Марий Эл, Марий Эл Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Россия Европа қисмининг марказида, асосан, Волга дарёсининг сўл соҳилида жойлашган. Майдони 23,2 минг км². Аҳолиси 761,2 минг киши (1999). Пойтахти Ёшкар-Ола шаҳри Маъмурий жиҳатдан 14 туман, 3 шаҳарга бўлинади.

Давлат тузуми

Марий эл — республика. Республика бошлиғи—президент. Копун чиқарувчи ҳокимиятни Давлат мажлиси (парламент), ижроия ҳокими-ятни ҳукумат амалга оширади. Ҳукуматга президент бошчилик қилади.

Табиати

Ер юзаси водийлар ва жарликлар билан кесилган текисликдан иборат. Волга дарёси сўл соҳилининг шарқий қисмини Вятка Ували ясси тепалиги (275 м гача) эгаллайди. Ғарбий қисми пасттекислик. Дарёнинг ўнг со-ҳили эса Волга бўйи қирларининг (198 м гача) шим. чеккасидир. Фойдали қазилмалари: оҳактош, доломит, шиша ва силикат қумлари, гипс, торф. Иклими мўтадил континентал. Ўртача температура январда —13°, июлда 19°. Йилига 450– 500 мм ёғин ёғади. Асосий дарёлари — Волга ва унинг ирмоқлари Ветлуга, Рутка, Катта Кокшага, Кичик Кокшага, Илет. Кўл кўп. Тупрокутари чимли подзол, қумоқ, чириндили, кулранг ўрмон ва бошқа М. Э. ҳудудининг ярмидан кўпроғи ўрмон (қарағай, оққарағай ва бошқа игна баргли дарахтлар). Ҳайвонлардан бўри, қўнғир айиқ, тулки, лос, силовсин, қуён, бобр, турли қушлар ва бошқа яшайди. Катта Кокшага қўриқхонаси, „Марий Чодри“ табиий миллий боги бор.

Аҳолиси

Туб жой аҳолиси — марийлар; рус, татар, чуваш, украин ва бошқа ҳам яшайди. Расмий тили — мерий ва рус тиллари. Шаҳар аҳолиси 61,8%. Йирик шаҳарлари: Ёшкар-Ола, Волжск.

Тарихи

Марий эл ҳудудида сўнгги палеолит давридан одамлар яшай бошлаган, неолит даврида манзилгоҳлар пайдо бўлган. Милодий 1минг йилликда қабилаларуюша борган. В—Х асрларда қад. мерий элати шаклланди. 10— ХИИ асрларда марийлар Волгакама Булғориясиниж иқтисодий ва маданий таъсирида бўлди. ХИИИ асрнинг 30-йилларида улар мўғуллар асоратига тушди, ХВ асрдан Крзон хонлиги, 1551—52 йиллардан Рус давлати таркибига кирди.

ХВИИИ аср охирида ҳунармандчилик, савдосотиқ ривожланди, саноат корхоналари пайдо бўлди. 1920-йилда РСФСР таркибида Мари мухтор вилояти тузилди. 1936-йил 5-декабрда у Мари АССРга айлантирилди. 1990-йилда республика Олий Кенгаши давлат суверенитети ҳақида Декларация қабул қилди, 1992-йилдан Марий Эл Республикаси деб атала бошлади.

Хўжалиги

Иқтисодиётда саноат етакчи ўринда, у асосан, машинасозлик ва металлсозликка ихтисослашган. Тармоқ корхоналари Ёшкар-Ола ва Волжск шаҳарларида жойлашган. Машинасозлик тизимида радиоэлектроника ва приборсозлик алоҳида ўрин эгаллайди („Электроавтоматика“, савдо машинасозлиги, ярим утказгичли приборлар, совитиш жиҳозлари, „Контакт“, ўрмон машинасозлиги ва бошқа заводлар). Маҳаллий ўрмон захиралари негизида кўпроқ ғарбий туманларда ўрмон ва ёгочсозлик саноати корхоналари, Волжск ва унинг яқинида селлюлозақогоз, ёғочсозлик комбинатлари, гидролиз ва ачитқи заводи бар-по этилган. М. Э.да куп миқдорда сунъий чарм, қоғоз ва картон ишлаб чиқарилади. Қурилиш индустрияси корхоналари (шиша-ойна, деворбоп материаллар, йирик панелли уйсозлик, темир-бетон буюмлар, асфалт-бетон ва керамзит-бетон заводлари) бор. Озиқ-овқат (гўшт ва нон комбинатлари, сут, ёг-пишлоқ, сабзавот қуритиш заводлари, кондитер фабрикаси) ва енгил саноат (трикотажтикувчилик, чармгалантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш) ривожланган. Звениговода кемалар таъмирланади. Витамин ва фармацевтика заводи мавжуд. Жан.ғарбида торф қазиб олинади. Йилига ўртача 0,2 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.

К-х.да сут ва гўшт етиштиришга мўлжалланган чорвачилик етакчи уринда. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Паррандачилик ва мўйна ҳайво-нотчилиги йўлга қўйилган. Деҳқончилиқса дон (жавдар, сули, буғдой, гречиха), дуккаклилар, техника экинлари (узун толали зиғир), картошка^, сабзавот етиштирилади. Ем-хашак экинлари анчагина майдонни эгаллайди. Республика шим. да Сургутдан Нижний Новгородга нефт қувури ўтади. Ёшкар-Олага газ кувури келтирилган.

