Мария Викторовна Бутирская (русча: Мария Викторовна Бутырская; 1972-йил 28-июн, Москва) — россиялик фигурали учувчи, Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси, аёллар ўртасидаги якка ҳолда фигурали учиш мусобақаларида биринчи россиялик жаҳон чемпиони, уч карра Европа чемпиони, олти карра Россия чемпиони. Ҳозир фигурали учиш бўйича мураббий бўлиб фаолият юритиб келмоқда .

Мария Бутирская
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Мария Бутирская
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуди Москва

Таржимайи ҳоли

Мария Бутирская беш ёшида конкида учишни бошлади. Бутирская дастлаб Москванинг Ленинград вилоятидаги „Вимпел“ спорт клубида шуғулланган.

Мариянинг биринчи мураббийи уни жуда иқтидорли ва меҳнаткаш қиз деб ҳисобларди. Мария барча болалар мусобақаларида ғолиб чиққан. Бир неча йил ўтгач, мураббийи туғруқ таътилига чиққан, Мария эса бошқа мураббий гуруҳига қўшилган, аммо бу мураббий билан муносабатлари яхши бўлмаган. Мария бир неча ой давомида конкида учмаган, ўзига ишончини йўқотган ва ортиқча вазн орттирган. Бу ҳақда биринчи устози билгач, севимли шогирдини конкида учишни давом эттиришга ишонтирган ва Владимир Ковалёв Марияни гуруҳга таклиф қилган, 1991-йилда Мария таниқли мураббий Виктор Кудрявцев гуруҳигакўчиб ўтган. Мариянинг дастурлари классик мусиқадан тез-тез фойдаланиши билан бошқаларникидан ажралиб турарди. Мария 1999-йилги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, Россия аёллар фигурали учиш тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони бўлган. Ўша мавсумда Бутирская 1998 — 1999-йиллардаги Гран-при финалида иккинчи ўрин соҳиби бўлган, уни ўзбекистонлик Татяна Малинина ортда қолдирган.

Мария Бутирская спорт фаолиятини 2003-йилда якунлаган. Ўшандан бери у асосан ёш болалар мураббийи бўлиб ишлайди[1].

Шахсий ҳаёти

Мария 2006-йил 11-августда хоккейчи Вадим Хомицкийга турмушга чиқди. Бутирская 2007-йил 17-апрелда Владислав исмли ўғил фарзандини, 2009-йил 3-июнда Александра исмли қиз фарзандини[2][3] ва 2017-йил май ойида ўғли Гордейни[4] дунёга келтирди.

Спортдаги ютуқлари

Мусобақа/мавсум 1991 — 92 ㅤ 1992 — 93 ㅤ 1993 — 94 ㅤ 1994 — 95 ㅤ 1995 — 96 ㅤ 1996 — 97 ㅤ 1997 — 98 ㅤ 1998 — 99 ㅤ 1999 — 00 2000 — 01 2001 — 02
Қишки Олимпия ўйинлари 4 6
Жаҳон чемпионати 29 4 5 3 1 3 4
Европа чемпионати 5 4 7 3 4 1 1 2 2 1
Россия ва СССР чемпионати 3 1 2 1 1 1 1 1 2 3 2
Гран-при финали 7 4 3 2 3 4 4
Скате Америcа 10 1
Скате Cанада 2
Спаркассен кубоги 2 1 1 1
Тропҳеэ Лалиқуэ 2 1 1 1 1
НҲК Тропҳй 5 5 1 2 1 2

Манбалар