Mariya Kunits
Мария Куниц- 17-асрнинг машҳур аёл астрономларидан бири бўлиб, Силезияда дунёга келган[1]. У астрономия соҳасида катта янгиликларни амалга ошириб, „Ураниа Пропитиа“ номли асарни ёзади[2]. Мария Кеплернинг иккинчи қонуни асосида астрономик жадвалларни ишлаб чиқади. Унинг шарафига Венера сайёрасидаги кратер ва Мариаcунитиа кичик сайёраси номланади[3].
| Мариа Кунитз | |
|---|---|
|
Полшадаги Мария Куниц ёдгорлик ҳайкали | |
| Таваллуди |
1610-йил Воҳлау |
| Вафоти |
1664-йил 22-август (54-ёш) Пицчен, Легница герсоглиги |
| Машҳур ишлари | Ураниа пропитиа |
| Турмуш ўртоғи |
|
Ҳаёти
Мария Куниц 1610-йилда Силезиянинг Волау шаҳрида (ҳозирги Полша, Волов шаҳри) туғилган. Унинг отаси Гейнрих Куниц шифокор, онаси Мария Шолц эса немис олими Антон фон Счолтзнинг қизи бўлган. Мария ёшлигида адвокат Девид фон Герстман билан турмуш қурди, лекин уч йилдан кейин турмуш ўртоғи кутилмаганда вафот этади[4]. 1630-йилда Мария Элиас фон Лўвен билан турмуш қурди. Элиас фон Лўвен ҳам астроном бўлиб, Мариянинг астрономия билан шуғулланишини қўллаб қувватлайди. Улар биргаликда 1627-йил 14-декабрда Венера ва 1628-йил апрелида Юпитер сайёраларини кузатишди[5].
Илмий фаолияти
Мария Куниц тиббиёт, шеърият, мусиқа, математика, қадимги тиллар ва тарих соҳаларида ҳам билимга эга бўлган. Унинг „Ураниа Пропитиа“ асари астрономия оламида катта бурулишга сабаб бўлади. Асарда Кеплернинг Рудолфин жадвалларини соддалаштиришда логарифмлардан фойдаланиш тавсия этилган[6]. Мария асарни 1650-йилда Муқаддас Рим императори Фердинанд ИИИ га бағишлаб, немис ва лотин тилларида нашр эттирди. Мария ва Элиас фон Лöвеннинг астрономик тадқиқотлари кўплаб янги кашфиётларга йўл очиб берди. Уларнинг ишлари ўз даврининг энг илғор астрономик жадвалларидан бири ҳисобланган ва сайёралар ҳаракати ҳақида янги маълумотлар тақдим этди[7].
Илмий мероси
Мария Куницнинг мероси асосан унинг „Ураниа Пропитиа“ асари билан боғлиқ. Бу асар астрономия тарихида муҳим ўрин тутади. Лекин, 1679-йилда Бйcзйна шаҳрида содир бўлган ёнғинда Мариянинг уйи, астрономия жиҳозлари, академик китоблар ва ҳужжатлар ёниб кетади[8]. Бугунги кунда „Ураниа Пропитиа“нинг қўлёзма нусхалари Париж Астрономия расадхонаси, Флорида университети кутубхонаси, Оклахома университети кутубхоналари ва Индиана университетининг Блоомингтон Лилли кутубхонасида сақланади[9].
Манбалар
- ↑ Cунитз, Мариа. „Ураниа пропитиа, сиве Табулæ Астрономиcæ мирè фаcилес, вим ҳйпотҳесиум пҳйсиcарум à Кепплеро продитарум cомплехаэ; фаcиллимо cалcуланди cомпендио, сине уллâ логаритҳморум ментионе паэноменис сатисфаcиэнтес; Қуарум усум про темпоре праэсенте, эхаcто эт футуро суccинcте праэсcриптум cум артис cулторибус cоммуниcат Мариа Cунитиа. Дас ист: Неwе унд Ланггеwüнсчете, леичте Астрономисче Табеллн, этc.“, Оэлс, Силесиа,1650.
- ↑ „Каталог з wйстаwй Астроном Мариа Куниc“. www.олесниcа.орг.
- ↑ „Дисcоверй Cирcумстанcес: Нумберед Минор Планец (10001)-(15000)“. Минор Планет Cентер.
- ↑ Марилйн Баилей Огилвиэ, Тҳе Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен ин Сcиэнcе: Пионеэринг Ливес Фром Анcиэнт Тимес то тҳе Мид-20тҳ Cентурй, 2000, паге 309.
- ↑ Ингрид Гуэнтҳеродт: Мариа Cунитиа. Ураниа пропитиа; Интендиэртес, эрwартетес унд тацäчличес Лесепубликум эинер Астрономин дес 17. Жҳ.. Ин: Дапҳнис. Зеицчрифт фüр миттлере деуцче Литератур. Нр. 20, 1991, пагес 311–353.
- ↑ Ҳандбуч дер ҳисторисчен Стäттен: Счлесиэн, 2003, Ҳуберт Wеcзерка, паге ХХХИИ + ХХХИИИ, Стуттгарт: Алфред Крöнер Верлаг, ИСБН 3-520-31602-1
- ↑ „Библиотҳеcа Саcра“. Даллас Тҳеологиcал Семинарй (2018-йил 5-апрел).
- ↑ Сигрид Диэнел: Диэ Песцчрифт дес счлесисчен Арзтес Ҳеинрич Cунитз (1580–1629) аус дем Жаҳр 1625: эин зеитгенöссисчес медизинисч-пҳармазеутисчес Документ? : эине верглеиченде Унтерсучунг мит Песцчрифтен аус дем 16. унд 17. Жаҳрҳундерт, 2000 [1]
- ↑ Марилйн Баилей Огилвиэ, Тҳе Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен ин Сcиэнcе: Пионеэринг Ливес Фром Анcиэнт Тимес то тҳе Мид-20тҳ Cентурй, 2000, паге 309.