Транспорт йўли ва автомобил йўллари ривожланган. Республикада т.йиллар уз. — 88 км, автомобил йўллари узунлиги — 3586 км. Волга ва Ветлугада кема қатнайди. Ёшкар-Олада аэропорт бор.

Соғлиқни сақлаш. Республикадаги касалхона ва поликлиникаларда 2683 врач хизмат кўрсатади; ҳар 10 минг кишига 35,2 врач тўғри келади.

Маданияти

Республикадаги 435 ўрта умумий таълим мактабларида 121 минг ўқувчи ўқийди. 14 ўрта махсус ўқув юрти (8,9 минг ўқувчи), 33 ҳунартехника билим юрти, 3 олий ўқув юрти (3,8 минг талаба) — университет, политехника институти ва педагогика институти мавжуд. Ёшкар-Олада тил, адабиёт, тарих ва иқтисодиёт илмий тадқиқот институти, Волжскда селлюлозақоғоз саноати илмий тадқиқот институтининг филиали, қишлоқ хўжалиги тажриба стансияси бор. 4 театр, филармония, музей, кўпгина кинотеатрлар, кутубхоналар, нашриётлар бор. Марий ва рус тилларида радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар олиб борилади. ХВИ аср 2-ярмига оид рус тош меъморлиги намуналари сақланган [Ежово қишлоғидаги чодирсимон қўнғироқхонали черков (1647) ва Ёшкар-Оладаги Вознесенск черкови (1756)]. ХИХ асрда эклектизм руҳидаги ёғоч меъморлиги ривожланган (турар жойлар, Ёшкар-Оладаги театр ва бошқалар). Кейинчалик бош лойиҳа асосида Ёшкар-Ола, Волжск, Козмодемянск шаҳарларида майдон ва кўча ансамбллари қурилди, шунингдек, пойтахтда темир-бетон кўприк, касалхона биноси мажмуаси, маъмурий бинолар, меъмориал иншоотлар ва бошқа барпо этилди.

Марий халқи қадимдан ўз фикрўйлари, орзу-умидларини оғзаки ривоят, афсона ва қўшикларда ифодалаб келган. Марий тилидаги дастлабки поэтик асарлар (ода, кантаталар) ХВИИИ асрда Козон семинарияси ўқувчилари томонидан ёзилди. Бадиий адабиёт эса ХХ аср бошларидаги халқ озодлик ҳаракати юксалган даврда юзага келди. Миллий адабиёт асосчилари — С. Чавайн, Г. Микай, Н. Мухиннинг адабий фаолияти ўша йилларда бошланди. Ке-йинроқ В. Сави, О. Тиниш, А. Кона-ков, О. Шабдар, Я. Ялкайнлар ижод қила бошлади. Республикада В. Косоротов, В. Колумб, А. Юзикайн, В. Сапаев, М. Якимов каби шоир ва ёзувчилар машҳур.

М. худудидан топилган жониворларнинг лой ва тошдан ясалган қиёфалари милоддан аввалги 2-минг йилликка мансуб деб ҳисобланади, жез даврида металл тақинчоклар пайдо бўлган. Амалий безак санъатининг ҳар хил турлари: ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, тўқувчилик, заргарлик қадим замонлардан маълум. ХХ асрда рассомлардан В. Тимофеев, П. Радимов, П. Григорев К. Егоров, Е. Атлашкинлар замонавий тасвирий санъатга асос солдилар. Биринчи жаҳон уруши йилларида рангтасвирчилардан Б. Осипов, И. Пландин, урушдан кей-ин И. Мамаев, 3. Лаврентев, С. Подмарёв, А. Зарубин, Б. Пушков; ҳайкалтарошлардан Ф. Шабердин, В. Козмин; графиклардан Л. Аказеев, И. Михайлин ва бошқа ижод қилди.

Марий халқининг кўхна мусиқа маданияти фақат халқ қўшиқ ижодкорлигидан иборат бўлган. Қўшиқлар бир овозли бўлиб, пентатоника (беш торли чолғу асбоби)га асосланган, ўзгарувчан ўлчовлар учраб туради. Рақслар шахдам маромда ва майин оҳангда ижро этилади. Чертиб чалинадиган кусле, дам билан чалинадиган шувир, тумир (барабан), шиялтиш (сибизға), шушпик (ҳуштак), ковиж (2 торли скрипка) каби чолғу асбоблари бор. И. Палантай профессионал мусиқага асос солган. Композиторлар орасида И. Искандаров, Н. Сидушкин, Я. Эшпай, Э. Сапаев кабилар машҳур. М.давлат мусиқа билим юрти, бир неча мусиқа мактаби мавжуд. Халқ маросим ва байрам томошаларида театр санъати унсурлари бўлган. 1910-йилда марий тилида спектакл саҳналаштирилди. 1919-йилда Марий халқи Сайёр театри ташкил этилди. 1927-йилда очилган Марий мусиқали драма санъати студияси профессионал театрнинг камол топишида муҳим рол ўйнади. 1920-йилда Марий давлат театри барпо этилди. Унинг саҳнасида марий ва чет эл муаллифлари песалари қўйилди. Реж. лардан Н. Календер, Г. Иоселиани, театр арбобларидан Т.Григорев, Г. Пушкин, А. Страусова, А. Тихонова, И. Россигин, И. Емелянов театр санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил