Марий тили — фин-угор тилларидан бири. Россия Федерациясининг Марий Эл, Татаристон, Удмуртистон, Бошқирдистон республикаларида ва бир қатор Волгабўйи вилоятларида тарқалган, 600 мингдан ортиқ киши сўзлашади. Бир қанча: ўтлоқзор (луговой), тоғлиқ (горний), шарқий, шим.-ғарбий лахжалари ва 2 хил адабий тили (ўтлоқзор шарқий ва тоғлиқмарий) мавжуд. Марий тилининг ҳар иккала адабий шакли ХИХ асрдан бошлаб рус алифбоси асосидаги ёзувга, ўз имло қоидаларига эга. Марий тили ВИИИ асрдан туркий тиллар, ХИИИ асрдан рус тили таъсирида ривожланган бўлсада, фин-угор тилларига хос белгиларни сақлаб қолган. Лаҳжаларида турли хил унлилар жуфтлиги (а—а, о— о ва бошқалар), бинобарин, сингармонизм кузатилади. Отларда кўпликни ифодаловчи бир қанча кўрсаткичлар бор. Феъллар 2 хил тусланади, ҳозирги-келаси ва 6 та ўтган замон шаклларига, истак ва буйруқ майллари шаклларига эга. Сўз ясалиши суффиксация ва сўз кўшиш усулларида амалга ошади. Марий тили ҳақидаги дастлабки маълумотлар ХВИИИ асрга та-аллукли, дастлабки грамматикаси 1755-йилда яратилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил