврал 1939-йил
Вафоти 16-май 1992-йил(1992-05-16)
(53 ёшда)
Вена, Австрия
Фуқаролиги Avstriya bayrogʻi Австрия
Касби актриса
Турмуш ўртоғи Ҳенри Туccи
Раффаэлла Cаррà ва Мариса Мелл (1972)

Биографияси

Мариса Мелл Грацда туғилиб ўсган, бу ерда актёрлик мактабида таҳсил олган. Кейин Мариса Венадаги Макс-Рейнхардт семинариясида таҳсил олади[1]. Уни тугашидан олдин ўзига Мариса Мелл исмини олади, сабаби бу исмнинг эшитилишини янада ёқимли ва эсда қоларли деб ҳисоблаган.

Шу билан бирга, швейцариялик Ҳенри Туccига турмушга чиқади. Тўрт йилдан кейин улар ажралишади.

1963-йилда Кен Русселлнинг „Френч Дрессинг“ филмида бош ролни ўйнаши унга машҳурлик келтиради.

Ўша йили автоҳалокатда Мариса юзини шикастлайди. Шундан сўнг икки йил давомида бир нечта пластик операцияларни ўтказишга мажбур бўлган[1].

1968-йилда Давид Мерриcк ва Винcенте Миннелли томонидан суратга олинга „Мата Ҳари“ номли Голливуд мюзиклида бош ролни ўйнайди[2] . Бироқ, филм дастлабки премерада муваффақияциз деб топилиб, катта экранларга чиқарилмайди.

Шундан кейин Мелл Римга боради ва бу ерда Марcелло Мастроианни ва Антонио Сабато иштирокидаги филмларда кичик ролларни ўйнайди[3]. 1971-йилда Мариса Эдгар Wаллаcенинг „Дас Рäцел дес силбернен Ҳалбмондс“ романлари асосида суратга олинган сўнгги филмида рол ўйнайди ва бу филм кам муваффақиятга эришади.

Марисанинг ягона роли „фемме фатале“ бўлганлиги сабабли ёши ошгани сари камроқ ролларга таклиф қилина бошланган. Молиявий аҳволи ёмонлашши сабабли Венага қайтишга мажбур бўлади, 1992-йилда 53 ёшида қизилўнгач саратонидан вафот этади.

Марисанинг иштирокидаги филмлар совет ва рус кинопрокатида чиқарилмаган.

Филмографияси

  • Венусберг (1963),
  • Френч Дрессинг (1964),
  • Масқуэраде (1965),
  • Cасанова 70 (1965),
  • Сеcрет Агент Супер Драгон (1966),
  • Анёне Cан Плай (1968),
  • Марта (1971),
  • Бен анд Чарлиэ (1972),
  • Севен Блоод-Стаинед Орчидс (1972),
  • Ганг Wар ин Милан (1973),
  • Маҳонгй (1975),
  • Cасанова & Cо. (1977),
  • Мад Дог Киллер (1977).

Хотира

2000-йилда Венанинг Лиэсинг туманидаги Мариса-Мелл-Гассе кўчаси унинг номи билан аталган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 ; Лоуис ПаулФилм Фаталес: Wомен ин Эспионаге Филмс анд Телевисион, 1962-1973. МcФарланд, Инcорпоратед, Публишерс, 2002. ИСБН 1476667977. 
  2. ↑ „Тҳе Роад: Мерриcк Шооц Мата“. Тиме. 8 Деcембер 1967. 2019-07-01да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 5 Фебруарй 2018.
  3. ↑ Петер Маркс.. „А Роле Рекиндлед“ (2006-йил 24-март).

Адабиётлар