Mariya Mamashuk
Мария Руслановна Мамашук (беларусча: Марыя Русланаўна Мамашук ; 1992-йил; 31-август; Зябровка; Гомел вилояти) — беларуслик эркин курашчи, Европа чемпиони, олимпия ва Европа ўйинлари совриндори. Беларус Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси.
| Мария Мамашук | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1992-йил 31-август Гомел вилояти |
| Бўйи | 1.63 м |
| Вазни | 65 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Эркин кураш |
| Мураббий(лар)и | Пётр Бабей |
Таржимаи ҳоли
1992-йил 31-августда Гомел вилояти, Гомел тумани, Зябровка қишлоғида туғилган[1].
Мария Мамошукнинг биринчи мураббийи Пётр Павлович Бабей эди. Аввалига Мария Мамашукнинг онаси унинг ушбу спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватламасди. Аммо мураббий Пётр Бабей мариянинг онасига вазиятни тушунтирди ва уни кўндирди. Шундай қилиб, Мария мусобақаларда қатнаша бошлади. Кейин эса Гомел олимпия захиралари мактаби талабаси бўлди. Гомел давлат университетининг жисмоний маданият факултетини тамомлаган[1].
Мамашук Гомелдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт билан шуғуллана бошлаган.
2009-йил Зренжанин шаҳрида бўлиб ўтган кадетлар ўртасидаги Европа чемпионатининг 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган.
2012-йил Загребдаги ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.
2013-йил Қозонда бўлиб ўтган ёзги Универсиаданинг бронза медали совриндори. Ўша йили жаҳон чемпионатида 9-ўринни эгаллаган ва Европа чемпионатининг биринчи босқичда мағлуб бўлган.
2014-йилги жаҳон чемпионатида 7-ўринни эгаллаган. Ўша йили Европа чемпионатининг кумуш медали ва „Сиолковский“ номли халқаро турнирнинг бронза медалини қўлга киритган.
2015-йилги жаҳон чемпионатида 10-ўринни эгаллаган. 2015-йил Бокуда бўлиб ўтган Европа ўйинларининг 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалига эга бўлган. Ўша йилиёшлар ўртасида Европа чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, Германия Гран-присида бронза, Полша Опен мусобақасида олтин медални қўлга киритган.
2016-йилда Ригада бўлиб ўтган Европа чемпионатида 69 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган.
Гомелда яшайди ва ишлайди.
Мукофотлари
Гомел давлат университетида жойлашган музейдаги кўргазмалардан бири М. Р. Мамашукга бағишланган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Мамошук Мария Руслановна“ (ру). Знаменитые люди Гомельщины. 2020-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.
- ↑ „Музей спортивной славы Гомельщины“.