Mariya Makarova
Мария Макарова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Мария Владимировна Макарова 1977-йил 6-сентябр |
| Жанрлар | Фолк-рок, поп-рок |
| Касби | Қўшиқчи, шоира, композитор |
| Фуқаролиги |
|
Мария Владимировна Макарова (1977-йил 6-сентябр, Краснодар) – Россиялик қўшиқчи, шоира ва бастакор бўлиб, „Маша ва айиқлар“ рок гуруҳининг ташкилотчиси ҳамда вокалчиси ҳисобланади.
Биографияси
Кубон давлат университетининг журналистика факултетини битирган.
Макарова ўзининг мусиқий фаолиятини Краснодарда радиостансияда диджей сифатида ишлашдан бошлаган. 1990-йилларнинг ўрталарида Краснодарнинг „Макар Дубай“ ва „Дринк“ гуруҳларида чиқишлар қила бошлаган. 1996-йилда қўшиқчи ўз қўшиқларини Краснодарда гастролда бўлган „Мегаполис“ гуруҳи солисти Олег Нестеровга топширган. 1997-йилдаёқ Олег Нестеров билан шартнома имзолаган ва Нестеров Макарованинг продюсерига айланган. Худди шу йили Макарова мусиқачиларни тўплаб, „Маша ва айиқлар“ гуруҳини тузган ҳамда Москвага кўчиб ўтган[1].
1997-йилдан 2000-йилгача Маша Макарова бир гуруҳ таркибида фаолият юритган. Мазкур гуруҳ 2000-йилда, „Максидром“ фестивалидан 10 кун олдин тарқалиб кетган[2].Олег Нестеровнинг фикрича, қўшиқчи ёшлигида рок юлдузига хос ҳаёт кечиришга етарли куч-қуввати етишмаган[3].
1999-йилда Маша Макарова Олег Нестеров билан биргаликда „Где свети?“ деб номланган қўшиқни ёзиб олди ва шу номли клипни ҳам суратга олишди[4]. Бу қўшиқ „Wҳере Ҳаве Алл тҳе Флоwерс Гоне“ қўшиғининг таржимаси бўлиб, аслида „Тихий Дон“ романидаги халқ қўшиғига асосланган. Немис тилида уни Марлен Дитрих, франсуз тилида эса Далида куйлаган[5].
2008-йилда Маша Макарова Я Маҳа лойиҳаси доирасида электрон мусиқа билан тажрибалар ўтказди[6]. Лойиҳа „Маша ва Айиқ“ гуруҳи қўшиқларига ремикс тайёрлайдиган Виктор Бурко ва Сергей Минко билан ҳамкорликда амалга оширилди[7]. Аммо бир қўшиқдан нарига ўтмади: Макарова „айиқлар“сиз чиқиш қилиш ўзи учун қизиқарли эмаслигини англаб етди[8].
Манбалар
- ↑ „ДРЫНК. Историческая справка“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-август.
- ↑ Образ жизни под названиэм Максидром[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
- ↑ „Вот и сказочке конец“. 2008-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-август.
- ↑ „Легкие танцы“. 2013-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-август.
- ↑ „Где цветы? Дай мне ответ…“. 2013-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-август.
- ↑ „«Я Маҳа» — новый проект Маши Макаровой“. 2012-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-август.
- ↑ „Маша Макарова (Маша и Медведи) отвечает на вопросы НАШИх слушателей“. 2012-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-август.
- ↑ „Интервью Маши Макаровой пермской студии «Нашего радио»“. 2012-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-август.