Maritsa jangi
Марица жанги - ҳозирги Эдирне шаҳридан ғарбдаги Марица дарёси бўйида сербмакедон лашкари (боснияликлар, болгарлар, венгерлар, валахлар ва бошқа билан биргаликда) ва усмонли турклар ўртасида содир бўлган жанг (1371 й 26-сентябр). Македон зодагонлари Углеша ва унинг укаси Вукашин турклар босқинига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб қўшин тўплаганлар. Бироқ ягона қўмондонлик бўлмаганлиги туфайли қўшинда интизом суст эди. 26-сентябр га ўтар кечаси турк отлиқ қўшинлари қўққисдан ҳужум қилиб зафар қозонган. Углеша ва Вукашин жангда ҳалок бўлишган. Марица жангидаги ғалаба туркларга Болқон ярим орол ичкарисига йўл очган, улар Ғарбий Фракия, Македония, Сербия ва Болгариянинг катта қисмини забт этганлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |